Бу ҳақда Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Сирдарё вилояти бошқармаси ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш бўлими хабар бермоқда. Хабарга кўра бошқарманинг Ховос тумани Энтомология бўлими ходимлари томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015-йилдаги "Республикада паразитар касалликларини олдини олиш чора тадбирларини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 121-сонли буйруғини талаблари асосида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, туман аҳолиси ўртасида паразитар, яъни безгак, лейшманиоз касалликларини олдини олиш мақсадида "Туркистон" МФЙ ҳудудидаги мавжуд зовурлар, кўлмаклар ва очиқ сув ҳавзаларида “ДЕФЕНДЕР” ядо химикатидан фойдаланган ҳолда дезинфекция тадбирлари ўтказилди.
Telegram👉 @SirdaryoSadosi
#Guliston #Yangiyer #Shirin #Boyovut #Mirzaobod #Oqoltin #Sardoba #Sayxunobod #Sirdaryo #Xovos
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев