Гох танидим, гох танимадим.
Туғилганда йиғлаб келганман,
Ҳали ҳамон тўйиб кулмадим !
Ҳеч ким учун бахт бўлолмадим,
Юрагида ахт бўлолмадим.
Йўқ...севдилар жондан кечгунча,
Ўша жонни мен севолмадим !
Дунё билан бўлдим ҳамнафас,
Тўхтамадим, тинмадим бирпас.
Умр ўтиб бўлибди билсам,
Дилчи ҳамон қулфини очмас !
Кун санабман, йил санамабман,
Изларимга хеч қарамабман.
Хатто ўзим, ўз кўнглим овлаб,
Бир бор ундан хол сўрамабман !
Титрабгина яшабди шўрлик,
Кўзларида қотганча хўрлик.
Уволига қолган юрагим,
Чарчамабди қилганча зўрлик !
Ўзи йиғлаб, ўзи кулибди,
Гох тирилиб, гохо ўлибди.
Мен бепарво яшайверибман,
Унсизгина шунга кўнибди !
Муҳаббатми...?, У ҳамрох эди,
Юрагимда бир гиёҳ, эди.
Фақат униб очмади гуллар,
Томирида дил сиёх, эди !
Юрак дилдан сўрамади, хеч,
Ёшларига қарамади, хеч.
Юрак бошқа, дил бошқа, экан...
Бир бирини аямади...хеч !!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев