5 - ҚИСМ.
Муаллиф Нур
— Барибир қизим. Бундан кейин
қизлик даврингдагидек беғам-у беташвиш ишлаб юра олмайсан. Уй, рўзғор ишлари, оила. Буларни ҳар замонда дарагини билиб турмасанг ҳаловатинг бузилади. Бу ҳам майли, эрли аёлсан энди. Бўйингда бўлиши бор.
Ойисини шу пайтгача жимгина эшитиб турган қиз, сўнгги сўзларидан икки юзи қизарганча секингина гапиришга чоғланди.
— Эплайман ойижон... Ишимдан воз кеча олмайман. Қўлимдан келмайди...
— Ишлашингга уйингдагилар қарши эмас экан, ихтиёринг. Сизлар тинч бўлсангиз, бўлди қизим.
★ ★
— Ойижонингиз соғ-саломат эканларми қизим?
— Яхши эканлар, сизга салом айтиб юбордилар ойижон.
— Саломат бўлсинлар. Сиз дарров кийимларингизни алмаштириб чиқингда, манти қиламиз. Дадажонингиз яхши кўрадилар.
— Хўп бўлади.
Ойим билан суҳбатлашиб анча енгил тортиб қайтдим уйга. Уларни жуда соғинибман... Аёл тақдири шундай экан. Ҳар доим, ҳар нарсага кўникиб яшашга мажбур...
Ҳаёлимдан ён-атрофимдаги бўлаётган воқеаларни бирма-бир ўтказар эканман, кийиниб бўлиб пастга тушишга ҳозирландим. Телефонимни қўлимга олган заҳотим Асила қўнғироқ қилди.
— Ало...
— Афзуна сен нимага аралашиб қолдинг ўзи? -
— Нимага аралашибман?
— Аввал менга Давлат Пўлатов ва унинг ўғли ҳақида сенга нега маълумотлар керак бўлиб қолганини айт. Яхшиси кўришайлик Афзуна.
— Ҳаа. Гап бунда де. Маълумотларни топа олмагансан. Тўғрими?
— Нима деб ўйлайсан?
— Ичимни қиздирма Асила.
— Жонимни хатарга қўйиб бўлса ҳам, маълумотларни йиғдим.
— Шундай экан, муаммо нимада?
— Сенда Афзуна. Сенда муаммо. Бу маълумотлар сенга нима учун керак бўлиб қолганига қизиқяпман.
— Бир кун чидай олмадингми дугонажон? Ахир, эртадан ишга чиқаман. Шунда юзма-юз гаплашиб оламиз. Унгача сенга телефон орқали ҳеч бир гап айта олмайман.
— Тушунарли. Негадир шу ишларинг менга ёқмаяпти Афзун...
— Яхшиликни ўйла. Ҳаммаси яхши бўлади.
— Хўп лекин...
— Афзунахон қизим...
— Чиқяпман ойижооон.
Кейинроқ яна қўнғироқ қиламан, ҳозир қайнонам чақиряпти бўптими Асила?
— Майли кейинроқ гаплашамиз.
— Хўп.
★ ★
— Чарчагансиз, дам олинг.
Уйга кеч келган бўлса-да, ҳар доимги одатини қилиб, иш столи устида қандайдир ҳужжатларни кўриб чиқаётган Иброҳим, қандайдир ғанимат кўриниб кетди кўзимга. Беихтиёр ортидан маҳкам қучиб олдим.
— Дам олишга ҳали эрта менга. Нимадир бўлдими? Мени соғиндингми Афзун?
— Ўзингиз нима деб ўйлайсиз?
— Ўйлаганингни ўйладим.
Ўрнидан туриб қўлларини белимдан ўтказар экан, сочларимдан силаб бағрига босди, – Олдингда бўлсам, бўлмасам мени соғиниб тур Афзун.
— Буни нима деб тушунай?
— Соғинч – муносабатларни янада яқинлаштиради...
— Сенга қадрли инсонинг, сендан қанчалик узоқда бўлмасин, соғинч деб аталмиш туйғу. Ўртадаги муҳаббатни янада кучайишига сабабчи бўлади.
— Жумбоқли гапиришни ўрганяпсизми?
Бағридан чиқиб, хиёл жилмайганча, кўзларига термулдим.
— Эртага Финландияга кетаман.
— Тушунмадим...
—Бокс бўйича чемпионат олдинроққа кўчирилибди. Эртага Эстонияга, Ўзбекистондан учадиган биринчи рейс билан кетишим керак Афзун. Буни сенга...
— Кетганингиздан сўнг айтмоқчимидингиз?
Тўсатдан эшитган бу гапларим мени эсанкиратиб қўйиб, унга бақириб юборишдан аранг ўзимни тутдим. Қўлларидан юлқуниб чиқдим.
— Олдинроқ айта олмадим.
— Негаа? Нима учун?
— Сени кўзим қиймади.
— Ростдан мени қўрқувларим билан ёлғиз қолдириб кетмоқчимисиз Иброҳим?
Ҳар куним хавотирда ўтишини, ҳаловатим йўқолишини истайсизми?
Аввал ўзимни ортга олган бўлсам, эндиликда олдга бирма-бир қадам ташлаб унга яқинлашиб келарканман, беихтиёр кўксига муштлай бошладим, – сиз кетсангиз мен нима қиламан?
— Тинчлан Афзун...
— Тинчлана олмайман тушунябсизми? Тинчимайман!
Сизга доим айтганман, мен қўрқаман. Сизга бир кор-ҳол бўлишидан жуда қўрқаман. Мен...
— Афзуна бас, бўлди! - кўксига тинмай муштлаётган қўлларимдан маҳкам тутди-да, бир деганда мени ўзига тортиб, лабларимдан бўса ола бошлади... Ҳозир ундан қанчалик хафа бўлмай, қучоғидан чиқишга қанчалик урунмай, барибир ўзимни ортга ола олмадим. Ҳссиётларимга енгилиб борганим сайин, кўзларим беихтиёр намланди. Иброҳимга бир гап бўлишидан жуда қўрқаман...
— Тинчлан жоним... ҳаммаси яхши бўлади. Олдингга соғ-омон қайтаман, сўз бераман сенга.
Кўз ёшларимни артиб, такрор бағрига босди.
— Кечиринг... Мен ваҳима қилиб юбордим. Негадир шу кунларда жуда таъсирчан бўлиб қолибман.
— Ҳақиқатан таъсирчан бўлиб қолгансан. Биламан кетаётганимдан безовтасан. Лекин бу доимий эмас. Узоғи билан бир ҳафтада қайтаман.
— Сен билан, бир ойгина ишладикми, йўқми. Барибир ўрганиб қолибман Афзуна. Ҳар кун ишга келиб, кўзим биринчи бўлиб сени бўш турган столинг устига тушарди.
— Шукур, ишни ҳам бошлаб олдим Асила. Уйдагиларни кўндиришни ўзи бўлмади...
Шу пайт эшикдан қовоқлари осилиб, Мухтор кириб келгач, Асила билан гапимиз бўлинди.
— Ассалому алайкум Мухтор. Яхшимисиз?
— Ва алайкум ассалом. Асила мен нариги хонада бўламан. Топшириқларимни ёлғиз қолиб, бажаришим керак.
Истар-истамас, саломимга алик олиб, Асилага қаерда бўлишини уқтириб кетди.
— Унга нимадир бўлдими? Одам ҳиди ёқмай қолган кўринади?
— Ҳаа йўғаа. Айтсам ишонмайсан. Сени ёқтириб қолган экан. Тўйингдан сўнг, уч кун аламзада бўлиб юрди...
— Шошма, тўхта! Мухтор мени ёқтиради? Адашмаяпсанми?
— Вой ҳа сени ёқтирган экан Афзуна. Шунга сендан хафа шекилли. Ишга чиқишингни эшитиб, бир-икки кесатиқ гап қилганди.
— Оббо. Мухтор етмай турганди энди. Бу гап эримни қулоғига борса...
— Бормайди Афзун. Шу хонадан ташқарига чиқмайди. Қолаверса, Мухтор эрингдан қўрқади, хавотир олма. Бошингга бало бўлмайди. Бўлди энди шу мавзуни ёпайлик. Севги муҳаббат мавзуларидан Худо ҳаққи тўйиб кетдим.
— Сабаб?
— Мен айтмай, сен эшитма. Биттаси ортимдан юрибди. Ўлдим, куйдимлаб. Очиғи жуда безиб кетдим. Сен буларни қўй. Кечаги гапимиз чала қолганди. Шундан гапир.
— Айтганча, маълумотлар йиғдингми Асила?
— Ҳа, ҳозир. Столим устида эди, - мени олдимдан туриб, иш столи устидан ҳужжатларни олиб қўлимга тутқазди.
— Давлат Пўлатов, оиласи ва ўғли ҳақида. Анча тер тўкдим буларни йиғиш учун.
— Раҳмат Асилам. Менга жуда катта ёрдам қилдинг.
— Хўш, энди сени эшитаман.
— Чамаси бир ой олдин...
★ ★
— Устингиздан даъво аризаси тушган.
— Нима бўлган тақдирда ҳам, мени бу ерга мажбурлаб олиб келишга сенларни ҳаққинг йўқ эди!
— Ўпкангизни босиб олинг Наим Пўлатов. Сиз ҳозир маҳкамадасиз. Отангизни уйидамас, - икки қўлини чўнтагига тиқиб, стулга маҳкам ўрнашиб олган терговчининг сокинлиги йигитнинг борган сари ғазабини тошира бошлади.
— Сен билан гап талашишга вақтим йўқ. Мени устимдан ким шикоят қилган? Нима учун? Айт буларни менга!
— Бу ерда буйруқ бериши, савол бериши ва бақириши мумкин бўлган ягона инсон менман Наим Пўлатов. Мен.
— Яхши, индамадим сенга дейлик. Энди балки, нега мени изнимсиз бу ерга олиб келишганини айтарсан.
— Нигора Жалиловани зўрлаганликда айбланяпсиз.
— Тушунмадим?
— Нимасига тушунмадингиз? Устингиздан тушган даъво аризасининг қисқача мазмуни бу.
— Тухмат бу!
Асабийлашганидан, балки қўрққанидан бўлса керак, бу сафар йигитнинг овози титраб чиқди.
— Касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади Наимбек. Қилган ишингизни, тан олишни ҳам билинг. Ҳар ҳолда эркак кишисиз. Ёки адашдиммикин?
— Ҳеей... ҳаддингдан ошма йигит. Исботинг борми? Далилинг бўлса айт. Мен кўрай.
— Бўлмаса топамиз. Ҳозир сиз терговдасиз. Далил-исбот сўрайдиган аҳволдамассиз. Яхшиси, айбингизни тан олинг. Бўлмаса жазойингиз оғирлашади.
— Тухматни деб қамалиш ниятим йўқ ҳали бери. Мени ҳеч нарсага алоқам йўқ. Қўйиб юборинглар мени.
— Ҳеч қаерга кета олмайсиз.
Русланов!
— Лаббай Рустам Валиевич.
— Бу йигитни адвакати келгунга қадар, камерага тиқинг.
— Хўп бўлади. Юринг.
Ёш офицер йигит Наимнинг қўлидан ушлаган эди, ўша заҳоти юзига келиб тушган мушт зарбидан ерга қулади. Аммо тезда ўрнидан туриб, ўзини ўнглагач, яна буйруқни бажаришга шайланди.
— Торт қўлингни жипириқ!
Ҳали бу қилган ишларингни бадалини сенларга тўлаттирмай қўймайман!
— Олиб чиқинг.
— Ўзим бораман! - йигитга ўқрайиб қаради Наим. Шундан сўнг офицер йигит унсиз тергов хонасини тарк этди. Кетидан чиққан Наим Пўлатовни камерага, эшик ташқарисида турган икки йигит олиб борди.
★ ★
— Ишқилиб шу Нигора деган қиз, бошингга бало бўлмаса бўлди Афзуна. Давлат Пўлатов жуда хавфли одам деб эшитганман. Қолаверса, ўғли терговда дединг. Анави қизга адвокатлик қилсанг, сени тинч қўймайди.
Бор гапни айтганимдан сўнг, ҳар доимгидек ваҳима қила бошлади Асила.
— Бандасидан қўрқмайман Асила. Қирқ йил қирон келса ҳам, ажали келган ўлади. Хавфли одамми, хавфсиз одамми, буни менга фарқи йўқ. У йигит қамалиши шарт.
— Қамалди ҳам дейлик. Ахир гаров эвазига бир кунга қолмай отаси чиқариб олади-ку. Шунча қилган меҳнатинг самарасиз кетадими?
— Мақсадимдан қайтмайман Асила. Мен Нигорага сўз берганман.
— Эринг биладими? Унга айтдингми?
— Айтмадим. Иш билан боғлиқ мавзуларни нега айтишим керак? Бусиз ҳам эримни бошида ташвиши мингта. Бугун чет элга чемпионатга кетди. Келганида, Худо хоҳласа, ишимни якунлаган бўламан. Албатта Нигорани фойдасига.
— Яхши, охири бахайр бўлсин-да, дугонажон. Аланга олган ўтни ўчираман деб, ўзинг ёниб кетмасанг бўлди эди.
— Хавотиринг ўринсиз. Менга ишонавер.
— Эшитаман.
— ...
— Наим? Нима бўлди?
— ...
— Жин урсин! нега эҳтиёт бўлмайсан? Қачонгача сени кетингни мен тозалайман!
— ...
— Ҳозир бораман.
— Ҳусайн.
— Лаббай хўжайин.
— Машинани тайёрла. Маҳкамага борамиз.
— Хўп бўлади.
★ ★
— Охирини ўйламай иш қилишларинг жонимга тегди. Қачон ақл киради сен болага?! Сен билан биргина учрашиб гаплашиш учун ҳозир, нималар қилганимни биласанми? Қилғилиқни қилибсан, оғзини қайта очилмайдиган қилиб ёпсанг бўларди-ку ўша қ****қингни!
— Хато қилдим дада... Умуман мен кутмаган ишлар бўлиб кетди. Қолаверса, у қиз била бўлган ишга... бир ойдан ошди. Нега бирдан гуллаб қўйди? Ҳайронман.
— Ҳайрон бўласан-да. Кетингни тозаламаганингдан кейин!
— Дада...
— Нима дада? Сени деб бошим эгик бўлсинми энди?! Далил-исботлари бўлса, кейин нима қиласан? У пайтда сени ҳатто мен ҳам, қутқара олмайман!
— Бундай бўлмайди дада. Далил бўлиши мумкин эмас.
— Буни ҳали кўрамиз. Унгача хайр. Судгача шу ерда қолсанг, зора ақлинг кирса.
— Нима? Судгача?...
— Қизни адвокати бор экан. Ёш бўлишига қарамай, кучли адвокат дейишди. Зиммасига олган вазифаларида ютиб чиққан экан. Ўша адвокат билан кўришишим керак. Сенга бундан бошқа ёрдам бера олмайман.
— Шу гапингизни ўзи ҳам мени хурсанд қилди дада.
Адвокат билан кўришинг, балки у бирон нарсадан хабардордир.
— Мен кетдим. Яна тергов қилинсанг, адвокат нималар дейиш кераклигини сенга айтади.
— Хўп дада. Адвокатим кирсин. Ўзи ҳам сиз кетгач, мен билан учрашмоқчи эди.
★ ★
Давлат Пўлатов ва ўғли Наим Пўлатов ҳақидаги маълумотларни текшириб чиқар эканман, телефонимнинг жиринглаган овозидан сергак тортдим.
— Эшитаман Зафар.
— Опа камералар қўлимда.
Қизни ўғирлаб кетишгандаги тасвирлар тўлиқ тушган камерада. Бу далил сизга ёрдам беришига ишонаман.
— Бўлмасам-чи, ажойиб бўлибди. Лекин машина ва рақами ҳам тасвирга тушганмикин? - овозимни хиёл пасайтириб гапирар эканман, Асила “нима гап?” - дегандек маъноли нигоҳ ташлаб қўйди.
— Шуниси асосий масалада опа. Машина рақами, Пўлатовлар оиласига тегишли экан. Сичқон қопқонга тушди, деяверинг.
— Қувонишга ҳали эрта Зафар. Сен менга ўша тасвирларни иложи борича тезроқ етказ. У ёғи бир гап бўлар. Телефонни ўчираман.
— Бўпти, яна қўнғироқ қиламан.
— Ундай қарама. Ҳозир сенга ҳеч нарса дея олмайман.
— Индамадим-ку.
— Сени биламан Асила. Ҳозир ким билан гаплашганимни билмоқчисан. Ишим ҳал бўлсин. Кейин шундоғам сенга ҳаммасини айтаман.
— Хўп. Нима десанг шу.
★ ★
— Бугун нима овқат қилай ойижон?
Вақтидан олдин вазифаларимни бажариб бўлгач, ишдан эрта чиқиб дарров уйга келдим. Зафар билан учрашиб, далилни ундан олишни ҳам унутмадим. Кийимларимни алмаштириб овқатга унашдан олдин, қайнонамдан маслаҳат олиш одат тусимга киргани учун уларни олдига бордим.
— Манти қилинг қизим. Ўғлим яхши кўради...
Кўзида кўзойнак билан, китобдан кўзини узмай гапирган қайнонам, сониялар ичида менга мунгли нигоҳлар билан боқди, – Иброҳимжонимни кетгани ёдимдан кўтарилибди қизим...
Ўзи бугун кетди-ку, ҳали қўнғироқ қилиши кераклигини кутиб бироз ҳаёлим кетиб қолибди. Таъбингизга ёқадиган овқат қилинг.
— Хўп бўлади.
★ ★
— Маълумотларни олиб келдингми?
— Ҳаммаси шу ерда хўжайин.
— Бўшсан.
Хўш. Сен билан яқиндан танишиб олмасак, бўлмайдиган кўринади адвокатхоним...
Кечликдан қолган идиш-товоқларни ювиб, Иброҳим иккимизнинг хонамизга кирар эканман, телефонимга хабар келди. Хабар бошқа давлат рақамидан келибди. Бу шубҳасиз Иброҳим. Келган хабарни ўқиб юзимга беихтиёр таббасум югурди.
“— Хайрли кеч сенёрита”
“— Сизга хайрсиз бўлсин жаноб”
“ — Гуноҳим нима сенёрита?”
“ — Кеч бўлганда эрли аёлга ёзябсиз”
Қувлигим тутиб, ёзган хабаримга жавоб келишини кутар эканман, ўн сония ўтар-ўтмас, жавоб келди.
“— Эрли аёлларга ёзиш бошқа-ча, бўлади сенёрита”
“— Бошқачаси қандай бўларкан қизиқ?” - ўз-ўзидан қошларим чимирилди.
“— Видеоқўнғироқ қиламан, шунда билиб оласан, соғиндим...”
Соғинч... Ҳақиқатан у айтганидек, муносабатларни яқинлаштиради... Дилларни туташтиради. Яқинингиз узоқда бўлса, сизни ҳаёлингиз доим унда бўлишини таъминлайди бу туйғу. Икки қалбнинг бир-бирига бўлган меҳрини билдириб турувчи ҳам айнан соғинчдир...
★ ★
— Қандай қиласан, қандай кўндирасан, бу сени ишинг. Лекин нима қилиб бўлса ҳам, у қизни мен билан учраштирасан Ҳусайн.
— Бу муаммо эмас хўжайин. Сиз менга қаерда ва қайси вақтда учрашмоқчи эканлигингизни айтинг. Шунга қараб ишларимни режалаштириб оламан.
— Одам гавжум бўлмайдиган, кўздан йироқ бир кафедан жой буюртириб қўй. Кейин сенга вақтини айтаман. Аммо бугун у қиз билан кўришишим шарт.
— Худди айтганингиздек бир кафени биламан. Ҳозироқ икки кишилик жой банд қиламан.
— Яхши, вақтини ҳалироқ айтаман. Аввал жойни банд қил.
— Хўп бўлади.
— Келишингдан олдин бир йигит қўнғироқ қилиб, сени сўради Афзуна.
— Ким экан?
— Айтмади. Фақатгина ўзинг билан гаплашиб олар экан.
— Рақамини кўрай-чи.
— Вой, қайта қиляпти яна. Ўзинг кўтар, - Асила айтган хабардан бироз ҳайрон қолдим. Эрталабдан ишхонамга қўнғироқ қилиб мени нега сўрашган экан...
— Ало.
— Афзуна Каримовна сиз бўласизми?
— Худди ўзи. Менда нима ишингиз бор? Кимсиз?
— Мени кимлигим муҳим эмас хоним. Муҳими сиз, Давлат Пўлатов билан кўришишингиз керак.
— Сабаб?
— Бунисини хўжайин билан кўришганда билиб оласиз хоним.
— Истамасам-чи?
— Хўжайинни ёмон нияти йўқ. Шунчаки ўртада юзма-юз гаплашиб олиниши керак бўлган гаплар бор. Сиз билан шуларни гаплашиб олмоқчи холос. Сизга манзил жўнатаман, истасангиз одам юбораман.
— Шарт эмас. Манзилни юборинг. Ўзим бораман.
★ ★
— Хуш келибсиз.
— Мулозаматга ўрин йўқ.
Шаҳар четидаги кўримсиз кафеда, Давлат Пўлатов билан кўришиш, ҳаёлимни учига ҳам келмаган эди. Бу одамни мен билан учрашиб, гаплашиб олишини тагида у учун фойдаси тегадиган мавзу борга ўхшайди. Муомаламдан ғаши келди чоғи, тўғри турган галстугини нафас етишмаётгандай, бўшатишга ҳаракат қилди.
— Дангалчиман денг адвокатхоним.
— Шундай десак ҳам бўлади.
— Яхши, сизни бу ерга чақирганимни ўзига яраша сабаби бор.
— Ўғлингиз Наим Пўлатов бўлса керак сабаби. Шундай эмасми?
— Модомики, очиқчасига гаплашиб олишни маъқул кўрар экансиз майли. Очиқчасига гаплашамиз. Ҳа, ўғлимни масаласи бўйича, сизни чақиртирганман бу ерга.
— Мендан нима истайсиз?
— Кўп нарса сўрамайман. Қўлингиздаги кераксиз далилларни менга берасиз. Бор гап шу.
— Нимани назарда тутяпсиз тушунмадим?
— Ўғлим тенги экансан, қизим. Сен деб мурожаат қиламан, хафа бўлмайсан.
— Ихтиёр сизда.
— Шу ёшга кириб, ҳаётни ўнқир-чўнқирларидан ўтиб, шу ергача келдим. Бундан кейинига боришга ҳам ҳам қурбим ҳам кучим етади. Бу билан сенга нима демоқчиман...
— Давлат Пўлатов? Шундай мурожаат қиламан, - ўзини гапини ўзига қайтарганим боис бироз жилмайган ҳолда гап бошлади.
— Ихтиёринг.
— Ҳаётни ўнқир-чўнқиридан ўтибсиз, яхши. Буни менга нима алоқаси бор?
— Шошмашошарлик кўп ҳолларда бошга бало бўлади адвокатхоним.
— Балки шу бало сиздирсиз?
— Шубҳасиз!.. Жонимни жонини ўтга ташламоқчи бўлганларни ўзини ёқиб юбораман, бошида турган энг катта балоси ўзим бўламан.
Ўзимизни мавзуга қайтсак, ўғлимга қарши қандай далиллар бўлса, ҳаммасини менга топширишингни истайман.
— Мен сизга қандай далил дедим?
— Яхши, сенга ўзингни тилингда гапираман. Сенга доим маълумотлар етказиб турадиган ёрдамчинг бор-ку. Зафар. Шу йигитда бор далилларни нусхаси сенда ҳам бор. Мана шу кераксиз ҳужжатларни ўзи ҳам, нусхаси ҳам менда туришини, ўғлим эса вазиятдан силлиқ чиқиб кетишини истайман, - чўнтагидан қандайдир конверт олиб мен томонга ирғитди.
— Сиз қандай далил ҳақида гапиряпсиз билмадим. Лекин мени ёрдамчимни исми Зафарлиги рост. Бу пулларни олинг-да, қайтадан чўнтагингизга солиб қўйинг. Нопок ишлар ортидан келган бойлик сизга татиши мумкин, менга татимайди, - олдимга ирғитилган конвертга жирканиб қараганимдан ғаши келиб бўйин томирлари бўртиб, юзи қизариб кетди.
—Нопок ишлар дегин? Мени аврашга урунма адвокатхоним. Сендек ишига пухталарни кўпини кўрганман. Аммо мендек одамни қаршисида туришингни сенга тавсия бермаган бўлар эдим.
— Қандай тавсия бериш, бермаслик бу сизни ишингиз. Мени бу ерга чақириб, айтмоқчи бўлганингиз мен билмайдиган қандайдир далиллар эканлиги жуда ачинарли ҳол. Ўғлингизни даъво ишига оид далил топганимча йўқ. Аммо насиб. Бу ҳам бўлар.
— Мени мазах қиляпсанми?
— Худо асрасин. Сиз билан тортишиб ёки сизни мазахлаб менга нима наф?
— Олов билан ўйнашяпсан қизим!.. Олов билан!...
— Шу пайтгача, қонунга хилоф иш тутганларни ўтда ёқсам ёқдимки, ўзим аланга ичида қолмадим. Бундан кейин ҳам шундай бўлади.
— “Ўғлингизни қаматмагунча қўймайман” - демоқчимисан?
Гапларимга ишонқирамай, бир кўзи қисилиб, юзлари қизариб кетган Давлат, овозини баландлатиб кула бошлади.
— Буни энди судда билиб оласиз Давлат Пўлатов. Сиз билан суҳбатимиз тугади. 6 кундан сўнг, сиз билан судда кўришамиз.
— Яхши. Суҳбатимиз ҳозирча тугади деяқолайлик адвокатхоним. Лекин бир нарсани эсингда тут. Сўнгги пушаймон – ўзингга душман!...
— Биз ўзбекларда ажойиб бир мақол бор. Ўйнашмагин арбоб билан,
арбоб урар ҳар боб билан!...
Сиз ҳам шуни ёдда тутинг. Яхши қолинг.
Ортимга бир бор қарамай бу кафедан тез-тез юрганча чиқиб кетдим. Зафарга қўнғироқ қилишим керак. Далилларни нима қилиб бўлса ҳам, бу қари эчкини одамларига олдириб қўймасин...
“ — Ким арбоб билан-у ким мен билан ўйнашиши қандай бўлишини ҳали билиб оласан адвокатхоним...”
Давоми бор....
#БУОҚШОМ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев