Уйғонасан айтмасдан Азон
Тиним билмай ишлайсан ҳар он
Қадринг шунча бўлдими арзон?
Мусофирим энди уйга қайт!
Ичинг ачиб бола-чақага
Ор-номусинг илиб ёқага
Ғурурингни сотма чақага
Мусофирим энди уйга қайт!
Русларда хам кўп экан,, шотир"
Ҳар қадамда ҳадик-ҳавотир
Айтмай десам ҳеч бўлмаётир
Мусофирим энди уйга қайт!
Мен хам сендек мусофирман дўст
Оҳир баттар бўлаётир дўст
Сабр тугаб битаётир дўст
Мусофирим энди уйга қайт!
Билсанг тўрт кун дунё қиёси
Кимда ғафлат, кимда зиёси
Ёш бошингда дунё ғавғоси
Мусофирим энди уйга қайт!
Тиш берган Ҳақ, рисқин хам берар
Шомуродни бир савол қийнар
Айтгин қўлинг ким ушлаб турар?
Мусофирим энди уйга қайт!
Мусофирим бўлди, етар қайт!...
Шомурод Ахмад. 07.07.2024. https://t.me/httpsShomurodahmad
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев