Ким баланд тоғ,ким баланд қоя,
Орзуларга йўқдир ниҳоя.
Одамзодга не керак асли?
Чимдимгина меҳр кифоя...
❤️🍃
Дунё берманг,-бир-бирингизга,
Ғавғо берманг,бир-бирингизга.
Тилло берманг,бир-бирингизга,
Чимдимгина меҳр кифоя...
❤️🍃
Гуллар сочиб турманг,керакмас,
Кўксингизга урманг,керакмас.
Тожмаҳаллар қурманг,керакмас,
Чимдимгина меҳр кифоя...
❤️🍃
Арпа экдим,буғдой ўрмадим,
Сиздек бевафони кўрмадим.
Санам,-сиздан дунё сўрмадим,
Чимдимгина меҳр кифоя...
❤️🍃
Шукур,оёқ,қўлим бор дўстим,
Сўқмоғим бор,йўлим бор дўстим.
Оз бўлса ҳам,пулим бор дўстим,
Чимдимгина меҳр кифоя...
❤️🍃
Чала-чулпа бўлса ҳам мана,
Бошимизда бордир,бошпана.
Сиздан бизга,бир қиё,яна,
Чимдимгина меҳр кифоя...
❤️🍃
Одамзодга Яратган Эгам,
Меҳр бермиш,ишқ бермиш бекам.
Бир-биридан не истар Одам?
Чимдимгина меҳр кифоя...
❤️🍃
Киприкларга териладиган,
Кўкслар ғоздек кериладиган.
Сув текинга бериладиган,
Чимдимгина меҳр кифоя❤️🍃
💛💛💛💛💛💛💛
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев