Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Келажакда умматимдан бир қавмлар чиқадики, улар Қуръонни сутни ичгандек ичишади».
Бухорий ривояти
Манавий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Улар Қуръонни маъноларни тадаббур қилмай ва ҳукмларини тааммул қилмай тилларидан ўтказишади. Балки тилларидан сут қандай тез ўтса шундай ўтиб кетади» ("Файзул қодир (1/118).
Изоҳ:
Бу гап ҳақида озроқ фикр юритсак биз ҳам намозда фотиҳани тилимиздан қандай тез ўтказаётганимизни биламиз. Унутманг намозингиздаги сура ва дуоларни тушуниб ўқиган миқдорингизга қараб ажр оласиз!
#Ҳадис_1212
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръон қиѐмат куни келиб:
«Эй Роббим, унга сарпо бер», дейди.
Бас, унга каромат тожи кийдирилади.
Сўнгра у яна:
«Эй Роббим, зиѐда қил» дейди.
Шунда унга каромат сарпоси кийдирилади.
Сўнгра у яна:
«Эй Роббим, ундан рози бўл» дейди.
Бас, У зот ундан рози бўлади.
Сўнгра унга:
«Қироат қил ва кўтарилавер.
Сенга ҳар бир оят учун бир ҳасана зиѐда қилинади», дейилади».
(Имом Термизий ривоят қилган).
Шарҳ
Ушбу ҳадиси шарифда бошқа ҳадиси шарифларда айтилган Қуръони Каримнинг ўзини ўқиган қорига шафоат қилишининг тафсилотларидан бири баѐн қилинмоқда.
Ҳа, Қуръони Карим қиѐмат куни ўз қорисига каромат тожи кийдирилишига, каромат сарпоси кийдирилишига, Аллоҳ таолонинг ундан рози бўлишига ва жаннат мартабаларида кўтарилишга ѐрдам берар экан.
Шунинг учун ҳам Қуръони Каримни иложи борича кўпроқ ўқишга, кўпроқ ѐд олишга, кўпроқ ўрганишга ва унга кўпроқ амал қилишга ҳаракат қилмоқ лозим.
#Ҳадис_1213
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Охири замонда ѐшлари кичик, ақллари паст қавм келади.
Улар Қуръонни қироат қиладилар. Аммо кекирдакларидан ўтмайди.
Улар одамларнинг энг яхши гапларини айтадилар. Улар диндан ўқ овдан чиққанидек чиқадилар. Уларнинг иймонлари бўғизларидан нарига ўтмайди. Бас, уларни қаерда кўрсангиз, қатл қилинг. Албатта, уларни қатл қилганларга қиѐмат куни ажр бордир», деганларини эшитдим».
(Тўртовлари ривоят қилишган).
Шарҳ:
Бу ҳадиси шарифда ҳам олдинги ҳадиси шарифдаги маъно бошқа иборалар ва баъзи изофалар ила таъкидланмоқда.
Ушбу ҳадиси шарифнинг ровийлари ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг халифалик даврларида мана шу тоифа чиқди деб айтдилар.
Уларга аввал ҳам айтиб ўтилганидек, хавориж номи берилди.
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу аввал уларга хатоларини англатиб, кўзларини очишга кўп уриндилар.
Аммо бўлмади.
Улар ҳазрати Али розияллоҳу анҳуни ҳам, бошқаларни ҳам кофир деб фатво чиқардилар ва уруш бошладилар.
Шунда ҳазрати Али розияллоҳу анҳу ҳам уларга қарши қаттиқ жанглар қилдилар.
Шу билан бирга, Али розияллоҳу анҳу улар ҳақида инсоф билан ҳақиқатни айтдилар.
Одамлар у кишидан:
«Улар кофирларми?» деб сўрадилар.
«Улар куфрдан қочдилар», дедилар.
«Улар мунофиқларми?» деб сўрадилар.
«Мунофиқлар Аллоҳни жуда оз зикр қиладилар.
Анавилар бўлса Аллоҳни эртаю кеч зикр қиладилар», дедилар.
«Улар ким?» деб сўрадилар.
«Улар фитнага учраб, кўзлари кўр, қулоқлари кар бўлган қавм», дедилар.
Аллоҳ таоло Ўзи асрасин.
Демак, Қуръони Каримни ўқиганидан ғурурга кетмай, риѐкорлик қилмай, қайтага аввалгидан ҳам синиқ бўлиб, эътиқодни мустаҳкам қилишга ҳаракат қилмоқ лозим экан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев