------------
وَمَن يَتَعَدَّ حُدُودَ اللَّهِ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ
“Ким Аллоҳнинг белгилаган чегараларидан чиқса, ҳаддидан ошса, бас ундай кимсалар золимлардир”. (Бақара. 229)
أن النبي -صلى الله عليه وسلم — بعث معاذاً إلى اليمن وقال له اتق دعوة المظلوم ، فإنها ليس بينها وبين الله حجاب
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муозни Яманга жўнатаётиб шундай дедилар: “Мазлумнинг дуосидан қўрққин, чунки унинг дуоси ва Аллоҳ ўртасида тўсиқ бўлмайди”. Бухорий ва Муслим ривояти.
Жуда кўплаб мақолаларда хозирда иқтидорда бўлиб турган ҳукуматлар халқлар устидан зулм қилаётганини айтмоқдамиз. Лекин баъзи шахслар бу гапларни инкор қилиб, инсонлар устида зулм бўлмаётгани, секин асталик билан бўлсада жамиятда ривожланиш бўлаётгани, муҳими шу ривожланиш каби гапларни айтишмоқда.
Шу масалага ойдинлик киритиш учун, зулм аслида нима эканини аниқ шаръий далиллар билан кўриб чиқишни лозим топдим.
Зулм сўзи араб тилида белгиланган чегарадан ўтиш, белгиланган ҳаддан ошишга айтилади. Истилоҳда эса, бир нарсани ўз ўрнидан бошқа ерга қўйишни билдиради, яъни ҳар бир нарсани – у нарса хоҳ моддий бўлсин хоҳ маънавий – Аллоҳ белгилаган ўрнидан бошқа ерга қўйишга, ёки бошқа нарсага ишлатишга айтилади.
Шаръий маънода зулм уч турда бўлади:
1) Бандани Аллоҳнинг ҳукмларига нисбатан зулми. Бунга ширк келтириш киради.
إِنَّ الشِّرْكَ لَظُلْمٌ عَظِيمٌ
“Албатта, ширк катта зулмдир”. (Луқмон. 13)
Демак борлиқни яратган Аллоҳ Таъолони борлигини инкор қилиш, ёки Унинг бошқа яна шериклари бор деб билиш ва иймонга зид келувчи ҳар қандай эътиқодларни тўғри деб билиш.
2) Банданинг ўзига нисбатан зулми. Бунга ширк билан бирга Аллоҳ тақиқлаган, У рози бўлмайдиган, ғазабини келтирадиган ҳар қандай амалларни қилиш, яъни Аллоҳнинг чегараларини бузиш, гуноҳларни қилиш киради.
وَتِلْكَ حُدُودُ اللَّهِ وَمَن يَتَعَدَّ حُدُودَ اللَّهِ فَقَدْ ظَلَمَ نَفْسَه
“Ким Аллоҳнинг чегарасидан чиқса, ҳақиқатда ўзи ўзига зулм қилибди”. (Талоқ. 1)
3) Банданинг бошқа бандага нисбатан зулми. Бунга инсон бошқа бир инсонга нисбатан Аллоҳ белгилаган муносабат чегарасида бўлмасдан, Аллоҳ жорий қилган ҳақ-ҳуқуқларни эътибор қилмаган ҳолда муомилада бўлиш.
وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنْزَلَ اللَّهُ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ
“Ким Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритмаса, бас ундай кимсалар золимлардир”. (Моида. 45)
Демак ушбулардан билиндики, инсон яратганни инкор қилиши, ёки уни бор деб билсада, ўша яратувчи биттадан кўп, уни шериклари бор деб билиши, ёки банда Аллоҳ тақиқлаган амалларни қилиши ва Аллоҳ қилишни бюрган амалларни қилмаслиги, ёки бошқаларга нисбатан Аллоҳ белгилагандек муносабатда бўлмаслик зулм ҳисобланади.
Яъни мусулмон учун бу сўз, бир нарсага нисбатан Аллоҳ белгилаган қонун-тартибнинг ўрнига бошқа қонун-тартибни жорий қилиш, ёки Аллоҳ белгилаган ҳақ-ҳуқуқни ўрнига бошқа ҳақ-ҳуқуқни тўғри деб билишга айтилади. Зеро, оламларни яратган Аллоҳ ҳар бир нарсанинг ўз ўрнини, ҳар бир нарсанинг ўзига керакли қонуниятларини белгилаб жорий қилган. Шу билан бирга инсонларнинг амалларига ҳам қонунларни, инсонларда содир бўлиши мумкин бўлган муаммоларга ечим сифатида аниқ ва тиниқ тартиблар, қонунлар, қиқсача айтганда Ислом низомини нозил қилган.
وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنْزَلَ اللَّهُ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ
“Ким Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритмаса, бас ундай кимсалар золимлардир”. (Моида. 45)
Бугунги кунимизда куфр томонидан мусулмонларга қарши “терроризмга қарши кураш” номи остида олиб борилаётган ишларнинг барчаси очиқ зулмдир. Шунингдек мусулмонлар тушунчаларига “терроризм, экстремизм, исломчилар, жангарилар, ақидапарастлар, диний радикаллар” каби тушунчаларнинг олиб кирилаётгани ҳам, ҳақиқий маънодаги зулмдир. Дунё сиёсатини Америка томонидан бошқарилиши, дунё иқтисодиётини ҳам Америка доллари таъсирида бўлиши ҳам ҳақиқий зулмдир. Демократия эркинликлари деган эътиборда, инсонларни гуноҳ қиладими йўқми фарқсиз, бутунлай ўз ихтиёри билан яшашни тўғри деб ҳисобланиши, яъни демократиянинг олий тамойиллари, тўрттала эркинликларини тўғри деб ҳисоблаш ҳам, Аллоҳнинг қўйган чегараларини бузиш бўлади ва табиийки бу ҳам ҳақиқий зулмдир. Ва яна, мусулмонлар оммасига ушбу дин олимлари ҳақиқий соф Исломни ўргатмасдан, капиталистлар тузиб берган дастурдан чиқмаган ҳолда исломни ўргатиш ҳам ҳақиқий зулмдир.
Ва яна, мусулмонлар оммасига Аллоҳ ҳаром қилган ватанпарварлик, миллийлик каби тушунчаларни сингдириш ҳам ҳақиқий маънодаги зулмдир. Ва яна, мусулмон умматига тегишли бўлган табиий бойликларни бошқарув устидаги манфаатдор бизнес эгалари ва Ғарб олами капиталистлари ўртасида бўлишиб олиниб, умматнинг эса, бу ҳаққини таниб талаб қилганларига “экстремист, ақидапараст” каби номларни ёпиштириш ҳам ҳақиқий зулмдир. Ва яна, пахта бизнеси устидаги саноқли бойларнинг даромади учун миллионлаган одамларни пахта далаларида сарсон қилишлар, шу сиёсат ортидан хақорат тахқирлар ва бунинг ортида бир неча юз минглаган инсонларни ўз соҳасида меҳнат қилмасдан пахта бизнеси сармоядорлари учун тер тўкишларининг барчаси ҳақиқий зулмдир. ОАВ лар ва диний олимлар ҳам шу сиёсатга қўшилиб, мусулмон умматига “юрт бойлигини йиғиб олиш” каби сўзлар билан ташвиқот юргизишлари ҳам ҳақиқий зулмдир.
Бундай “ва яна”ларни минглаб, миллионлаб санаш мумкин, чунки бугунги кунимизда жамиятларимизнинг ҳамма соҳасида Аллоҳнинг қўйган чегаралари мутлақо эътиборсиз бўлиб қолди, бунинг устига устак, Аллоҳнинг чегараларини атайин бузиш, бунинг қонунлар чиқариш одат тусига кирди. Инсонларнинг шахсий ҳаётида ҳам, Аллоҳнинг белгилаган чегараларини эътибор қилган ҳолда яшаш, инсонлардаги Исломийлик борган сари йўқ бўлиб бормоқда. Давлатлар сиёсатларини, ёки иқтисодий бошқарувларини қаерига қараманг, фақатгина капиталистлар манфаатлари учун курашиш, инсонлар шахсий хаётларида эса, шахсий манфаат учун курашиш авжига чиқди, Аллоҳнинг жорий қилган чегаралари оёқости қилинди. Инсоният капиталистик низомнинг зулм ботқоғига ботди.
Мусулмонлар модомики, зулм нима эканини иймон келтирган динларидан келиб чиқиб, шаръий асослар билан тушуниб билиб олганларидан кейин, ушбу зулмга қарши курашиш, ер юзидан зулмни йўқ қилиб, Аллоҳнинг чегараларини қоим қилувчи низомни олиб келишга ҳаракат қилишлари лозим бўлади. Чунки мусулмонлар биладиларки, ўзини Аллоҳга иймон келтирган деб билган ҳар бир инсон, албатта, Аллоҳнинг олдида қиёмат куни бу дунёда қилган амаллари юзасидан сўроққа тутилади, бу кунда эса,
قال صلى الله عليه وسلم : اتقوا الظلم، فإن الظلم ظلماتٌ يوم القيامة
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Зулм қилишдан сақланинглар, чунки зулм қиёмат куни зулматдир (яъни ҳар бир зулм қиёмат куни зулм қилганни бошига зулмат олиб келади)”. Бухорий ва Муслим ривояти.
Қисқа қилиб айтганда, Аллоҳнинг жорий қилган чегараларини инсонлар ҳаётида, жамият бошқарувида тўлиқ татбиқ қилувчи Пайғамбарлик минҳожи асосидаги ҳақиқий Халифалик давлати инсоният бошидан ушбу аламли оғуни кетказади. Ана шундан кейин
وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ ۚ
“Ва ўша кунда мўъминлар Аллоҳнинг нусрати билан шодланурлар”. (Рум. 4,5)
Бугун мусулмон уммати устидаги масъулият ана шудир!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев