-------
Исломда ижтимоий алоқалар туркумидан
بسم الله الرحمن الرحيم
Мақолада Қуръон оятлари эр-хотинлик жиҳати, яъни нав ғаризасининг яратилишдан кўзланган мақсадга қандай эътибор қаратганлиги тўғрисида фикр юритилади.
Қуръон оятлари эр-хотинлик жиҳати, яъни нав ғаризасининг яратилишдан кўзланган мақсадга эътиборни қаратиб келган. Оятлар бу ғариза аслида эр-хотинлик учун, яъни навнинг давом этиши учун яратилганини, бошқача қилиб айтганда Аллоҳ Таъоло бу ғаризани эр-хотинлик учун яратганини баён қилган. Жамоатнинг аёл билан эркак алоқаларига қарашини жинсий қўшилишга қаратилган эмас, балки эр-хотинликка қаратилган қарашга айлантириш мақсадида оятларда нав ғаризаси эр-хотинлик учун яратилгани турли услуб ва ҳар хил маъноларда баён қилинган:
يَاأَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمْ الَّذِي خَلَقَكُمْ مِنْ نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالاً كَثِيرًا وَنِسَاءً
“Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини (Ҳаввони) вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Парвардигорингиздан қўрқингиз!” (Нисо. 1)
هُوَ الَّذِي خَلَقَكُمْ مِنْ نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَجَعَلَ مِنْهَا زَوْجَهَا لِيَسْكُنَ إِلَيْهَا فَلَمَّا تَغَشَّاهَا حَمَلَتْ حَمْلاً خَفِيفًا فَمَرَّتْ بِهِ فَلَمَّا أَثْقَلَتْ دَعَوَا اللَّهَ رَبَّهُمَا لَئِنْ آتَيْتَنَا صَالِحًا لَنَكُونَنَّ مِنَ الشَّاكِرِينَ
“У (Аллоҳ) шундай зотки, сизларни бир жондан (Одамдан) яратди ва у ором-осойиш топсин деб, унинг ўзидан жуфтини вужудга келтирди. Унга қўшилгандан кейин у (Ҳавво) енгил юк (ҳомила) билан юкли бўлиб, ўша (юк) билан юрди. Бас, қачонки оғирлашганда, (улар) Парвардигорлари бўлмиш Аллоҳга дуо қилдилар: “Қасамки, агар бизга солиҳ фарзанд ато қилсанг, албатта шукр қилгувчилардан бўлурмиз””. (Аъроф. 189)
وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا رُسُلاً مِنْ قَبْلِكَ وَجَعَلْنَا لَهُمْ أَزْوَاجًا وَذُرِّيَّةً
“Дарҳақиқат, сиздан илгари ҳам (кўп) пайғамбарлар юборганмиз ва уларга жуфтлар ва зурриётлар берганмиз”. (Раъд. 38)
وَاللَّهُ جَعَلَ لَكُمْ مِنْ أَنفُسِكُمْ أَزْوَاجًا وَجَعَلَ لَكُمْ مِنْ أَزْوَاجِكُمْ بَنِينَ وَحَفَدَةً
“Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан сизлар учун болалар, набиралар пайдо қилди”. (Наҳл. 72)
وَمِنْ آيَاتِهِ أَنْ خَلَقَ لَكُمْ مِنْ أَنفُسِكُمْ أَزْوَاجًا لِتَسْكُنُوا إِلَيْهَا وَجَعَلَ بَيْنَكُمْ مَوَدَّةً وَرَحْمَةً
“Унинг оятларидан (яна бири) — У зот сизлар ҳамдам бўлишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошнолик ва меҳр-муҳаббат пайдо қилишидир”. (Рум. 21)
فَاطِرُ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ جَعَلَ لَكُمْ مِنْ أَنْفُسِكُمْ أَزْوَاجًا
“(Аллоҳ) осмонлар ва Ернинг яратгувчисидир. У сизлар учун ўзларингиздан бўлган жуфтларни яратди”. (Шўро. 11)
وَأَنَّهُ خَلَقَ الزَّوْجَيْنِ الذَّكَرَ وَالأُنْثَى * مِنْ نُطْفَةٍ إِذَا تُمْنَى
“Ва албатта У зот отилиб чиқадиган нутфадан эркак-аёл жуфтларни яратгандир”. (Нажм. 45, 46)
وَخَلَقْنَاكُمْ أَزْوَاجًا
“Биз сизларни жуфт-жуфт қилиб яратдик”. (Наба. 8)
Бу оятлардан кўриниб турибдики, Аллоҳ Таъоло эркак ва аёлни яратишда эр-хотинлик жиҳатини устувор қилганини кўп такрорлайди. Токи эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларга қараш эр-хотинликка, яъни нав давом этиши учун насл қолдиришга қаратилган бўлсин.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев