Роббимизга бўлсин саловат.
Нурдай оппоқ пок кўнглингизга,
Аллоҳ берсин ҳузур-ҳаловат.
Яна тонгга етган яхшилар,
Ибодатда бўлган яхшилар,
Сизни тинчлик, омад қаршилар,
Нурафшон тонг бўлсин муборак.
Қани дўстлар дуо қиламиз,
Аримасин юзда табассум.
Фарзандсизга сўраймиз фарзанд,
Қибла томон юзланиб бир зум.
Барчангизга кенг феъл сўрайман,
Муҳаббатли кўнгил сўрайман.
Ғойибона дуо қилгайман,
Орзули тонг бўлсин муборак.
Шодликларга тўлсин кенг дунё,
Янги йил ҳам омадли келсин.
Диллар бўлсин бахтга маҳлиё,
Тонгги тилак муборак бўлсин.
Кўнглимиздан жой олсин фақат,
Нафрат эмас гўзал муҳаббат.
Мусофир дўст, биродарларим,
Бўлсин мудом соғу саломат.
Эзгуликка буркансин олам,
Қалб сўзлагай меҳрли калом.
Оппоқ тонгда тилаймиз тилак,
Дўсту ёрлар Салом Ассалом.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5
Кимга нимани тиласанг.Узинга Албатта кайтади дейишади.Мен бугун Хар бирингизга.СОҒЛИК, БАХТ, ОМАД КУВОНЧ , МЕХР, МУХАББАТ Тиладим.
ЯХШИЯМ БОРСИЗ МЕХРДА ТЕНГСИЗ МЕҲРИБОНЛАРИМ