77 - 78 - ҚИСМ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
— Майли, сизни фикрингиздан қайтармайман.
— Мен ичкарига кираман.
— Кирамиз унда.
***
Акмалга жуда алам қилди. Эртасига Жасминни олиб келган бўлса ҳам қовоғи очилмай юрди. Интизорни ҳам қўлдан чиқаргиси келмасди. Бугун ўқишгаям у учун борди.
— Интизор гапларимни ўйлаб кўрдингми?
Интизор ишга кеч қолмай дея тез одимлар, Акмал ортидан қолмай эргашиб келарди.
—Сени номард десам юзсиз ҳам экансан
— Ҳурматимни жойига қўй.
— Сенда ҳурмат нима қилсин?
—Интизор асабимни бузяпсан.
— Менга нима, асаб сеники, бу сени муаммойинг.
Интизор такси ушлайман деб қўл кўтарганди ҳамки Усмон машинадан тушди.
— Интизор сизни кутиб тургандим.
— Доктор сиз ҳамма ҳодимингизни шундай олиб кетасизми? - Акмал гапга қўшилди.
— Акмал тузукмисиз?.
— Рахмат яхши. Нечук биз томонларга қадам ранжида қилдингиз?
— Интизорни олиб кетишга.
— Нега? Ўзим олиб бориб қўярдим. Оввора бўлибсиз, -Акмални сўз оҳанги ўзгарди.
— Акмал кайфиятингиз йўқми?
— Доктор Интизор мени севгилим.
Интизорни кўзлари катта-катта бўлиб кетди.
— Нималар деяпсан?
— Асабийлашма севгилим. Мендан ҳали ҳам аламзадалигингни биламан.
— Пасткаш.
Интизор кетди. Иккивойига ҳам қиё боқмади.
Акмал эса сўзини давом эттирди.
— Бу қизни ортидан бекорга юрманг. У меники. Беш йиллик севгимиз бор.
— Менимча Интизор сиз айтаётгандек қиз эмас
— Уятчанглиги учун, билдирмаган. Соғ бўласиз доктор.
Усмон Акмалга ишонмади. Интизорни хафа бўлганини билиб турибди. Аммо кўнгли яна бир бор суриштириб кўришни таъкидларди. Усмон Интизорни курсдошларидан бири билан гаплашиб улар ҳақида сўради. Афсуски жавоб Усмонни ҳавсаласини пир қилди.
— Акмал билан Интизор жудаям бир-бирини севади. Ҳаттоки Акмал Интизор сабаб хотинини ҳайдаб юборган.
Бу гапга қўшимча бўлиб эса укасига қизни олиб беролмаган Омина ҳам касалхонада жим турмади.
— Бу қизни оёқ олиши чакки экан. Укам билиб қолиб шартта тўйни тўхтатди. Буни юришига ишонманг. Ўзидан сипони ясаб олиб ҳаммани ноғорасига ўйнатади. Файзиевга ҳам осилиб юрибди экан.
Шунга ўхшаш гаплар кўпайиб кетди. Афсуски бу вақтда Интизор олимпиадага кетганди. Яхши натижалар билан бир ҳафта деганда қайтиб келганида унга ҳамма бошқача аараётганини ҳам сезмай қолмади.
— Интизор одамларга эътибор берма.
— Гули опа нима гап ўзи?
— Олима ўзидан кетган.
— Мен йўғимда нимадир қилдими?
— Бир иккита қулоқ чаккасидан ташласанг қанийди.
—Опааа
— Ҳазил. Бугун домланг келарканми?
— Ҳа менам кираман операцияга.
Интизор Усмонни кўрди. Аммо Усмонни кўзида қандайдир ўзига нисбатан бошқача туйғу ҳам бор эди.
***
Нодира мазаси бўлмайвергач шифохонага боришга мажбур бўлди. Неча кундан бери овқатланолмайди. Ошқозонидан шикоят қилиб шифокорга кирди. Афсуски шифокор уни гениколог хонасига юборди. Гениколог ультратовуш текшируви керак ётинг деди.
— Нечта болангиз бор?
— Битта.
Гениколог текширишда давом этди.
— Уч ҳафталик. Соғлом.
-Нима?!- Нодира шокда эди.
— Ваҳима қилмангз ҳомиладор экансиз дейман.
— Бўлиши мумкинмас. Менда БИВ бор.
— Бундай ҳолат учраб туради. Ҳомилага зарари йўқ. Туққанизда чиқиб кетавераади бив.
— А?
Нодира тамом бўлди. Ахир эри билан ногиронлиги сабаб бирор марта алоқа қилмаган.
78-қисм
— Эрли аёлмисиз? Нега ҳайратланасиз?
— Тайёр эмасдимда. Кейин болани туширтирсам дегандим.
— Туғмоқчи эмасмисиз?
— Йўқ доктор, эрим ногирон. Оиламизни боқиш мени зиммамда. Ҳозир туғадиган шароитда эмасман.
— Унда яхшилаб қарор қабул қилинг. Эрингиз билан маслаҳатлашинг. Дори ичибми, ёки тозалатибми боладан қутиласиз. Аммо бола соғлом. Ҳеч қандай хавфни кўрмадим.
Нодира доктор қабулидан чиқиб Шаҳнурга қўнғироқ қилди.
— Алло, Шаҳнур кўришайлик.
— Дарров соғиниб қолдингми?
— Мен ҳомиладорман.
— Нима бўпти?- Шаҳнур пинагини бузмади.
— Сиздан бола.
— Лағмон осма қулоғимга. Эрингам борку.
— Эрим ярамайдику, ногирон бўлганидан бери у билан бирор марта яқинлик бўлмаган.
— Муаммо нимада?
— Мен туғолмайман ахир. Эрим билиб қоладику.
— Бориб олдириб ташла. Ҳозир бизга болани кераги йўқ. Қолаверса муносабатларимизга ҳам ҳалал беради.
— Пул бера оласизми? Олдиришга пулим йўқ. Ишга чиқмаяпман.
— Ўзинг йўлини қил. Менам ҳозир қарзга ботганман. Кейин гаплашамиз ишим чиқди.
Шаҳнур телефонни қўйиб қўйди. Нодира эса чорасизликда қолганди. Бир иложини қилиб эридан дорига деб пул олиб ҳомила туширувчи таблетка сотиб олди. Геникологни ўзида бор экан тартибини тушунтирди.
— Бу ерда бешта табкетка бор. Биринчи кун иккита, иккинчи кун иккита учинчи кун битта ичасиз. Агар кўп қон кетса ёнимга келасиз.
— Тушундим доктор .
***
— Ҳамма эшитсин, кейин ўпкалаб юрманг. Дам олишга тоққа борамиз, бир ҳаво алмаштириб келайлик.
Бошлиқни айтган гапларидан йиғилган ҳодимлар бир-бирига қаради.
— Ҳамма бориши шарт.
— Имкони йўқларчи, навбатчиларчи?
— Навбатчилар қолади. Қолган ҳамма боради.
Бошлиққа ҳеч ким эътироз билдиролмади. Гулмира опа ва Санобар опа бошчилигида пул йиғиладиган, бозорликни эркаклар билан бирга қилинадиган бўлди. Бу гал эса Интизор ҳам баҳоналар билан қутилиб қололмади.
Усмон эндигина хонасидан чиққан эди ҳамки ҳамкасбларини ташвишли юзини кўриб ҳайрон бўлди.
— Нимани муҳокама қиляпсизлар?
— Тез ёрдам машинамиз ҳалокатга учрабди. Беморни олишгаям улгурмаган. Ён қисмидан юк машинаси келиб урибди.
— Кимлар кетганди?
— Исроил ака ҳайдовчи, Ҳалима опа ва Интизор.
— Нима? Интизор нима қилади тез ёрдамда? - Усмонни қўрқув босди. Оёқ қўлларига титроқ кирди. Интизор ҳамшира эмас, врачга ёрдам учун бориши мумкинмасди.
— Барнони мазаси бўлмаганига Интизор ўрнингга бораман деб чиққанди. Ҳозир иккичи тез ёрдам машинада олиб келишади.
Усмон нима қиларини билмасди. Наҳотки ундан айрилиб қолди? Онаси никоҳгача муносабатлар яқинлашиши тўғри эмас деганига ундан узоқроқ юрганди. Бу нимаси энди? Зудлик билан кўчага отилди. Машинасини ўт олдиришга улгурмади тез ёрдам машинаси етиб келди. Усмон жон ҳолатда машина томон чопди.
— Оч эшикнииии.
Ичкаридан очилишини кутмай эшикни тортарди.
— Файзиев ўзизни босинг.
—Қани беморлар?
Шафёр ва врач Ҳалима опадан бошқа бемор кўринмади. Шафёрни юзи таниб бўлмас даражада. Ҳалима опани ҳам ахволи ҳавас қилгулик эмасди.
— Интизор қани?
Ҳамкасблари елка қисди. Шошилиб беморларни ичкарига олиб киришди. Усмон Интизорга қўнғироқ қилар, аммо у томондан жавоб бўлмасди. Йигит жинни бўлай дерди. Машинасига миниб ҳалокат жойини сўраганча елдек учириб кетди.
— Интизор сенга ҳеч нарса бўлмаган бўлсин. Аллоҳим ўзинг уни паноҳингда асра.
Давоми бор...
#КЎКСИМДАГИАЛАНГА
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев