Аллоҳ ўзи боғлаган ришта,
Қўллар ўзи сизни ҳар ишда,
Қолдирмангиз ғаму ташвишда,
Ҳабар олинг ака укадан.!
Улар борки кулфатлар нари,
Соғинасиз кун ўтган сари,
Совимасин меҳрли бағри,
Ҳабар олинг ака укадан.!
Ўртангиздан бирор сўз қочиб,
Аразларга юрманг йўл очиб,
Аразламанг қахрингиз сочиб,
Ҳабар олинг ака укадан.
Бел боғлайди тўй бўлса улар,
Ҳизматингиз қилгувчи шулар,
Исроф бўлиб ўтмасин кунлар,
Ҳабар олинг ака укадан!
Айтинг кимдан ўтмайди хато,
Оқибатни қилманглар адо,
Юз кўрмаслик бўлманг бу хато
Ҳабар олинг ака укадан.!
Сингилларга бошчидир ака,
Қўриқловчи соқчидир ука,
Иши юрмас, гох юрар тикка,
Ҳабар олинг ака укадан.!
Кўринмаса соғинчлар ёқсин,
Дилни меҳру оқибат ёқсин,
Борлигига айтингиз тахсин,
Ҳабар олинг ака укадан!
Айрилганди дер бўри ғажир,
Куйиб кетар савобу ажр,
Юракларни ёқмасин ҳажр,
Ҳабар олинг ака укадан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев