2-қисм
__Кеча қаерда эдинг? -тамом, юрагим уряптими-йўқми? Сезмай қолдим.
__Ме-энн.... -тилим айланмасди. Нима десам экан деб ўйланардим. -Иш-шим бор эди. Шун-га кел-мадим.
__Мен "нега келмадинг" деб сўрамадим. Қаерда эдинг? -қўлимни шу қадар қаттиқ сиқардики, жоним чиқай дерди оғриқдан. -Йўқ яхшиси, саволни ўзгартирамиз. -айни шу қарашларида, шу қадар ёвуз кўриниб кетдики кўзимга. Қўлидан чиқиш учун чирана бошладим.
__Қўйиб юборинг...
__"У" билан нима қилаётгандинг кеча? -тамом. Билибди, энди нима дейман. -Нега мени ҳабарим йўқ. Нега сен ифлос У билан, чекка жойда учрашдинг. Ўйнашинг билан нималар қилдинг......
Давомли ҳақоратлар. Илк эшитган пайтларим, уялардим, ҳозир қизиқ оддий сўзлардек туйиляпти. Ҳатто олдиндан биламан нима деб ҳақоратлашини. Қайси жирканч сўзлар ишлатилишини.
__Етааар! Баасс қилиннгг! -охири сабрим жидамай, бақириб юбордим. -Ўзингиз "керакмассан" дедингиз. "Сен билан ишим йўқ" дедингиз.
__Нима уришиб қолганимиз учун учрашдингми?
__Онам айтгани учун....
__Ҳали уришиб қолганимиз учун, сен ўйнашинг билан учрашдингми? Эртага сенга уйлансам ҳам, уришиб қолсак, тўшагингга бошқани олиб кирасанми сен ифлос.....
Тарсаки тушган юзим ловиллагани камдек, ҳақоратлар ёмғири ҳам тинай демасди.
Тарсаки юзимни, ҳақоратлар юрагимни қиздириб ачиштирарди.
Ачишаётган юзимни қўлим билан ушлаб, ёшли кўзларим билан Соҳиб акамга қарадим.
Йўқ тополмадим. Мен севган, мени севган инсонни юз-кўзларига бир-бир боқиб тополмадим.
__Сен қиз ҳаддингдан ошиб кетдинг. Ҳудо билади нималар қилиб келгансан У билан. Сенга эр бўлса бўлди. Эртагаёқ тегиб кетаверасан. Эрсирамаганингда, унаштирилиб ҳам мен билан гаплашиб юрармидинг???
Охирги гаплари қулоқларим остида тинмай жарангларди.
Мен шундай гапларга лойиқмидим? Айбим севганимми?
Кўксимдаги юрагимни отиб юборгим келяпти.
Шунча ҳақоратларига ҳам чидашимга сабаб бўлган.
Уни севишда давом этган юрагимни суғириб отгим келяпти.
Югурганча хонадан чиқиб кетдим. Эшик олдида кимгадур урилдим.
__Шайдо яхшимисиз? Сиз.....
Югуришда давом этавердим. Овоз таниш эди. Ким экан?
Қарамадим ҳам, гапини охиригача эшитмадим ҳам.
Университетдан чиқиб кетдим.
Йиғлаб, югуриб кетаяпман.
Алам қиляпди.
Жудаям....
Қандай кўргулик бу?
Мен ундан эшитган ҳақоратларим камдек, тарсакисини ҳам тотиб кўрдим-а?
Мен шундай пастмидим.
Ўзимни-ўзим ер қилиб юбордимми?
Қачон бунчаликка етиб келдим?
Қаршимдаги дарвозага қараб уҳ тортдим.
Йиғи, миямдаги жавобсиз саволлар билан. Қачон уйимизга етиб келганимни ҳам билмабман.
Хонамга кириб кетдим. Ўзимни ётоққа отиб йиғимни давом эттирдим.
Ойимга келганимни ҳам айтмадим.
Бироздан кейин ичимни сал бўшатиб олгач, кийимимни алмаштириш учун, турдим.
Шкафдан кийим олиб алмаштирдим.
Ойна олдига бориб чап юзим қизариб кетганини кўрдим.
Энди нима қиламан?
Дадам, ойимга нима дейман?
__Дадаси ўлар бўлсам ўлдимку, шарманда бўлдик. Қиз туққунча ўлибгина кетсам бўлмасмиди.....Тезроқ келинг. Қай гўрда экан бу қиз? Энди нима қиламиз?
Юзим сабаб хонамдан чиқолмай, бироз шифтга қараб ётганимдан кейин, ташқаридан ойимни овози эшитилди.
Оҳангидан аламзада экани билиниб турарди.
Гап нима ҳақда экан?
Аранг ўзимни мажбурлаб ўрнимдан турдим. Ойна олдига бориб, юзимга упа сурдим. Қизаришни яшириш учун.
Юзим мурдадек оқариб кетди...
Аммо ўша чап юзимни қизарган жойи, барибир сезилиб турарди.
Қўлим билан юзимни сал артиб, оқаришни камайтирдим.
Узунроқ қилиб кесилган чўлкам билан, чап юзим сал беркитган бўлдим.
Оғир қадамлар билан ташқарига чиқиб, атрофга қарарканман.
Ойим ҳовлида асабий, уёқдан-бу-ёққа юраётганини кўрдим. Оғир қадамлар билан улар томон бордим.
__Тинчликми ойи? Нимадандур безовтамисиз? -овозимни эшитган ойим, бесабаб юришдан тўхтаб, менга қаради.
Ва тезликда келиб мени елкаларимга туртиб гапира бошлади.
__Сен қиз нималар қилиб юрибсан? Ҳали ҳам ўшанинг билан учрашиб юрибсанми?
Қандай қилиб бу даражага бординг?
Бизни тиригимизча гўрга тиқмоқчимисан?
Шарманда...
Биласанми Соҳиба опа нима деганини?
Соҳиба опа келинойимни (тоғамни аёлларини) опаси эдилар. Улар Университетимизда ишлайди.
Шуларни ўйлар эканман. Бошимга гурзи билан ургандек бўлди.
Боя ўша хонадан чиқаётгандаги овоз эгаси.
Шарманда бўлдим.
Наҳотки улар мени кўрган бўлса?
Гапларимизни эшитган бўлса?
Эйй ҳудойим.
__"Қизингиз бир хонада бир йигит билан уришишдиёв. Йигит яхшигина xақорат ҳам қилди. Адашган бўлсам Аллоҳ кечирсин-у, тарсаки овози ҳам келди. Ким-кимни урди билмайман. Аммо қизингиз йиғлаганча чиқиб кетди. Мен гапирсам ҳам эшитмади" деб телефон қилди.
"Ўл" дегани одам йўқ. "Адашгандурсиз" десам. "Қизингизни танимай ўлибманми? Огоҳ бўлинг деб айтдим-қўйдим-да" Деб зарда қилди.
Катталар айтишарди: "қиз сақлагунча, туз сақлаш осон" деб. Мен қизим ақлли дегандим. Сен қиз бизни номусга ўлдирмоқчимисан?
Телефонинг ҳам ўзингда эмас!
Қанча қўнғироқ қилдим. Бир курсдошинг жавоб берди. Ўқитувчинг иш буюргач чиқиб кетиб, хонангга ҳам қайтмабсан.
Сен қиз бизни ўлдирмоқчимисан?
Ойим мени туртиб-туртиб гапирарди. Мен эса гунгман.
Ким деган одам бўлдим.
Шарманда бўлдим.
Энди нима қиламан.
Ойим дадам билан гаплашдими?
Дадамни кўзларига қандай қарайман энди?
__Шу гаплар ростми? Гапиирр...
__Дадаааа
__Дада дема мени. Дада дема. Сен қандай қиз бўлдинг? Қандай қилиб Ҳаётга унаштирилган бўла туриб, ўша бетайин билан гаплашиб юринсан.
__Дадаа Соҳиб акам бетайин эмас. Унаштирувни мен хоҳламагандим. Ўзларингиз мажбур қилдингиз. Соҳиб акамга нега қаршисизлар буни ҳам айтмадингиз. Мен уларни......
Юзимга келиб тушган тарсаки сабаб, гапим чала қолди. Дадам ранглари бўзариб менга нафрат билан қараб турарди.
__Сен қиз қайси юз билан менга бу гапларни айтяпсан? Қайси юз билан кўзимга тик боқиб, ўша ифлосни ёнини оляпсан?
Дадам иккинчи бор тарсаки тушурди. Мен энди тилимни тиймаганимни англадим.
__Мен йигирмага киргунча чертмаган қизим, кўчада қаёқда йўқ бир ифлосга ўзини урдириб юрибди экан. Камига ўшани оқлаш учун менга гап қайтаряпти.
Ўлганим яхшимасми? Шунчалик тарсаки егинг келгандими? Мана шу керакмиди сенга? Яна нечта керак?
Дадам гоҳ қўлини кафти билан чап юзимга. Гоҳ устки таърафи билан ўнг юзимга навбатма-навбат урдилар.
Неча бор билмайман. Саноғида адашдим. Охири бошини чангаллаб олдилар.
__Дадаси сизга нима бўлди?
__Дадажон нима бўлди? -қўрқиб кетиб, дадамни бошини ушлаб олган, қўлидан тутдим.
__Йўқооолл! Кўзимга кўринмааа! Буни кўзимдан йўқот онаси. Жаҳлда бир нима қилиб қўяман ҳозир.
Дадам жаҳл билан гапирдилар.
Ойим мени мажбурлаб, қўлимда судраб хонамга олиб кирди.
__Сен қиз нималар қилганингни биласанми? Агар дадангни қон босимлари кўтарилиб, нимадур бўладиган бўлса. Асло сени кечирмайман.
Онам жаҳл билан хонадан чиқиб кетди. Шу билан кеч киргунча ўтирдим.
Хонамдан чиқишга жуъратим етмасди.
Бир пайт ойим ўзи кириб келдилар. Қўлида патнис.
__Буларни **** ол. Даданг айтдики: -ойимга қарасам бир ҳўрсиниб қўйди. -Бугундан остона ҳатлаб кўчага чиқмас экансан. Сени уй қамоғига қўйдилар.
__Нимааа? Ойи ўйлаб гапиряпсизми? Ўқишимчи?
__Буни анавининг билан ҳиринглашиб юришдан олдин ўйлаш керак эди.
Дугонанг нарсаларингни ташлаб кетди. Ҳаёт қўнғироқ қилибди.
Ойим шундай деб телефонимни узатдилар.
__Қайта қўнғироқ қилиб, гаплашиб қўй. Яна келгунча бу аҳмоқона гаплар овоза бўлмаса-да. -дедилар бироз ўйчанг.
Мен эса телефон қилишни, У билан гаплашишни хоҳламасдим.
Ҳудди ҳаммасига У сабабчидек. Қайтмаса ҳам майли эди. Кетган жойида йўқ бўлиб кетишига ҳам рози эдим ҳозир.
У бўлмаганда унаштирув бўлмасди. Соҳиб акам билан орамиз совимасди. Уларни жаҳли чиқмасди. Дадам мени урмасди.
Умуман бугунги расво кун учун У сабабчи.
"Учрашаман" дегани сабаб бўлди ҳаммасига.
Ҳайриятки, телефони ўчиқ экан. Агар чақирса, жавоб берса, нима деб гаплашардим?...
Ойим телефонимни олиб чиқиб кетди. Асабларимм...
Ишқилиб, Соҳиб акам телефон қилиб қолмасинда. У ҳам майли, ҳабар жўнатмасин. Яна ножўя гаплар ёзиб юборса.....
Ўламан. Уффф...уффф....уфффф.
Қанчадур ётдим уйқим келмасди.
Бўлган воқеаларни қайта ўйлар эканман. Ҳаётни "қайтмасин, йўқ бўлиб кетсин" деган гапимга тавба дедим.
Мен кимманки, бировни боласига ўлим тиладим?
Шунчалик ҳам бўламанми?
Аллоҳ кечирсин.
Ўн кун умуман кўча юзини кўрмадим. Телефоним ҳам ўзимда эмас.
Хонамдан чиқаман, ҳовлида бирон иш қилган бўламан. Яна хонамга кираман.
Дадам юзимга ҳам қарамаяптилар.
__Тез кийин, ярим соатда Xаёт келаркан. У билан яхши гаплаш.
Ойим жавобимни ҳам эшитмай, чиқиб кетди.
Қайтгани бир таърафдан ёқмади. Бир таърафдан кўнглим ҳотиржам бўлди.
Ёқмагани Уни кўришни истамайман. Ҳотиржамлигим ўша аламда қайтмаслигини истаганим учун. Қўрқгандим фаришта омин деса. Бир онани фарзанди деб.
Лекин мен ким бўлибманки, фаришталар мени аҳмоқона гапимга омин деса?
__Ассалому алайкум. -ойимнинг мажбурлашлари билан кийинган мен, Ҳаётни олдига чиқиб, тил учида салом бердим.
__Ваалайкум ассалом, марҳамат. -Ҳаёт жиддийликни йўқотмаган ҳолда, машинани орқа эшигини очиб берди.
Мен ҳам сўзсиз машинага жойлашдим.
Йўлда умуман гаплашмадик. Қаёққа кетяпмиз менга қизиқ эмасди. Ойнадан ташқарига қараб кетганим билан, атрофни кўрмасдим. Ҳаёлимда турли хил ўйлар.
Машина тўхтаганини ҳам сезмабман. Ҳаёт номига туртиб қўйганидан сергакландим.
Катта йўл, машина тўхтаган жойда на биронта савдо маркази, на емакхона бор эди.
Унга савол назари билан қарадим.
__Сиз билан очиқроқ гаплашиб олмоқчиман. -деди нигоҳимдаги маънони уқиб.
__Нимани? -дедим бироз титроқ билан. Ойим ортиқча гап қилма деб "бураб" чиқарганди.
__Менга ўз хоҳишингиз билан турмушга чиқяпсизми? Ёки сизни мажбурлашдими?
__Мен.... -ўйланиб қолдим. Нима дей? Мажбурлашди дейми? Севганимга рози бўлишмади. Сабабини билмайман дейми?
__Шайдо? Нега ўйланиб қолдиз? Агар сизни мажбурлашган бўлса, кўнглингиз бу никоҳга чопмаётган бўлса айтинг. Мен ўзим сизни аралаштирмай ҳал қиламан!
Жонимга оро киргандек бўлди. Балки айтганим яхшидур.
__Биламан мен билан гаплашгингиз келмайди. Бу уятдан эмаслигини ҳам биламан. Сизники уялиш эмас, хоҳламаслик. Ҳозир ҳам мажбуран учрашувга чиққанингизга аминман. Нима гап бўлса бугун, ҳозир ҳал қилиб олайлик. Эртага тўй кунини белгилашмоқчи.
__Ростини айтсам.... -гапни бошладимку, тилимни тийдим. "Агар Ҳаётга бир нималар деб валдираб, бирон нарсани бошласанг, даданг қайтиб юзингга қарамайди. Аранг ўзини босиб юрибди. Сени ўлдириб қўймаслик учун" ойимни гаплари миямда чарх урди. -Ота-онам шуни хоҳлади.
__Ўзингизчи? -Ҳаётни рассом бор меҳрини бериб чизгандек, чиройли шаклга эга бўлган қошларидан бири, юқорига кўтарилди.
__Ме..меен..
__Ҳўш? -ҳамон ўша қараш.
__Мен.... дадам нимани хоҳласа, нимани маъқул кўрса шунга розиман. -дедим, ойимни гаплари миямда айланаётгани таъсирида.
__Демак қарши эмассиз?
__Йўўқ. -овозим жуда паст чиқди.
__Яхши. Унда сизни бир жойга олиб бораман.
Ҳаёт машинани юргазар экан. Олд ойначадан жилмайиб қараб қўйди. Мен эса ичимдаги "мен" билан уришардим гўё. Ўша "мен"им ҳеч Соҳиб акамдан кечишимни хоҳламайди.
Аммо тақдиримиз бошқадур? Кўникишим керакдур?
Ойим Ҳаёт билан учрашув яхши ўтганини айтганимдан кейин, юзи ёришди.
Дадам ҳали ҳам мендан жаҳлда.
Эртаси куни тўй кунимиз, бир ойдан кейинга белгиланди.
"Ҳаво анча совуқ бўладику" десам: ойим "янги йилни, янги уйда кутиб оласан. Янги ҳаёт билан, эски "хотира"ларинг эски йилда қолсин" дедилар.
Хотира деганда, Соҳиб акамга шама қилганини ҳам билдирмасдан қўймади.
Ҳаёлим яна уларга кетди. Ўн кундан ошди, мени ўйладимикан? Ҳавотир олдимикан? Менга ачиндимикан? Афсусландимикан қилган ишидан?
Ҳаётга бўлган муносабатим, аввалгидан кўра сал юмшагандек. Иши сабаб, вақти камлиги учун мени кўп ҳам безовта қилавермасди.
У билан орада гаплашиб туришим учун, ойим янги телефон, билан янги рақам берди.
Мақсад Соҳиб акам билан гаплашмаслигим учун эди.
Ўқишимни дадам пул билан ҳал қилди. Бира тўласи, тўй ўтиб, янги йилдан кейин борадиган бўлдим.
Ўн кундан кейин тўйим. Соҳиб акамни кўрмаганимга ҳам бир ойдан ошди.
Бугун келин кўйлак танлагани боришимиз керак. Ҳаёт келадиган.
Кийинаётсам ундан қўнғироқ бўлди.
__Ало ассалому алайкум.
__Ваалайкум ассалом. Шайдо яхшимисиз?
__Раҳмат яхшиман. Ўзиз ҳам яхшимисиз?
__Ҳа раҳмат. Шайдо?
__Лаббай.
__Мени бугун жуда зарур ишим чиқиб қолди. Кўйлак танлагани эртага борсак бўладими?
__Майли сиз ишингизни битираверинг. Мен бирорта дугонам билан боравераман.
__Ҳмм. Ҳафа бўлмайсизми? Тўйгача битказай деб ишга шўнғиб кетдимми? Шу 4-5 кунга иш қалашиб кетибди.
__Майли сиз бемалол шуларни қилаверинг.
__Олдингизда ҳижолатдаман. Ҳафа эмасмисиз?
__Ҳижолат бўлманг, ҳафа эмасман. Ўзи ҳамма ҳам куёв билан танлайвермайди. Дугоналаримдан мисол.
__Ҳа яхши унда. Кўйлакни танлаб, нархини келишиб менга айтинг. Тўловни ўзим қиламан.
__Ҳўп.
🍃🍃🍃
__Жуда чиройли кўйлак танладикда Шайдоо. -келин либослари салонидан чиқарканмиз, дугонам Озода завқ билан гапирди.
__Ёқдими? -дедим мажбуран жилмайиб, келишга келдимку, кўнглим негадур ғаш. Қандайдур беҳаловатман.
__Албатта. Сенга ҳавас қилдим. Мен ҳам насиб қилса шу салондан кияман келин кўйлакни.
__Насиб қилсин. -дедим. Бу вақтда Озода телефонига келган ҳабарни ўқиб, сал олдинги завқи йўқолиб, тушунарсиз тусга кирди.
__Озода яхшимисан?
__Шайдооо....мени...кечир. У...Уу мажбур қилди. -деди лаблари бироз титраб, нигоҳларини олиб қачаркан.
__Тушунмадим ким мажбур қилди. -дедим унга нигоҳимни қадаб. -Кимни айтяпсан?
__Мени айтяпди Шайдогинам.
Овоз келган таърафга қараб, енгил титроқ босди. Соҳиб акам жилмайиб турарди. Бу жилмайиш оддий жилмайиш эмас. Кўпроқ ғазабни яшираётган ниқобга ўхшаб кетарди....
Оёқ-қўлимда мадорим қолмади. Ич-ичимдан титроқ келди. Мен қўрқаяпман.
Аммо юрагим бошқача уряпти.
Бутун вужудим билан ундан қўрқсам ҳам, юрагим ҳамон уни дейди.
Ақлим Ҳаёт ундан минг чандон яхши эканини бот-бот такрорласа ҳам.
Юрагим уни севишни ҳеч қўймайди.
Мен онгимдаги, ақл ва юрак чангида доим юракка бўйсунаман.
У доим ғалаба қозонади.
Ҳозир ҳам у бошқача уряпти.
Танамда қўрқув, юрагимда соғинч.
Ғалати-яа? Аммо росдан шундай.
Севги сен учун нима? деб савол беришса: мен ҳеч иккиланмай, ғурурсизлик деб жавоб бераман.
Чунки севги мен учун шундай. Ҳамма ҳар хил севади. Мен шундай севдим. Ғурурримни унутиб севдим.
__Ойи мен кечроқ бораман....Ҳа бир жойга олиб борарканлар....Ҳўп ойи.
Телефонни ўчириб, Соҳиб акамга қарадим.
__Телефонингни менга бер. -дедилар жиддий қараб.
__Нега? -дедим ҳайрон.
__Мен сенга бер дедим. -қўрқганимдан тезда қўлларига тутказиб қўйдим.
__Ақлли севгилим! Мана нeга сени севаман! -деди бошқача жилмайиб.
__Сиз "бир соат гаплашиб оламиз, кейин кетаверасан" дегандингиз. -ойнадан нигоҳини кўриб титроқ босди. -Ойим ёлғон гапирганимни билиб қолса....
У индамай машинани юргазди. Бир жойга олиб борди.
__Бу ер қаер? Машинада гаплашсак ҳам бўларди. -дедим қўрқув босиб.
__Танишимни уйи, уйда гаплашиш қулайроқ.
Қўлимдан судрагудек қилиб, уйга олиб кирди. Анчайин эски, ҳароба кўринишдаги уй экан.
__Совуқ экан. -дедим этим жунжикиб.
__Ўзим иситиб қўяман. Кел! Сени соғинганман. -деб икки қўлини кенг ёздилар. -Шайдо сен ҳам мени соғингансан тўғрими?
Ўпкам тўлиб йиғлаб юбордим. Ҳа Соҳиб акам рост айтдилар. Мен уларни соғингандим, жудаям соғингандим.
Соғинч, ҳисларга енгилдим. Соҳиб акамни маҳкам қучиб, анчадан буён тўлиб келган, бўғзимга йиғилган йиғини озодликка чиқардим.
Давоми бор...
Дилором Қосимова.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1