Кимларнинг йўқ ота ҳамда онаси,
Армон қилар ўғиллари ҳам қизи,
Кимларнинг ҳор этар жигар гўшаси,
Бу дунёни бир кам дунё дейдилар!
Ким дунёни этар сайру-саёҳат,
Қўша-қўша солар қасир иморат,
Кимлар учун бир парча ер ҳам қаҳат,
Бу дунёни бир кам дунё дейдилар!
Бефарзандлик қийнар мудом кимларни,
Оҳ чекади тилар юрак- бағрини,
Кимдир сотар фарзанд жигар бандини,
Бу дунёни бир кам дунё дейдилар!
Ким топади дунё аммо сарф этмас,
Кибрликда шайтон унга бас келмас,
Кимдир саҳий аммо унга пул етмас,
Бу дунёни бир кам дунё дейдилар!
Ким ногирон меҳнат қилиб тинмайди,
Ўзгаларнинг мурувватин кутмайди,
Кимдир соғлом меҳнатга бел бермайди,
Бу дунёни бир кам дунё дейдилар!
Осмон ўпар уй қурувчи юртлар бор,
Қай юртларнинг ҳалқи парча нонга зор,
Мукаммалмас дунёнинг кемтиги бор,
Бу дунёни бир кам дунё дейдилар!
Лутфуллоҳ Хўжаев.
Муножатхон Хўжаева.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев