Дадамни ҳеч қачон романтик ҳолатида кўрмаганман, онамга бир оғиз ширин гап гапирганлариниям эшитмаганман. Дадам уйда намоз ўқир эдилар. Ҳаммаям намоз ўқийдику деб ўйларсиз? -
Дадам мустақилликдан кейин давлатни юқори органи ходими эди. У пайтлари диний экстремизмга қарши кураш авж олган пайтлари эди, ваҳолангки давлат ходимининг намоз ўқиши нотабиий ҳол эди!!
Мавзудан чиқиб кетдик, хуллас дадам ҳар куни мен уйқудан тургунимча кетиб қолар эди ишга. Бир куни эртароқ туриб, дадам намоз уқийдиган хонага кирсам жойнамознинг бир бурчаги қайрилган, устида тасбеҳ юракча шаклида турар эди.
Мана романтикаси қанақа экан дадамни 😊!!
Демоқчиманки инсон қандай жиддий бўлмасин барибир кўнгил ўз ишини қилади😊
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5