5 - 6 - 7 - қисм.
- Воой,-ийманганидан оппоқ юзлари лола рангга кирди Мунисхоннинг,-узр, бувижон. Ичкарида ўтириб зиқ бўлиб кетувдим. Шунга ошхонани йиғиштириб бироз чалғий дегандим.
- Янгаларингиз "Ҳой қиз дамингни ол" дейишмадими? ...-Оқила ойи Мунисхонга меҳр билан тикилди.
- Улар бироз пинакка кетишганди,- ерга қаради Мунисхон,- мен ҳам ишларни тугатиб қолдим,- у шундай дпб Оқила ойига термулди,- чой ичасизми, бувижон? Дамлаб берайми? Яқинда қайнаб чиққанди.
-Майли,- юзлари ёришди Оқила бувинининг,-- кўк чой дамланг хўпми?
Хўп бўлади, бувижон.
Мунисхон чаққон ҳаракатлар билан чойнакка кўк чой дамлаб икки дона ювилган пиёла олиб Оқила ойига қаради:
- Меҳмонхонага олиб бориб берайми, бувижон?
Оқила ойи ошхонадаги столга ишора қилди:
- Шу, ерга қўйинг, болам. Ҳа шундай. Қани энди ўзингиз ҳам ўтириб олинг. Сизда икки оғизгина гапим бор эди.
-Хўп...
Мунисхон Оқила ойининг қаршисига омонатгина ўтириб, унга чойдан қайтариб узатди-ю, оғзига термулди
-Ўзингизга ҳам қуйинг, болам.
- Хўп, бувижон,- Мунисхон ўзига ҳам ярим пиёла чой қуйганча яна Оқила ойига қаради,- бирон ширинлик ейсизми?
- Йўқ болам, раҳмат,- Оқила ойи чойдан хўплар экан,-қизим...
-Лаббай, бувижон.
-Шу десангиз сизга икки оғиз гапим бор эди. Тўғрироғи илтимос деса ҳам бўлади
-Эшитаман, бувижон,-Оқила бувининг оғзига тикилди Мунисхон, қўлимдан келса бажонидил.
-Болам...Шу десангиз сизни қайнонангиз, яъни мени қизим Меҳрихон...-гапи шу ерга келганда қулт этиб ютинди Оқила ойи ,-хуллас қизим мана шу икки боласини ёлғиз кўзлаб вояга етказди. Тўғри, бошқа фарзандларим жиянларининг тақдирига бефарқ бўлишгани йўқ. Бироқ, ҳеч бир кимса отанинг ўрнини босолмас экан-да. Шу фарзандларининг ўксик кўнглининг кемтигини ямайман деб қизим шўрлик элликга чиқмай қанд касалини орттириб олди. Қизим шу аҳволдаям ўзини сира ўйламайди. Ҳой, ўзингни бироз бўлса ҳам аягин десам қани қулоқ солса?!
Жон болам, мана сиз келдингиз, энди кўнглим бироз ҳотиржам тортди. Қизим, сиздан илтимосим Меҳрихон қизимни ҳам ўз онангиздек кўриб меҳр берсангиз. Авайлаб, ардоқласангиз. Бир умр дуои жонингизни қилиб ўтардим, болажоним...
-Бувижон, сиз сира ҳавотир олманг. Қўлимдан келганича ойижонни кўнгилларини олишга ҳаракат қиламан,- овози титраб чиқди Мунисхоннинг.
-Яшанг, болам, тарбия берган ота-онангизга раҳмат,- ҳурчандчиликдан юзи ёришди Оқила ойининг, -ҳа яна бир гап.
-Қулоғим сизда бувижон,-зийрак тортди Мунисхон
-Шу, десангиз, отасизликданми, кўнгли яримликданми Дониёржоннинг ёлғиз синглиси Муниса бироз қайсарроқ ўсган. Бир одати нуқул ҳар кимга сўзини ўтказмоқчи бўлади. Шунга сизга ҳам бир сўзини ўтказмоқчи бўлса "ҳўп бўлади" денг-у билганингизлан қолманг. Билсангиз Мунисанинг ҳам совчилари қаторлашиб турибди. Биз қариндошлар аввал Меҳриҳонга бир ёрдамчи келсин, сўнгра Мунисани турмушга берамиз деб шошилмадик-да...
- Хўп бўлади, бувижон. Муниса опамларни ҳудди ўз опамдек яхши кўраман ишонинг.
- Ойнониб кетай қизимдан,-деди Оқила ойи қўлини дуога очаркан, илоҳим тупроқ олсангиз олтин бўлсин, олтин бошингиз омон бўлсин. Илоё Дониёржоним билан қўша қариб, солиҳ, солиҳа ўғил-қизларнинг ота-онаси бўлинглар.
🔳 🔳 🔳
Мунисанинг "сипо"лиги бир хафтага аранг етди
Бир куни ишдан қайтган Муниса ошхонадан таралаётган ширин ҳидга тамшанганга хонасига кириб кийимларини алиштириб ошхонага чиқди.
-Ассалому алайкум, опажон,-келинчак Мунисани самимий кутиб олар экан жилмайганча сўради,-чарчамай келдингизми?
-Роса чарчадим,- тўнғиллади Муниса базўр алик олганча,- кечги овқатга сомсами? Тайёри борми?
-Бор . Мана... Олинг, ош бўлсин.
Мунисхон бир зумда дастурхон устига икки хил тугилган сомса билан чойнакда қайноққина чой келтириб қўйди.
Муниса ликобларнинг бирига тикилиб афти буришди:
- Қовоқ сомса емайман.
- Вооой,- тарвузи қўлтиғидан тушган бўлди Мунисхоннинг,-эссизгина жуда мазали чиққан эди-я?!
6 - қисм
-Келинойи, қандоқ чиқишидан қатъий назар қовоқ сомса емайман мен! - тирсиллади Муниса,- бўлди кераксиз гапни кўпайтирманг.
- Узр, билмагандим-да, -дарров узр сўрашга шошилди Мунисхон
- Мана энди билиб олдингиз? -деди иккинчи ликобчага қўл узвтар экан Муниса,-буниси нимали?
- Картошкали, -жавобга шошилди келинчак.
- Картошкали? - энсаси қотди Мунисанинг
- Ҳаа, яна пиёз, озроқ чарви ёғиям бор.
- Келинойи, мабодо йилингиз сигир эмасми? - келинойисига ижирғаниб нигоҳ ташлади қиз,- ёки оилавий вегетарианмисизлар? Ишқингиз нуқул ҳас-ҳашакка экан-да?
- Йўўўқ, мунғайиб жавоб қайтарди Мунисхон,- йилим сигир эмас. Қуён. Ундан кейин...
- Какая разница? Сигирми, қуёнми? Барибир топиб айтибман. Икковиям ўтхўрми?
- Акангиз "Ойликкача гўштни тежаб тур" деганларига шунақа сомса пиширгандим. Аммо ҳамири ҳали бор. Ҳозир сизга гўштли қилиб бир зумда пишириб бераман.
-Раҳмат керакмас,- ўрнидан жаҳл билан туриб кетди Муниса,-
гўштни тежанг ундан кўра. Эрингизнинг ойлигигача эмаклаб қолмайлик...
- Нима гап? - ошхонага кириб келган Меҳри опа қизи ва келинининг авзойидан улар ўртасида гап қочганини таҳмин қилганча.
- Ассалому алайкум, ойижон,-қвйнонасини очиқ чеҳра билан кутиб олар экан Мунисхон,- ҳеч гап йўқ, ойижон.
- Ҳмм, мани гапим ҳеч гапмас, -деди эшикни қарсиллатиб ёпиб чиқиб кетвр экан, атай эшиттириб шивирлади Муниса,- сувилон...
- Нима гап, қизим? - стулга ҳорғин чўкар экан Меҳри опа,- тинчликми? Сизни хафа қилдими бу нодон қиз?
- Йўғ-а, ойижон? Нега хафа қилсинлар? Қовоқ билан картошка сомса қилгандим, опажон емас эканлар. Шуни айтиб турган эдилар. Айб менда, қанақа сомса пиширай деб сўрамабман. Ўзимча сюрприз қилмоқчи бўлгандим-да?! Узр, ойижон.
Меҳри опа дастурхондаги қовоқ сомсадан биттасини олиб тишлар эквн, Мунисхонга ажабланиб қаради:
- Вой бунча мазали бўлмаса бу сомса? Бай, бай, бай! Анча бўлганди қовоқ сомса емаганимга. Аллоҳимга минг шукр-ей менга шундоқ пазанда келин ато этганига. Очиғи Муниса емаганига ўзим учун ҳафсала қилиб қовоқ сомса пиширмасдим. Мана менгаям шерик келибди, энди тез-тез қовоқ сомса пишириб туринг. Хўпми?
- Хўп бўлади, ойижон...
- Мана бу картошка сомсангиз ҳам бирам ширин бўпти-ки...
- Ойижон, опажонга гўштлисидан пишириб қўяйми? Мен сўрасам керакмас дегандилар.
- Керакмас деган бўлса керакмас. Қолаверса ўзиниям қўли бор, тайёр овқат ёқмаса ўзи пишириб есин. Ростини айтсам шунақа овқат танлайлиган одамларни ёмон кўрардим. Ёмон кўрганинг ёнингга келади деганлари шу бўлса керакда. Уни емас экан, буни емас экан деб кўнглига қарайверсак эртага бир жойга келин бўлиб борса қийналади. Аввало тушунган оилага келин бўлишини Худодан сўрайман-у, аммо борган жойида туп қўйиб палак ёзгунча барибир бироз қийинчилик бўлади ҳар қандай оилада ҳам,- Меҳри опа шундай деб келинига меҳр билан қаради,- раҳмат қизим, сомсангиз ширин чиққанидан кўп еб қўйдим, Шунга энди бироз лоҳас бўла бошладим. Майли ҳовлида бироз айланай-чи?
- Ош бўлсин, ойижон. Ул-бул нарса керак бўлса чақирарсиз.
- Майли, болам. Сиз ҳам бироз дамингизни олиб олинг.
Меҳри опа ҳовлига чиқиб кетгач, Мунисхон дастурхон устини йиғиштиришга тутинди.
🔳 🔳 🔳
Орадан олти ўтиб Муниса ҳам узатиладиган бўлди
Бу вақтга келиб Мунисхон келин тўрт ойлик ҳомиладор эди
7 - қисм
Тўй куни белгиланиши билан Мунисанинг чакагига кутилмаганда қувват кирди:
- Ойи, никоҳ бўладиган куни анави сўлтаматингиз мени ёнимда янга бўлиб юрмайди. У, бу қилиб гапимни ўтказаман деб оввора бўлманг.
Меҳри опа чуқур тин олди;
- Ҳой қиз, оғзингга қараб гапир! Сўлтамат деганинг нимаси? Аканг эшитса хафа бўлади-я? Аввал келсин ўша тўй куни. Ўшангача бир гап бўлар. Намунча ҳалитдан асабни эговламасанг?
-Келингингиз ҳозирдан билиб қўйсин деяпман-да, ойи. Тағин тўй кунигача "Янга бўламан, қайнсинглимга мана бундоқ эгилинг, мана бундоқ букилинг, мана бундоқ салом қилинг" деб ақл ўргатаман дея чучварани хом санаб юрмасин. Бир камим елкамни қисиб ўзимдан бир ёш кичкина қизни айтганини қилишим қолувди.
- Сен ўзингча келинойим янга бўлмасин деяпсан. Қаёқдан биласан у ҳам сенга янга бўламан деб кўзи учиб турмагандир. Бир кунлик тўйда униям яйрагиси келади. Сени ачитқи гапларингга зор эмас уям.
-Зорми, зормасми, тўй куни ёнимда синфдошим Малика юради,- деди Муниса ойисига жавобан,-мен унга аллақачон айтиб қўйиб бўлдим.
- Ҳамма ишни пишириб қўйиб энди томоша кўрсатаётанмидинг? - юзлари бўғриқди Меҳри опанинг,- Худо хайрингни берсин қизим. Шу тўйинг тинч ўтсин-у, ўша уйда тиниб-тинчиб кетгин. Фақат ҳозир ҳомиладор Мунисхоннинг асабига тегма. Мен ўзим унга ётиғи билан тушунтирарман
- Бошида шу гапга ҳўп десангиз бўларди-ю? Мана кўнаркансиз, шунча гап кимга керак эди?
- Ҳа, кўнмай қаергаям борардим, қизим?! - жаҳли чиққанини яширмади Меҳри опа,- тўйингда мен рўдапони кўрмасликни истасанг, унгаям огоҳлантириш бериб қўй. Ўзимча бўлар-бўлмас режалар тузиб юрмай мен ҳам...
- Уфф, ойиии. Энди сиз ҳам бошламанг.
- Мен ким бўлибман-ки бошласам? - бепарво қўл силкиди Меҳри опа,- майли ўйлаб кўриб яна қанақа орзу-ҳавасинг борлигини рўйҳат қилиб қўярсан. Фақат ҳотиринг жам бўлсин. Оғзингдан чиққани беками кўст муҳайё бўлади
* * *
Меҳри опанинг оғирини енгил қилиб Мунисхоннинг ўзи эртаси куни қайнонасига ёрилиб қолди:
- Ойижон, кейинги пайтларда кўп овқатларни ҳидидан кўнглим беҳузур бўлиб ея олмаётганимга қоним камайиб кетди шекилли. Шунга бошим тез-тез айланадиган бўлиб қолди. Агар...
- Нима агар, қизим?
-ҳавотирланганча сўради Меҳри опа
- Агар кўнглингизга олмасангиз бир илтимосим бор эди.
- Гапирингчи, қизим?
- Мана Муниса опамларнинг тўйлаоига ҳам оз муддат қолди. Бунақа вақтда оиладаги келинлар қизларга энг яхши кўмакчи бўлишлари керак эди. Мен бўлсам бу аҳволда кўпинча ўзимни ҳам эплашим қийин бўлиб қоляпти. Шунга сиз ётиғи билан опажонга тушунтирсангиз . Мен уларга янга бўла олмайман. Янга дегани пишиқ-пуҳта, зийрак ва ҳушёр бўлиши керак. Ҳозир эса дунёда мендан лаллайган келин топилмаса керак. Тағин мени ишдан қочяпти деманг. Қўлимдан келганча хизматингизда бўлавераман , фақат шу келин янга... бўлишдан ташқари,- Мунисхон мўлтираганча ерга қаради.
- Майли, қизим, сира ҳижолат бўлманг, -Меҳои опа ўзини елкасидан тоғ ағдарилган инсондек енгил ҳис қилар экан,- сизнинг энг биринчи вазифангиз набирагинамни эсон-омон дунёга келтириб олишдан иборат.
-Катта раҳмат, ойижон,-Меҳри опанинг юзидан чўлп этиб ўпиб олди Мунисхон,- мен бориб овқатга қарай бўлмасам.
Мунисхонни меҳрли нигоҳлар билан кузатиб қолган Меҳри опа, унинг куни кеча қизи Мунисанинг "Келинойимга янга бўлиб бало борми?" деган сўзларини эшитиб қолиб бугунги ҳийлани ўйлаб топганидан бехабар эди...
Давоми бор.
#МУНИСХОН
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев