"Ким бомдод намозини жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ", деганлар.
Демак, бомдод намозини ўқиб бўлиб, Аллоҳни зикр қиласиз. Аллоҳни зикр қилишнинг энг афзали Қуръон тиловатидир.
Қуёш чиққандан сўнг, бир неча дақиқа кутиб, икки ракат нафл намоз ўқийсиз. Натижада ҳаж ва умра савобига ҳамда бошқа кўплаб ажрларга эга бўласиз. Гуноҳларингиз ўчирилади. Аллоҳ таоло ёмон амалларингиз ўрнини яхшиликлар билан тўлдиради.
Аммо бунга амал қиладиганни мен каби бошқа одам билан солиштириб кўринг. Бомдод намозини ўқийди-да, кечаси билан бедор бўлганман, чарчадим дейди-ю, кроватига сакрайди ва уйқуга кетади. Бу воқелик.
Азиз биродарлар.
"Ким бир нарсани севса, уни кўп зикр қилади" деган қоида бор. Сиз Аллоҳни севасизми ёки йўқ-ми?
Агар чиндан ҳам Аллоҳни севсангиз, Уни кўп зикр қилишингиз керак. Агар кўп зикр қилмасангиз, демак севмас экансиз.
Банда Яратувчисини таниса-ю, лекин Уни севмаслиги мумкин-ми? Шундай бўлиши мумкин-ми? Шундай бўлиши мумкин-ми? Аллоҳни танисангиз, Унинг қули эканлигингизни билсангиз, Унинг меҳрибон ва раҳмлилигини, лутфу иноятини кўрсангиз Уни севмайсиз-ми?
Яхши, агар севсангиз, Уни кўп зикр қилинг!
Доктор, шайх, шаҳид Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий раҳматуллоҳи алайҳнинг маърузаларидан
Аллоҳ таоло айтади:
"Бироқ (сизлар) бу дунё ҳаётини устун қўясизлар. Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир",
Аълаа сураси, 16, 17 - оятлар.
Балки сизлар тез келувчи, фоний лаззатларни устун қўясизлар ва унга эришиш учун ошиқасизлар. Яъни, уни охиратдан муқаддам қўясизлар ҳамда охиратдан кўра бошни айлантирувчи, тезда зоил бўлувчи неъматларни танлайсизлар. ("Тафсири Саъдий”дан)
Таъкидланган танбеҳ ва итоб: Дунё ҳаётини ийсор қилиш, устун кўриш – ундан рози бўлиш ва у билан хотиржам бўлиш, охиратни бутунлай инкор қилиш, юз ўгиришни англатади.
Қалб қаттиқлиги, орзуларни узун қилиш ва ишларни ортга суриш – ғафлат ва дунёни афзал кўришнинг асосий унсур, сабабларидандир.
(Аллоҳдан) қўрқув ва зикр – охиратни афзал кўришнинг асосий унсури, сабабларидандир.
(“Азвоил баён” асаридан).
▫️Изоҳ: «Бироқ (сизлар) бу дунё ҳаётини устун қўясизлар». Эй одамлар, сизлар беш кунлик дунё ҳаётини охиратдан устун қўясизлар. Бу дунё ҳаётининг ғамини еб, охиратни унутасизлар. Бу дунёнинг ҳою ҳавасига ўзингизни уриб, охиратга тайёргарлик кўрмайсизлар.
«Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир». Ҳолбуки, сиз яхши кўраётган бу дунёдан кўра охират яхшироқдир. Бу дунёнинг неъматларидан кўра у дунёнинг неъматлари мислсиз равишда яхшироқдир. Бу дунё фонийдир, охират боқийдир. Бас, шундай экан, нима учун яхшини қўйиб, яхши эмасга ўзингизни урасиз?! Нима учун боқийни қўйиб, фонийга ишқибоз бўласиз?!”.
(“Тафсири Ҳилол”дан).
#Ҳадис
ҲАР БИР МАЪРУФ САДАҚАДИР.
Саъид ибн Абу Бурда ибн Абу Мусо Ашъарий отасидан, у бобосидан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир мусулмоннинг зиммасида садақа бор», - дедилар. «Бордию, топа олмаса-чи?» - дейишди. «Қўли билан меҳнат қилади, шунда ўзига ҳам фойда келтиради, садақа ҳам қилади», - дедилар. «Агар бундай қила олмаса-чи (ёки қилмаса-чи)?» - дейишди. «Бошига иш тушган ҳожатмандга ёрдам беради», - дедилар. «Агар шуни ҳам қилмаса-чи?» дейишди. «Яхшиликка (ёки маъруфга) буюради», - дедилар. «Агар шуни ҳам қилмаса-чи?» - дейишди. «Ундай бўлса ёмонликдан тийилади, чунки бу ҳам унинг учун садақадир», - дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев