МАЖНУНТОЛЛАР КЕСИЛДИ..
🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
Биз учрашган Соҳилдаги,
Мажнунтоллар кесилди.
Ўзгаларнинг қадамидан.
Изларимиз босилди..
🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
Ўшал бахтли кунларимиз,
Ортга қайтиб келмайди.
Мажнунтолнинг япроқлари.,
Энди қўшиқ айтмайди..
🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
Ахдимизга гувоҳ бўлган,
Ялпизларнинг ифори.
Бўй таратмай қўйди бугун..
Бўлолмадик вафоли..
🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃
Ошиқларга ишонмайди,
Энди мажнунтоллар ҳам.
Севолмайди, севилмайди.,
Мухаббатга зорлар ҳам..
🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
Соҳил бўйлаб икки ёнга,
Кетдик ортга қайрилмай.
Бир қайрилсак қолармиди.
Мажнунтоллар кесилмай..
☘️☘️☘️☘️☘️☘️☘️☘️☘️☘️
Сен бошқа ён, Мен ҳарқаён,
Кетавердик дил вайрон.
Соҳил қолди ортимиздан.,
Кузатганча жим ҳайрон..
🎋❤️🔥🎋
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев