- дустликдан сузлаган хам дуст,
Улдириб ортингда бузлаган хам дуст,
Шундок ёнгинагда тузинг **** туриб,
Суйган дилдорингни кузлаган хам дуст.
Айланар жонингни парвонасига,
Давлатингни масту мастонасига.
Ишинг тушиб борсанг остонасига,
Минг битта бахона излаган хам дуст.
Кечир мени сузладим билиб ё билмай,
Эски газал айтиб багрингни тилмай.
Пиёда колсанг гар хурматинг килмай,
Пулинг купайганда сизлаган хам дуст.
Куй мендан яширма кузинг ёшни,
Эгма, эгилмаган марднинг бошни.
Изларингдан калаб гийбат тошни,
Ёнингда ер чизиб музлаган хам дуст.
Сомон тикмок булар, терингни шилиб,
Гох илтифот этар, назарга илиб.
Бир бутун нонингни яримта килиб.
Насибангдан кийиб тузлаган хам дуст.
Дуст кимдир?- дустдикдан сузлаган хам дуст
,Улдириб, ортингдан бузлаган хам дуст.
Ишинг тушиб борсанг остонасига
Турфа хил бахона излаган хам дуст...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев