Соғинчларга юрагим тўлиб,
Қаламимни қўлимга олдим.
Ҳозиргина кўрган онамни,
Кетмасидан соғиниб қолдим.
Меҳмон бўлиб келганларида,
Уйим бўлар, нурли чароғон.
Беғуборим,,меҳридир дарё,
Меҳрин қилар,бизга армуғон.
Соғинаман ,ҳар нафасимда,
Боладайин, бағрин қумсайман.
Тўйиб тўйиб,ҳидлагим келар,
Ёш болага гоҳо ўхшайман.
Меҳридарём, соғиниб қолсам,
Кўз ўнгимдан ўтаверади.
Юраккинам,интизор бўлиб,
Интиқ бўлиб кутаверади.
Таърифига сўз тополмайман,
Муҳаббатин йўқдир қиёси.
Меҳринисо, исми жуда мос,
Меҳрга кон, қалби дунёси.
Ҳеч инсонга жаҳл қилмаган,
Кўрмаганман,рости ҳаётда.
Меҳридарё,қалбини кўриб,
Қоламанда,ҳамон ҳайратда.
Юзларидан нурлар ёғилар,
Доим турар кўзлари кулиб.
Бобожоним қўйган эканда,
Исмларин,роса ҳам билиб.
"Ҳаммани бил болам ўзингдай"
Кечиришни ургатди менга.
Қалби тоза булоқдайин соф,
Алмашмайман,рости ҳеч кимга.
Қучоқласам маҳкам бағримга,
Унутаман бутун оламни.
Оллоҳ ўзинг,асра соғ омон,
Ҳокисорим,жаннат онамни.
🌺🌺Марҳабо Каримова 🌺🌺
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев