Фильтр
Sputnik Ўзбекистон
добавлена сегодня в 15:27

🪔 Ғалаба статистикаси

МДҲ Ҳукуматлараро статистик қўмитаси “Буюк Ғалабанинг 80 йиллиги 1941-145” номли статистик жамланмани чоп этди.
Унда собиқ СССР республикаларининг урушдан олдинги ва уруш давридаги иқтисодий кўрсаткичлари, етказилган зарар миқдори ва урушдан кейинги йилларда иқтисоднинг тикланишини акс эттирувчи рақамлар чоп этилган.
“Уруш йиллари — совет халқларининг миллатлараро биродарлиги афсона эмас, балки буюк куч эканини яққол исботлади. Улкан иқтисодий ва инсоний йўқотишларга қарамасдан барча республикалар бир жон бир тан бўлиб, ниҳоятда оғир шароитларда Буюк Ғалабага эришди”, - деди МДҲ бош котиби Сергей Лебедев.
01:23
  • Класс!0
Sputnik Ўзбекистон
добавлена сегодня в 15:24
💄Парфюмерия ва косметика саноатида импорт ўрнини босиш бўйича Россия режаси ЕОИИ ва дўст мамлакатларга кенгайтирилиши керак - 986792134455
  • Класс!0
Sputnik Ўзбекистон
добавлена сегодня в 14:08
  • Класс!0
Sputnik Ўзбекистон
добавлена сегодня в 13:21

🔸🚤 ИННОПРОМда аэроқайиқ намойиш этилди

Тошкентда ўтаётган ИННОПРОМнинг "Россияда ишлаб чиқарилган" стенди доирасида электротехника, асбоб-ускуналар, қудуқ қазиш технологиялари ва IT ечимлар қаторида аэроқайиқ ҳам намойиш этилди.
Айтиш жоизки, Россия стенди тадбирдаги энг йирик кўргазмалардан бири бўлди, деб хабар беради @SputnikUzbek мухбири.
  • Класс!0
Sputnik Ўзбекистон
добавлена сегодня в 13:20

👕Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларининг Россия бозоридаги улуши 14% га етди

Бу рақамларни “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси ўринбосари Абдували Содиқов “Иннопром” доирасида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Россия ва Россия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашлари йиғилишида маълум қилди.
Унинг қайд этишича, 2025 йилда товар айирбошлаш ҳажми $2 млрд.га етиши мумкин.
👕Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларининг Россия бозоридаги улуши 14% га етди - 986788620855
  • Класс!0
Sputnik Ўзбекистон
добавлена сегодня в 13:19

🚰Қашқадарёда сув нархи 40% ошади

Вилоятда ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тасдиқланган янги тарифлар:
Ичимлик суви
🔸аҳоли учун – 3 500 сўм (ҚҚСсиз);
🔸бюджет ташкилотлари учун 7 500 сўм (ҚҚСсиз);
🔸улгуржи истеъмолчилар учун – 11 000 сўм (ҚҚСсиз).
Сувни оқизиш хизмати
🔸аҳоли учун – 3 000 сўм (ҚҚСсиз);
🔸бюджет ташкилотлари учун 5 000 сўм (ҚҚСсиз);
🔸улгуржи истеъмолчилар учун – 10 000 сўм (ҚҚСсиз).
Ичимлик суви етиб бормаган ҳудудларга махсус автотранспортларда етказиб бериладиган ичимлик суви нархи: 1 км.га 1 м3 сув етказиб бериш нархи – 14 275 сўм.
Янги тарифлар 10 майдан кучга киради.
🚰Қашқадарёда сув нархи 40% ошади - 986788605495
🚰Қашқадарёда сув нархи 40% ошади - 986788605495
  • Класс!0
Sputnik Ўзбекистон
добавлена сегодня в 13:18

🔸Тошкентда МДҲ Иқтисодий кенгашининг 105-йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Тадбирда МДҲ Бош котиби, шунингдек, Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари вакиллари иштирок этмоқда.
@SputnikUzbek мухбирига кўра, мажлисда МДҲ давлатлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг турли йўналишлари муҳокама қилинади.
  • Класс!0
Sputnik Ўзбекистон
добавлена сегодня в 09:42

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарадасида туннел қазиб, контрабанда билан шуғулланганлар қамалди

Туннел ўтган йил фош этилган. Жиноий уюшма аъзолари 5,9 млрд сўмлик 812 та мобил телефон ва 1,5 млрд сўмлик қуйма олтин буюмларни мамлакатдан олиб чиқишга уринганда ушланган.
Қидирув давомида туннель орқали олиб ўтилган яна 2,8 млрд сўмлик техника ва аксессуарлар ҳам топилди. Жами 10,3 млрд сўмлик товарлар ашёвий далил сифатида мусодара қилинди.
Тергов давомида гуруҳга Қирғизистон фуқароси раҳбарлик қилгани маълум бўлиб, у 6 йилга, унинг 3 нафар ўзбекистонлик шериги эса 5 йилга қамалди.
  • Класс!2
Sputnik Ўзбекистон
добавлена сегодня в 09:38

🔸 Россия ва Ўзбекистонда бизнес учун тўсиқлар ҳақида

"Ўзбекхиммаш заводи" директори Фаррух Ташметов айтишига кўра, бугунги кунда Россия ва Ўзбекистон бизнеси кенг ҳамкорлик қилиши учун бир неча тўсиқлар бор:
▪️Олдин мавжуд бўлган алоқалар узилиб қолган;
▪️Россияда ҳам Ўзбекистонда ҳам нерезидент компаниялар учун тўсиқлар мавжуд;
▪️Норматив-ҳуқуқий тўсиқлар;
▪️ГОСТлар бир хил бўлса-да, айрим соҳаларда (газохимия) стандартлар ҳар хил бўлгани ҳамкорликни қийинлаштирмоқда.
  • Класс!0
Sputnik Ўзбекистон
добавлена сегодня в 09:32

🔸 Иркутск Андижонни танлади

“Биз ҳамкорлик қилиш учун Андижон вилоятини танладик. Биз нафақат тайёр маҳсулот етказиб бериш балким ўзаро манфаатли бўлган лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш ниятидамиз. Андижонлик ҳамкорларимиз фармацевтика ва гофрокартон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга катта қизиқиш билдирмоқда”, - деди Иркутск вилояти Иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Марина Петрова.
  • Класс!0
Sputnik Ўзбекистон
добавлена сегодня в 09:22

🔸Иннопром-2025: Ўзбекистонда иш жойида хавфсизликка эътибор кучаймоқда

“Ўзбекистон бозори қизиқ, ўзгараётган ва ўсаётган бозор. Биз индивидуал ҳимоя воситалари ва махсус кийим-бошлар ишлаб чиқарамиз. Биз ишлаб чиқаришда мутлақ хавфсизликни таъминлаш тарафдоримиз ва ўз мижозларимизни Европа хавфсизлик стандартларини татбиқ этишга ундаймиз”, - деди Қирғизистоннинг Aico Seico компанияси директори Антон Скрипник.
  • Класс!0
Sputnik Ўзбекистон
добавлена сегодня в 09:16

Аҳоли “Асл белгиси” мобил иловасидан фаол фойдаланмоқда

“Бугунги кунда мобил илова фойдаланувчилари сони 300 мингдан, йил бошидан буён текширилган кодлар сони 8 миллиондан ортди, - дейди CRPT Turon компанияси бош директори Анатолий Бачикалов.
Йил бошидан бери фойдаланувчилар ичимликлар маркировкасини 574 минг маротаба текширган. Уларни асосан ичимлик таркиби, ундаги калориялар сони ёки шакар миқдори қизиқтиради”, - дейди компания раҳбари.
  • Класс!0
Sputnik Ўзбекистон
добавлена сегодня в 09:09

🔸Иннопром-2025: Ўзбекистонда ишлаб чиқарувчилар маркировка ташаббуси билан чиқмоқда

“Ўзбекистонда биологик фаол қўшимчаларни маркировка қилиш бўйича жараён бошланди. Энг қизиға ушбу ташаббус давлат томонидан эмас ишлаб чиқарувчилар томонидан билдирилди”, - деди “Асл белгиси” рақамли маркировка қилиш МАТ назорат бўлими бошлиғи Руслан Абсалямов.
  • Класс!0
Sputnik Ўзбекистон
добавлена сегодня в 08:55

🔸Туризм ва қишлоқ хўжалигида катта салоҳият бор

"Ўзбекистондан импорт қилинаётган маҳсулотлар — сабзавот ва мевалар ҳажми барқарор ўсиб бормоқда. Бу маҳсулотлар Свердловск вилоятидаги барча савдо тармоқларида кенг тақдим этилган ва юқори талабга эга," — деди Свердловск вилояти губернатори ўринбосари Дмитрий Ионин @SputnikUzbek матбуот марказида.
У шунингдек, Свердловск аҳолисининг Ўзбекистонга тез-тез сафар қилаётганини ва Ўзбекистон фуқаролари ҳам дам олиш учун ушбу ҳудудни танлаётганини алоҳида таъкидлади.
  • Класс!0
Sputnik Ўзбекистон
добавлена сегодня в 08:53

🔸Иннопром-2025: Россия компанияси иш жойларини рақамлаштириш бўйича ечимлар таклиф қилмоқда

“Бизнинг маҳсулот дастурий қисм ва кириш-чиқишни назорат қилувчи ускуналардан иборат. Тизим ўқиш ёки иш жойига келиб кетиш вақтлари ҳақидаги маълумотларни тўплаб корхона раҳбарига қулай кўринишга эга бўлган ҳисобот сифатида тақдим этади”, - дейди Краснодарлик ControlGate компаняиси вакили Александр Колодезный.
  • Класс!0
Sputnik Ўзбекистон
добавлена сегодня в 08:47

🔸Россия ва Ўзбекистон дорилар маркировкасини ўзаро тан олади

“Бугун ушбу форум доирасида Россия ва Ўзбекистон дори-дармонлар маркировкасини ўзаро тан олиш бўйича ҳукуматлараро шартнома имзолайди. Шундан сўнг дориларни икки маротаба маркировка қилиш керак бўлмайди. Бу ишлаб чиқарувчилар учун енгиллик бўлади”, - деди Россия Саноат ва савдо вазири ўринбосари Екатерина Приезжева.
  • Класс!0
Sputnik Ўзбекистон
добавлена сегодня в 08:45

🔸Иннопром-2025: Оренбург заводи Ўзбекистонда кўприклар қурмоқчи

"Оренбург металл конструкциялар заводи Ўзбекистонда кўприклар ва тез қурилувчи бинолар қуриш бўйича лойиҳалар таклиф қилмоқда. Биз ҳозир давлат буюртмалари билан ишламоқдамиз", - деди корхона вакили Василиса Васильева.
  • Класс!0
Sputnik Ўзбекистон
добавлена сегодня в 08:42

🔸Сўнгги сўз ҳар доим буюртмачи томонида — “Росатом”

Ўзбекистон келажакда атом энергетикасини ривожлантириш ва бошқа АЭСлар қуриш бўйича барибир қарор қабул қилади, деди «Росатом» бош директори Алексей Лихачёв.
"Биз, албатта, атом энергетикаси соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш учун ўз ечимларимизни таклиф қиламиз. Лекин бир нарсани алоҳида таъкидламоқчиман - бунда сўнгги сўз ҳар доим буюртмачи томонида бўлади. Яъни бўлажак лойиҳалар бўйича сиёсат, вақт ва ҳажм ҳақидаги қарорларни Ўзбекистон раҳбарияти қабул қилади", - деди Лихачёв.
  • Класс!0
Sputnik Ўзбекистон
добавлена сегодня в 08:41

🔸Иннопром-2025: Андижонда Беларус кабель заводи қурилмоқда

«Энергокомплект» компанияси техник мутахассиси Андрей Караткевичнинг айтишича, корхонада саноат печлари учун сув билан совутиладиган кабеллар ва бошқа юқори қувватли кабеллар ҳам ишлаб чиқарилади.
  • Класс!0
Sputnik Ўзбекистон
добавлена сегодня в 08:37

🔸Ўзбекистон Свердловск вилоятининг энг ишончли савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади

Бу ҳақда Свердловск вилояти губернатори ўринбосари Дмитрий Ионин @SputnikUzbek матбуот марказида маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон Свердловск учун ишончли ҳамкор бўлиб, ташқи савдо алоқалари энг фаол ривожланаётган бешта давлат қаторига киради.
  • Класс!0
Показать ещё