МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
7-қисм
Зулхумор йўлини қилди. Девордан ошиб Комилни олдига борди. Йигит икки кун кўрмаганига соғиниб қолибди. Тун, ой хира нур таратиб турар, атрофда чигиртка ва қурбақаларни овози тинимсиз эшитилиб турарди.
— Жоним сени қанчалик соғинганимни билмайсан.
— Мени уйдан чиқаришмаяпти .
— Кетамиз, мен биланмисан?
— Ҳа сиз биланман.
— Эртага шу пайтда бу ерни тарк этамиз,- йигит дадил гапирди.
— Отам мени топиб борсаларчи?
— Топишолмайди, сени ўзим ҳимоя қиламан.
— Сизга ишонаман.
— Қани энди борақол, тағин ортингдан келиб қолишиб, ҳамма ишни пачаваси чиқмасин.
—Майли кетдим.
— Мен ортингдан қараб тураман, сен қўрқмай кетавер.
— Хўп.
Зулхумор югурганча кетди. Ой нурида уни узун ўрим сочларини тебрангани кўриниб турарди. Комил қиз эшикка етиб олгунча қараб турдида, уйга кириб кетди. Хонада уни жўраси савол назари билан қарши олди.
— Мажнунбек Лайлингизни дийдорига тўйиб қолдингизми? Эртага кетсак, соғиниб юрасан, - Акбар кулганча гапирди. У кўрпачага узала тушганча телевизор кўриб турарди.
— Йўқ соғинмайман.
— Иее шунча севишиб а?
— Уни ҳам ўзим билан олиб кетаман.
— Нима? - Акбарни ҳуши бошидан учай деди.
— Кўзингни кичикроқ қил. Мен ҳазиллашмаяпман.
— Нима аҳмоқмисан сен? Даданг ўлсаям уни қабул қилмайди.
— Биламан. Аммо ундан воз кечолмайман. Уни чиндан севиб қолдим чоғи.
—Комил эсингни йиғ, уни шаҳарга қаерга олиб борасан? Отанг олиб бермаса қиз шўрлик қаерда қолади? Шуни ўйладингми? - Акбар асабийлашганча сигарета чиқариб чека бошлади. Хонани сигарета тутуни тутиб кетгач, қўлини чўзиб деразани очиб юборди. Хонага кузнинг салқин ҳавоаи оқиб кирди.
— Ўйладим ҳаммасини. Ижарага уй топаман. Хумор биланам яшайман. Барибир дадам борсам уйлантираман деганлар. Мен у кишини гапини икки қилолмаганимдек, Хуморни ҳам бу ерда ташлаб кетолмайман.
— Сен худбинсан. Қизни била туриб бахтсиз қиласанми?
— Йўқ у бахтли бўлади. Севгимиз бахт эшигини очади. Мана кўрасан.
***
Зулхумор туни билан ухлолмади. Эртага Комил билан шаҳарга кетади. Шаҳар қанақа бўлса? Комилни айтишича театр, кино бормиш у ерларда. Машхур артистлар концерт берар экан. Қандай маза, ҳам севгани олдида, ҳам шаҳарда яшайди. Дугоналарини куйдириб кетади, ахир қанчадан қанчаси Комилга ошиқ эди.
8-қисм
— Опа куёв сизни қаттиқ севади чоғи, ҳар куни эшик тагидан ўтади.
— Ахмоқ, тошини терсин. У киму, мен ким?
— Ҳаммаям Аллоҳни яратган бандаси.
— Ақллилик қилмагин, Комил билан уни фарқини биласан.
— Опааа ҳалиям Комил деяпсизми? У шаҳарлик олифта сизни алдаб кетади.
— Эеэ жинни бўлганмисан? Мендек гўзал қиздан аҳмоқ эмаску воз кечса.
— Эртага тўйиз бўлса унутиб юборасиз ҳали, - Дилхурмор куйиниб гапирди .
— Йўқ, Комил мен учун ягона. Бошқаси ҳатто менга қўлини учини ҳам теккизолмайди.
— Ҳом ҳаёлни йиғиштиринг. Ерда юрсангиз яхши бўларди.
Зулхумор ичида синглисини устидан кулди. Укаси эса опалари билан иши бўлмай кунни копток тепиш билан кеч қиларди. Зулхумор кўзлаган буюмларини алоҳида олиб бўлгач тунни кутди. Фикри ёди шаҳарга кетиш ишқида ёнарди. Кун давомида ота онаси билан бир оғизам гаплашмади. Уларга аразини яққол билдирди. Она эса буни эркаликка йўйди. Тунги бирлар атрофида ҳамма уйқуга кетганига ишонч ҳосил қилган Зулхумор хат ёзишга тушди. Аммо нима деб ёзишни билмадида, қоғозни ғижимлаб отди. Кийимларини кийиб уйига бир қараб олди, сўнгра оғилхонадан сумкасини олиб девордан итқитди. Ўзи ҳам асталик билан сакраб ўтгач «Бахтли ҳаёт» сари югурди.
Бирор марта қўрқмаган қиз, бу гал тун қоронғусидан чўчиди. Сумкасини қўлида маҳкам ушлаганча , атрофга олазарак боқарди. Дарахтлар ҳам қорайиб, ҳудди унга тикилиб тургандек тасаввур уйғотарди. Бир амаллаб Комилни эшигига етиб олгач ичкарилади. Йигит уни супада кутиб турган экан.
—Келмасангчи деб жуда қўрқдим.
— Келаман дегандимку.
— Қани кетдик, машина кутиб турибди, -йигит қизни қўлидаги сумкасини олдида йўл бошлади. Ташқарида кутиб турган машинага чиқишди. Машина олдида нотаниш шофёр ва Акбар, орқага эса Комил билан Зулхумор ўтиришди. Қиз машинадагиларга салом берди, овози жуда заиф эшитилди. Машина жойидан қўзғалиб тун қоронғусида ғойиб бўлди.
****
Бугунги кун
Эрта тонгда барча маросимлар ўтгач, Зийнатга хонага киришга изн берилди. Хонада эса Ахрор чўзилиб ётар, қизиқ кино кўрармиди, ҳар замон кулиб қўярди.
— Кетмадингми?
Зийнат ялт этиб қаради. У бу гапни сира кутмаганди.
— Бу нима деганингиз?
— Нима деганим? - Ахрор ётган жойидан туриб , чордона қуриб ўтириб олди. — Сен номига эр билан ҳам яшайверасанми?
— Мен бу уйга кетиш учун келмадим.
— Сен жуда ақллимисан? Ёки ўта кетган аҳмоқ? - Ахрор мазах қилгандек кулди.
— Қандай ўйласангиз.
— Бу гапнинг билан менга бир тийинсан демоқчимисан?
— Йўқ, - Зийнат тахорат олгани кириб кетди. Ахрор эса сочини тараб, атир сепдида кўчага йўл олди.
Зийнат қайтиб хонага кирганида Ахрорни кўрмай қандайдир хурсанд бўлди. Аслида у кейинги муносабатлари қандай давом этишини билмасди.
9-қисм
Намоздан кейин китоб ўқишга тутинганда Ахрор кириб келди.
— Йўқ ақлни китобдан оляпсанми?
— Нима?
— Бошқа хонада ёт.
— Сиз ётинг бошқа хонада.
— Иее ҳали сени тилинг борми?
— Мен гунг эмасман. Бу ерда қолганим мени ерга уриш ҳуқуқини бермайди. Рахмат денг номингизни қора қилиб кетмадим.
Зийнат ўзи билмаган ҳолда Ахрорни юзига қанақалигини солиб қўйганди..
— Нима? Сен ҳали...
— Ҳеч нима.
— Қайтарчи.
Ахрор Зийнатни билагидан тутди. Зийнат Ахрорни кўзларига қараб титради. Бу кўзлардаги ғазаб ҳам уни ақлини шоширар даражада эди. Рост Зийнатни табиат гўзалликдан қисмаган. У гўзал бўлибгина қолмай бениҳоя гўзал эди. Оппоқ юзи, қайрилма киприклар, ҳозиргилар операция қилиб эришаётган бурунни унга Аллоҳ тақдим этганди. Қирмизи мисол лаблар ғунчадек ўзига ҳусн бағишлаган, бир қараган одам албатта яна қайта қарарди. Ахрор эса Зийнатдек эътиборни тортмаса ҳам истараси иссиқ бўлиб кўзлари эсда қоларди.
— Сенга қайтар дедим.
Зийнат шундагина ҳаёлини йиғди. Қўлини силтаб тортиб олди.
— Мен...
— Икки қулоғинг билан эшит, сен мен учун қизиқмассан. Менга мана бунақа латта-путталарга ўраниб юрганлар ёқмайди. Сенда мени ўзига бироз бўлса ҳам тортгулик жозиба йўқ. Қолоқсан. Мен ҳеч қанақа заиф эмасман. Фақат сени хоҳламайман ҳолос.
Бу сўзлар Зийнатни чарос кўзларини намлашга улгурди. Зийнат ўзини тутиб кўзидан ёш оқмаслигига тиришиб турарди.
— Танлов менда бўлмаслиги мумкин, аммо сизда бор эди. Ҳали шундай қиламанки... Менга наштардек санчилган сўзларингизни ўзингизга минг баробар қайтараман. Мен жим юрадиганлар тоифасидан эмасман.
Зийнатни Ахрорни туртиб ташқарига чиқиб кетди. Йўлакда бироз туриб осмонга тикилди. Тун , атроф жимжит. Ҳамма хонасига кириб кетган. Бу ҳовлида кўпчилик яшар экан. Зийнат янги келин деб кўп ишлардан озод эди. Уйда асосий гапни Зулхумор буви айтар экан. Дастурхон бошида айтилган:
- Зийнат ҳали янги келин, уни устига ёш. Ишларни икки овсин аввалгидек қилаверинглар. У ҳам сизларга қараб ўрганиб кетади. Зийнат эрталаб ҳовли супуришга чиқма, ана овсинларинг қилаверади. Доимги иши.
Бу гап икки овсинга ёқмади, ер остидан бир-бирига маʼноли қараб қўйди. Қайнона Гуламдон эса бефарқлардек гапга қўшилмади.
Зийнат ҳовлига бир қур назар солди. Тоза ҳаводан тўйиб нафас олгач хонага қайтиб кирди. Ахрор телефон ковлаб ўтирарди.
— Менга ёқиш учун ҳаракат қилма.
— Кўзим учиб тургани йўқ.
— Ичингда жон-жон деб турибсанку.
Зийнат жавоб қайтармади. Кечагидек тахмондан кўрпача олиб хонани бурчагига ташлаб ёнбошлади.
— Биз барибир ажрашамиз.
— Албатта, сизни қовоқ тумшуғингизга қараб умримни ўтказиш ниятим йўқ.
— Охо орзуларим бор де.
— Ҳа бор. Сизга алоқаси йўқ буни.
— Ҳали эргаям тегаман дерсан, ҳаҳааа мендан қолган кимгаям керак эдинг?
Ахрорни охирги гапи Зийнатни ғазабини қўзитса ҳам индамади. У эркаклардаги мард, бир сўзлилик ҳислатларини айни бу инсонда кўрмаётганди.
Шу ҳаёллар билан қандай ухлаб қолганини ўзи билмай қолди. Эртасига эса нонуштадан кейин Зулхумор буви уни олдига чақирди.
— Хонамга кир, сен билан бииир дилдан суҳбат қурайлик.
— Ҳозир, бу ерни...
Зийнат стол устини йиғишни назарда тутганди гапи чала қолди.
— Ана овсинларинг қилади. Икковиниям боласи боғча кетди, улардан бекор одам йўқ.
Зийнат хижолат бўлганча, бувига эргашди. Бувини хонаси жуда ҳашамдор эди, қимматбаҳо мебеллар, пардаларгача хона билан ранги уйғунлашиб кетган, хонадаги диван ва крават ҳам импорт моллиги шундоқ билиниб турарди. Хона жуда тартибли, тоза бўлиб аллақандай ҳушбўй ифор берувчи ароматизатор ёқиб қўйилганди.
— Қани ўтирчи.
Буви диванга ўтириб қаршисидан Зийнатга жой кўрсатди.
10-қисм
— Менгаям набирамдексан. Шунга сенласам хафа бўлма.
— Хўп бувижон.
— Бу ҳаётда синмай яшашни кучлиларга чиқарган. Менам набирамни бунақа эканини билмаганман. Билсам сени келин қилиб жабр қилмасдим.
Зийнат ерга қаради. Рост уйида совчини кети узилмасди. Онаси кунда совчи кутиб чарчаганди.
— Ойи бирортасига розилик бермасак уйда тинчлик йўқ.
—Зулхумор набирасига сўраяпти.
— Ким у?
— Дугонам, узоқ қариндошимга теккан. Жуда бой.
— Ойи бой бўлса бизни ўзига тенг кўрмасая? - Зийнатни онаси Мўътабар опа қимтинингина сўради.
— Бизга тенг бўлсин у аввал. Бу ёғидан хавотир олма.
Ана шу суҳбатдан кейин Зулхумор опа уч тўрт бор совчиликка борганди. Юлдуз опа набирасидан сўраб ҳам ўтирмай розилик бериб юборганди. Зийнат шуларни алам билан эслади.
— Ахроржон ёмон боламас. Қайсарроқ, феъли тез. Сен ҳам жуда чиройлисан, уни кўнглига йўл топ. У мендан аламзадаликдан бу ишни қилаётгандир. Бу менга қоронғу. Балки ростдан ўшанақадир, буни тагига ҳали етамиз. Аммо сенда ҳам гап. Сен уни ўзингга цехрлаб ол. Сендан ўзгасига қиё боқмасин. Ҳу анави бурчакда сейф бор, деворни сурсанг кўринади. Калити камодни нақшинкор гулини ичида. Буни фақат сенга айтяпман. Қанча пул керак бўлса олиб, ҳар хил кийимлардан ол. Хонада камераям бор, мен сенга рухсат бердим ҳеч нимани ўйлама.
— Эплолмасамчи?
—Ҳозирдан биринчи тўсиқни қўйяпсан. Сен Юлдузни набирасисан, ишонаман эплайсан.
Зийнат суҳбат тугаганини билиб ўрнидан турди. Аста хонадан чиқиб кетди.
Ташқарида уни икки овсини ғийбат қилиб ўтирганига гувоҳи бўлди.
— Бу келинни ўзлари топдиларда, биз энди хизматкорга чиқдик.
— Эе овсин эри билан ораси яхшимас чоғи, Ахрорни бир мартаям кулганини кўрмадим,- катта келин Раънохон берилиб гапирарди .
— Ҳа шуни айтинг, шу чиройи билан ўзига қарата олмаганига куяман,- кичик келин Севара тасдиқлади.
Зийнат ўзини борлигини сездириш учун овоз чиқариб юрди.
— Мендан бирор ёрдам керакмасми?
— Вой ўргилай, ми сини олиб ташлаб айтаверинг. Чучвара тугмоқчимиз. Аммо бувимиз гўшт қиймалагич ва майдалагичдан чиқарилган гўштдан қилинган чучварани емайдилар. Мана бу кундага гўштни майдалаш керак.
— Майли берақолинг
Зийнат ишга киришиб кетди.
***
Шу зайлда кунлар ўтар, аммо Зийнат муносабатларни тобора чохга қулаётганини сезар, аммо умидини узмасди. Ногоҳон туртиниб кетишлар қизни ҳаёлини ўғирлар, аммо йигит бефарқ эди.
— Севганингиз бормиди? - Зийнат юрак ютиб савол берди.
— Агар бўлганида уни олиб келиб берармидинг?
— Шунчаки сўрадим.
— Сўрама.
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1