Кунларни бирида бир қиз ва йигит интернетда танишиб қолишди. Улар узоқ суҳбатлашишди. Кунлар, ойлар ва йиллар ўтди. Кейин телефон рақам алмашилди. Телефондаги суҳбатлар... Ойлар, йиллар гаплашдилар. Бу пайтда иккаласида ҳам илиқ муносабат шаклланиб, у севгига айланганди. Лекин улар ҳалигача бир-бирини ҳаётда кўришмаганди. Фақат бир-бирларини расмлардан танишарди. Қиз йигитни учрашувга таклиф этди. Йигит бошида рози бўлмади. Кейин розилик берди. Улар эртаси куни бир боғда учрашишга келишишди. Қиз эрта келишини сабрсизлик билан кута бошлади. Роса кутди. Тонггача қандай вақтни ўтказишни ҳам билмади. Ухлай деса кўзига уйқу келмади. Ҳаёл суриб ётиб, ухлаб қолди. Кўзини очса тонг! Жуда хурсанд уйғонди. Ювиниб бўлиб, эрталабки нонуштани тайёрлади. Ота-онаси қизидаги юз ўзгаришларини кўриб, бир-бирларига кулиб қўйишди. Нонуштадан кейин улар ишга кетишди. Қиз сочларини тараб, турмаклаб, юзларига оро берди. Кўп эмас, озгина. Юзини ўнг томонида озгина доғи бор. Ҳар доим шу доғидан уялиб юради. Лекин ўзига ярашиб туради. Барибир уялади. Шу жойига кўпроқ оро бериб, билинтирмасликка ҳаракат қилади. Яна йигит уни кўриб, фикри ўзгариб қолмасин, деб ўйлайди. Тайёр бўлгач у йўлга тушди. Боғга бориб, учрашув белгиланган жойда йигит йўқ эканини кўрди, ҳайрон қолди. Кечикмаслиги керак эдику дея ўзига пичирлади. Телефонини олиб йигитга, яни Анварга телефон қилди:
- Алло. Ассалому Алекум Анвар ака. Қаердасиз?
- Салом Саида. Мен шу ердаман.
- Кўрмаяпманку! Ўша айтилган жойда турибманку. Йўқсиз!
- Ҳа, келиб бўлдингизми? Мен вақтли келгандим. Эрталаб уйда чой ичишга ҳам улгурмагандим. Шу сабабли, турган жойиздан тўғридаги кафеда ўтирибман. Илтимос шу ерга келсангиз. Узр, кутиб тура олмадим. Эшитишимча, Қизлар учрашувга кеч чиқади, дейишганди. Шунга улгураман, деб ўйлабман.
- Йўқ, ҳижолат бўлманг. Ҳозир бораман.
- Майли. Келаверинг. Ичкарида бир ўзим ўтирибман.
Қиз ҳурсанд ҳолда кафега борди. Ичкарида, столни ўнг томонида ростан ҳам битта йигит егулик буюртма қилиш учун таомномани ўқиб ўтирарди. Ҳааа. Бу расмдаги йигит. Қизни эшикдан кирганини сезган Анвар, Саидага қаради. Саида уялиб, пастга қараб келаётганди. Анвар ўрнидан турмай, Саидага тўғрисидаги жойни кўрсатди. Саида ўтирди. Қўлидаги телефонни стол устига қўйди. Ичида Келганимда ўрнидан туриб ҳам кутиб олмади, деб ўйлади. Кейин аста Анварга қаради. Қарадию, бир чўчиб тушди. Анварни юзини ярими куйгандан қолган чандиқ билан қопланган эди. Жуда дахшатли ҳолат эди. Анвар, Саидани ҳолатини тушуниб, изоҳ қилди:
- Саида, минг бор кечирим сўрайман. Сизга бошида айта олмадим. Ҳозир юзимни кўриб, чўчиб кетганингизни ҳам сездим. Ишонасизми, ҳар тонг, ойнага қараганимда, ўзим ҳам чўчийман. Сизга юборган расмимда, бу ҳолатдан бир неча йил илгари тушгандим. Тўғриси сиздан айрилишдан қўрқдим. Ҳудбинлик қилдим. Ўша пайтлар менга керак эдингиз. Ҳозир ҳам кераксиз. Лекин бу учрашувга мен сизга барча хақиқатни айтгани келганман. Автоҳалокат натижасида оёқларим қисилиб қолиб, ёнаётган машина ичида қолиб кетганман. Юзим шу аҳволга келди. Узоқ муложалар жонимга тегиб кетган ишонсангиз. Бу юзни қайта тўғрилашга, ўша оқ халатлиларни кўришга кўзим ҳам қолмаган. Ўша пайтлар сиз пайдо бўлдингиз. Яна...
- Гапириб бўлдингизми? Мен сизни севардим. Сиз мендан ҳамма нарсани яширибсиз! Ёлғончисиз! (йиғлаб юборди)
- Йўқ. Мен ёлғончи эмасман. Яшириш-бу ёлғон деганимас!
- Мен сизни бошқача тасаввур қилгандим. Ҳудбин эканингизни билмабман.
- Тан оламан. Ўша пайтлар ўзимни ўйладим. Мен сиздан ҳеч нарса талаб қилмайман. Сиз ҳам ўзингизни ўйлашингиз керак.
- Автоҳалокатдан олдин, мен унаштирилгандим. Лекин бу ҳолатдан кейин, тўйим бўлмади. У қиз бошқага турмушга чиқиб кетди. Мен жуда руҳий тушкунлик ҳолатида қолгандим. Ўша ҳолатдан сиз чиқардингиз мени. Сизга раҳмат айтмоқчиман. Арзимайди. Фақат мен уйга вақтлироқ боришим керак. Кечирасиз.
Саида шошиб кафедан чиқиб кета бошлади, ҳаёли паришон бўлиб, йўлак чеккасидаги ногиронлар аравачини туртиб юборди. Аҳамият бермай, ташқарига чиқиб кетди. Йўлда ўзини ғалати хис қилди. Қандай қилиб, бундай ҳунук одам билан яшашини тасаввур ҳам қиломасди. Дугоналарини гап сўзлар қилишини ўйлади. Бу ёқда ота-онаси ҳам рози бўлмайди. Анварни унутиши керак. Телефонидан уни рақамини ўчириб ташламоқчи бўлди. Юраётган жойида тўхтаб қолди. Ахир телефони стол устида қолиб кетганку. Кафега қайтиб борди. Кириб, яна тўхтаб қолди. Бояги ногиронлик аравачасига офитсантлар Анварни ўтказишаётган эди. Шошиб телефонини столдан олиб, қайтиб чиқиб кетди. Орқага қарашга юраги ҳам бетламасди...
Анвар эрталаб уйғонди. Аста ўрнидан қўзғалиб, аравачасига ўтирди. Ювингани борди. Ойнага қаради. Ярими одам, ярими маҳлуқ. Чидай олмади. Ойнани уриб синдирди. Оёқларини ушлади. Иссиқ бўлса ҳам, жони йўқ. Ҳеч нарсани сезмайди. Бошқа одамни оёғидек турибди. Ўзига ўзи: У юзимни кўриб, мендан кўнгли совиди. Оёқларимни кўрмасдан, мени чўлоқ эканимни кўрмасдан кўнгли совуди. Агар оёқларим учун ташлаб кетганда ҳам рози эдим. Бунчалар афсусланмасдим. Юзимдан, йўқ, башарамдан қўрқиб кетди. Наҳотки унга одамни ички гўзаллиги эмас, ташқи гўзаллиги муҳим бўлса. Кечгани ҳам маъқул экан. Сохта севги эди унда. Чин бўлганда, ҳеч бўлмаганда, оёқларим юрмаслигини билиб, кейин қўрқиб кетарди. Лекин мен айтмоқчийдим, яна деган жойимда қолиб кетдим. Афсусланмайман. Мени шу ҳолатимга ҳам эрга тегишга рози бўлганлар бордир. Ахир ногиронман деб, уйда ётмасам, уйда ўтириб бўлса ҳам ишласам... яна нималардир деб пичирлади. Анвар бир фирмани ҳисобчиси бўлиб ишлайди. Уйидан узоқ бўлмаган жойда жойлашган. Ёрдамчиларини унга маълумотларни олиб келиб туришади. У уйида ишлайди. Ва интернет орқали жўнатади. У кучли мутахассис. Шу сабабли шу ҳолатига ҳам фирма рози бўлиб, жон деб ишга олиб қолган. Анвар яшаши учун кимнидир ёрдами жуда зарур. Ҳамма вазифаларини қила олади. Лекин ювиниши, кийимларини ювиши, яна бошқа ишлар. Унга қийин. Онаси нечта жойга, бошини уриб бормади. Ҳаммаси ногирон эканини эшитиб, рад этади. Майли дегани юзини кўриб, рад этади. Анвар онасини тушкун ҳолатда келишини кўриб, юраги эзилади. Битта одамни деб, отасини деб, ҳаёти шундай кўринишга келди. Ўшанда отаси маст ҳолатда бўлмаганида, қаршисидан келаётган юк автомабилини уриб юбормасди, ўзи ўлмай, Анварни ногирон қилмаган бўларди. Лекин бу ҳаёт экан. Кимдир озгина нарсадан нолийди. Анвар бунга нолимайди. Юраги ачиса ҳам, ёнмайди. Ҳам ўзидан,ҳам отасидан айрилди. Онасининг дарди олдида уники ҳеч нима эмас. Битта ўғил, лекин ногирон. Кеча Саида уни эшитмаёқ ташлаб кетгани алам қилди. Ўзига ўзи яна: Юзимни ўрнига юрагим ёниб кетиб, севолмай қолсам бўлмасмиди, деб пичирлади.
Барибир одам астойдил истаса, сўраса, Аллоҳ унга бахтини берар экан. Бир қанча вақтдан кейин Анварни шу ҳолатига ҳам эрга тегишга рози қиз топилди. Ишониш қийин, лекин рози бўлибди. Анвар ҳайрон қолди. Лекин онасини гапига ишонмади. Унинг юрагида қандайдир ҳадик бор эди. Онаси эса, куларди. Ўғлим, сен ишонавер дерди. Анвар қиз билан учрашишини айтди. Қиз уни ўз кўзи билан кўришни истарди. Балки фикри ўзгарар. Турмушга чиққандан кейин, қароридан афсусланишини, бир умр ўзини койишини истамасди. Шу сабабли Анвар орани очиқ қилиш истагида эди. Онаси майли деди. 2-кундан кейин боғга учрашув белгиланди. Анвар аравачасини чангларини артиб, болтларини маҳкамлаб, учрашувга кетди. Боғ уйидан узоқ эмасди. Шу сабабли ўзи еетди. Вақтлироқ борди. Узоқдан бир қиз кўринди. Ёнида бир аёл ҳам бор. Аниқ учрашувга чиқган. Ўша бўлса керак. Аёл уни кўриб турибди. Қиз эса кўрмаяпти. Анвар келаётган томонга тескари турибди. Анвар яқинлашганда аёл қизни олдидан кетди. Анвар аниқ шу экан, мени билади, ёлғиз қолдириш учун кетди, деб ўйлади. Қиз ҳали ҳам тескари қараб туриб. Соатига қараб қўяди. Қизни ёнига яқинлашганда аравасини майин товушинини эшитиб, қиз қаради. Анвар уни дарров таниди. Бу Саида эди. Анвар ҳайрон бўлди. Қандай қилиб ўзига ўзи савол берарди. Ҳудди туш кўраётгандек эди. Қиз кўрмасдан бекорга рози бўлмаганини энди тушунгандек эди.
Шу онда ўзини жуда бахтли ҳис эта бошлади... Саида унга салом берди:
- Ассалому Алекум. (негадир самимий эмас)
- Воалекум Ассасалом. Яҳшимисиз. сал дудуқланди
- Раҳмат. Яҳши қандайдир, Анварни менсимагандек оҳангда, энса қотириб.
- Мен учрашувга чиқгандим. ҳурсанд ҳолда.
- Мен ҳам. Ҳали ҳам энса қотирган ҳолатда.
- Тўғриси сизни кўраман деб ўйламагандим. Кўзларимга ишонмайман.
- Нега кўзларизга ишонмайсиз, нима мени бахтли бўлишга хаққим йўқми? Мен ҳам турмушга чиқишим керак. Сизни алдовингиз қурбони бўлиб юрмайманку. баланд овозда шу гапларни айтди. Яна кимни алдаб, учрашувга чақирдингиз. Бу сафар ҳам столга ўтириб олиб, алдайсизми? Ёки шу ерда турибми? Сизни кўриб, раҳми келганидан, рози бўлади деб ўйлайсизми? Адашасиз. Сиздакаларга мана шунақа ҳаёт муносиб. Ўзизни ҳарактеризга яраша жазо олгансиз.
- Анвар ҳайрон қолди. Учрашувга чиқмоқчи бўлган қизи шу эдими, ёки адашдими? Онасидан исмини ҳам сўрамабди. Бирга олиб келса бўларкан. Ҳар ҳолда танир эди. Саидани бу гапиришлари жон жонидан ўтиб кетди.
- Учрашувингизга боринг. Ҳозир мени бўлажак қаллиғим келади. Сиз билан кўриб, нотўғри ҳаёлга бормасин.
Кечирасиз... учрашувга чиққан қизи бу эмаслигни билди. Ўзига шукур қилди. Лекин уни гаплари Анварга ростан ҳам оғир ботган эди. Юришни ҳам юрмасликни ҳам билмасди. Орқага, уйга кетгиси ҳам келарди. Негадир, ҳозир келадиган, у билан учрашадиган қиз ҳам уни ҳақорат қиладигандек.
Уни ҳаёлини бир йигитни овози бузди. Кечирасиз, сиз Саидамисиз? диб Саидага мурожат қилди. Саида ҳам кулиб, Ҳа менман, деб жавоб берди. Йигит аравада, Саидани ёнида турган Анварга қараб қолди. Саида буни сезиб, тиланчига ўхшайди. Шу ерда туриб олди. Нима қилишни билмай қолдим. Яҳши сиз келиб қолдингиз, деб айтди. Йигит, Анварни ясаниб олганини кўриб, пичирлаб замонавий тиланчи, деб, Анварни чўнтагига 5000-сўм солиб қўйиб, жўна бу ердан, деди. Анварга уни 5000-сўм солгани эмас, Саидани айтган гаплари бошига тўқмоқ билан ургандек таъсир қилди. Саида ва у учрашган йигит уни олдидан кетишди. Анвар ҳаёллари билан қолди. Уни ёнидан бир қиз, ногиронлик аравачасида келиб тўхтади. Анвар ўзига келиб, унга қаради. У ёш қизча экан. Бўйнида Ёрдам беринглар, деб ёзиб олган. Тиланчи қиз экан. Анварни ҳаёлига унга бериб кетилган пул келди. Ўшани чўнтагидан олиб, тиланчи қизга узатди. Тиланчи қиз ҳайрон бўлиб, ака, сиздан мен пул ололмайман. Сиздан пул сўраш учун ёнингизга келмадим. Мен ҳар куни шу ерда гулларни томоша қилиш учун оз муддат тураман. Манг, қайтиб олинг, деб унга берган пулларини узатди. Анвар Йўқ синглим. Бу сени пулларинг. Менга адашиб бериб кетишди. Сени қалбинг бир қизникидан минг чандон чиройли экан. Ўзинг тиланчи демоқчи эди, айта олмади ҳалол экансан. Менга ачинма. Менга бахт тиласанг бўлди, бу сенинг пулларинг, деб жавоб қайтарди. Тиланчи қиз Анварни ҳаёлларига халақит бермаслик учун бошқа ёқга кетди. Анвар онасига телефон қилиб, қизни исмини сўраб олди. Замира экан чиройли исм. Оз ўтмай бир қиз онаси билан келди. Оддий кийинишган. Қиз озгина тўлароқ. Истараси иссиқ. Кўзлари чақнаб турибди. Замирани онаси Анвардан келиб, исмини сўради...
Тўй бўлди. Катта бўлмаса ҳам кичикроқ. Замира жуда меҳрибон эди. Ҳеч қачон юзидан табассуми тушмасди. Ҳамма гапга ҳам Ҳўп бўлади сўзи оғзидан тушмасди. Анвар нима сабабдан у тўйга рози бўлганини билмасди. Балки бунга камбағаллиги сабабдир. Шу сабаб турмушга чиқа олмагандир. Яна уйда касал отаси, узатилиши керак бўлган сингиллари бор. Ўшанга рози бўлган, деб ҳаёлидан ўтказарди. Замира бу нарсалар учун рози бўлмаганди. Савоб учун, Анварга ёрдам бериш учун рози бўлганди. Анварни онаси совчиликка келганда, кўзидаги ёшини кўриб, рози бўлганди. У учун ташқи кўриниш эмас, ички кўриниш муҳим эди. Бу борада Анварни танлаб, адашмаганини биларди. Орадан оз вақт ўтиб, Анвар юзини пластик оператсия қилдиришга қарор қилди... 1,2-ойдан кейин уни юзида оз чандиқдан бошқа ҳеч нарса қолмади.
Эрталаб уйғониб, ойнага қараб, шуни вақтли қилдирганимда бўлмасмиди, деб ўйларди. Кейин Замирани кўриб, йўқ, вақтида қилдирдим. Аввал қилдирганимда Замирасиз қолардим дерди. Оператсиядан олдин палатада ётганда бир хонадоши, оёқни тузатса бўлади, деб қолганди ва бир докторни телефон рақамини ёзиб берганди. Анвар иккиланиб, ўша рақамга қўнғироқ қилди... Манзилини олиб, ўша ерга борди. Уларни бир ёши катта доктор кутиб олди. Анварга бир-икки текширувларни ёзиб бериб, натижасини олиб келгандан кейин даволаш режасини тузиб чиқди... Янги усулда даволаш методикаси экан. Мўжиза эди бу. Ишониш қийин. 1-йил деганда Анвар оқсоқланиб бўлса ҳам, ўз оёғида юриб чиқди. Ундан бахтли одам йўқ эди. Энди унинг ҳамма нарсаси бор. Ҳеч кимдан кам эмас. Юра олади. Яна қанчадир вақтдан кейин оқсоқланиши ҳам йўқ бўлиб кетар экан... Улар 1-йилдан сўнг, фарзандли бўлишди. Ўғил. Исмини астойдил бахтиёрликларидан Бахтиёр деб қўйишди... Бахтиёр туғилди. Лекин Замира... юра олмай қолди. Бир томондан синов тугаб, бошқа ёқдан синов... Замирани уйга олиб келди. Докторлар, вақт ўтгани сайин яҳши бўлади дейишибди. Анвар ўзини даволаган докторга ҳам борди. У ҳам деярли шунга яқин гапни айтди. Даволай олмади қисқаси. Анварни умидлари пуч ёнғоққа тўлди. Устини қора қарғалар ўраб олишди. Уни кўтариб, айланишарди. Анварни ҳаёллари айнан шундай эди. Энди Анвар боласига қараши керак, ҳам хотинига. Бу ёқда ишини ҳам эплаши керак. Аллоҳдан ҳар куни ёлвориб, хотинини дардига шифо сўрарди. Уни дардини ўзига беришини сўрарди. Фақат бир нарсани билмасди. Замира ҳам ҳар намозида ҳудди шу дуони айтганини... Анварга бу ҳолатлар ўзини ногиронлигидан ҳам оғирроқ эди. Бу ёқда ҳурсанд бўлишга улгурмаган онаси, яна ғамга ботганди. Онаси ҳам Бахтиёрга қарарди, бир хилларида келинига. Уни ҳам боши қотгандан қотган. У ҳам ҳар дуосида ўша дардларни ўзига олишини сўрарди. Анвар фирмага ўзи бориб келадиган бўлди. Қўшимча ишламаса, оилани боқа олмасди. Онаси уйда қолаяпти. Онаси ҳам анча ёшга бориб қолган. Уй ишлари, ҳаммаси уни зиммасида. Замира эса, аравачада ҳам ўтира олмайдиган ҳолатда. Яҳши ҳамки қўллари ҳаракатланади. Ҳар ҳолда боласига қарай олади. Лекин бу ҳам кўпга бормади. 6-ой деганда қўллари бўшашиб, боласини кўтара олмай қолди. Тушириб юборишига ҳам сал қолди. 9-ой деганда эрини олдида аёллик вазифасини ҳам бажара олмай қолди... Нима касал эканини ҳеч ким аниқлай олмади. Жуда кўп текширтирувларга олиб борди. Фойдасиз. 1-ярим йил шу ҳолатда ўтди. Ҳамма ишларни Анварни ўзи қилди. Хотинини парвариши, тагини алмаштириши, ювиниши... ҳамма ишларни. Онаси буларни эплолмайди. Ишхонада ҳамкасблари, уни койир эди. Ҳар нарсалар дейишарди. "Ногирон хотинни бошинга урасанми? Кўча тўла қиз, ҳоҳлаганинг шу мартабангга йўқ демайди. Қари онангни ўйласангчи, қариганда роҳатда қолиш ўрнига, келинни қўлидан чой ичиш ўрнига, келинини тагини тозалаб юрибди... шунга ўхшаш кўп гаплар бўлди. Анвар бу гапларга жавоб қайтармасди. Фойдасиз ҳам эди. Улар буни дардини қайданам билишсин. Ахир унга ҳам бир пайтлар шу ҳолатида Замира турмушга чиққан. Замирани деб ойёққа турди. Энди қандай қилиб уни рад этади. Уволи тутмайдими? Уйига қандай қилиб кетказиб юборади? Соғ ҳолатда олиб, касал бўлганда қайтариб бериш? Ахир у ҳам одамку. Уни устига у ерда отаси ҳам касал бўлса. Ким қарайди Заморага? Бошқага уйланиш, хиёнатни эса ҳаёлига ҳам келтирмайди. Бу ҳолда фақат ачинадигани онаси. Қийнаб қўйди. Афсус. Шу ўйлар билан уйга келди. Замира эрини кўриб, сал бўлса ҳам ўрнидан қўзғалишга ҳаракат қилди. Буни имкони йўқ бўлса ҳам. Анвар ҳам уни қийнамаслик учун, ундай қилишинг шарт эмас дейди. Ҳар кунги ҳолат бу. Замира Анварга бир гап бошлади.
- Анварака, сиздан бир нарса сўрасам... йўқ демайсизми?
- Қўлимдан келса, йўқ демайман.
- Қўлиздан келади. Буни қила оласиз.
- Ҳўп. Нима экан? Олдин айт?
- Сиз олдин менга ваъда беринг. Мен шуни қиламан деб айтинг.
- Қўлимдан келса.
- Келади.
- Ҳўп. Ваъда бераман.
- Уйланинг.
- Йўқ. Мен фақат сени деганман. Бошқага уйланмайман!
- Мен розиман. Бошқага уйланишингизга розиман.
- Мен рози бўлолмайман. Ҳеч қачон!
- Ваъда бердингиз ахир…
- Қўлимдан келса дедим.
- Ундан кейин ваъда беридингиз. Илтимос мен учун рози бўлинг. Сизга хотинлик қила олмаяпман. Илтимос…
- Севгимиз учун, муҳаббатимиз меваси Бахтиёр учун рози бўлинг. Онажонимиз учун рози бўлинг.
- Онажонимга айтдим. Кўндирдим. Уларни мени деб қийналшларини, сизни ҳам мени деб қийналшингизни истамайман.
- Илтимос рози бўлинг. Кўзим очиқлигида...
- Унақа дема. Сен яшайсан. Керак бўлса мени ҳаётим билан яшайсан.
- Қайта тузалишимга кўзим етмаяпти. Кундан кунга оғирлашаяпман. Ҳали гапира олмай ҳам қолсам керак.
- Илтимос, бунақа гапларингни гапирмагин.
- Розиман денг. Илтимос. Мен учун!
- Майли. Розиман. Фақат онамни ва боламни ўйлаб. Ўзимни эмас.
- Сизга ишонаман. Шу ой ичида уйланинг. Илтимос.
Замирани бу таклифи Анвар учун кутилмаган бўлди. Жуда кутилмаган. Анвар ўзи ўйлаётган гапларни, Замира қандайдир ўқиётгандек эди. Ишхонасидаги аёллар бу гапларни қаёқдан эшитишибди, Анварга манзиллар беришди. Унисини қўйиб, бунисини мақташди. Манимча Анварни онаси телефон қилиб айтган бўлса керак, Замирани қистови билан. Анвар бошида тортинди. Қайси аёл иккинчи хотин бўлиб, тегишга рози бўлади деб ўйларди. Ёши ҳам 30-га яқинлашиб қолди. У хато ўйлагандир балки. Ўз ташвишлари билан бўлиб, кўча ҳаётини унутгандир... Берилган манзиллар бўйича кўрсатилган номзодларни кўрди.Четни одами бўлиб гаплашиб кўрди. Ҳеч қайсиниси Замирадек меҳрибон чиқмасди. Фақат биттасигина уни қалбида чироқ ёқа олди. Касалхонада ишлайдиган ҳамшира аёл. Ҳар ҳолда Замирага қарай олади, деб ўйлади. Ёши 25-ларда. Эрга тегиб,1-йилда ажрашган. Эри тўғри одам эмас экан. Адашиб, уйдагиларини қистови билан рози бўлган экан. Лекин кўп яшай олмай ажрашибди. Шундай қилиб, Анвар ҳамшира аёл, яни Мадина билан алоҳида ўтириб, жиддий гаплашди. Ҳамма воқеаларни айтиб берди. Эртаси куни, Мадинани уйига онасини совчиликка борди. Ўғлини ҳам қўшиб олди. Замирадан қўшни аёл чиқиб хабар олиб турадиган бўлди. Мадинани уйидагилари уларга жавобни Мадинани ўзидан олишларини айтишди. Мадина узоқ ўйлаб, Бахтиёрни кўриб, Анварга тегишга рози бўлди. Кичик Худойи қилиб, Анвар Мадинани ўзига никоҳлаб олди.
Анвар анча енгил бўлди. Уй ишларини ҳаммасини Мадинани ўзи бажарди. Замирани парваришида ҳам алоҳида аҳмият берди. Ширинсўзликда Замирадан қолишмасди. Опажон-опажонлаб, унга яхши қарарди. Бир гап билан айтганда, ҳамма ишни уддаларди. Касалхонадан ишдан бўшади. Анварни кўп вақти энди ишда ўтадиган бўлди. Ҳаммаси яхши кета бошлади. Бахт тушунчасини энди тота бошлаганди. Замира кучдан қолиш ўрнига, кучга кира бошлади. Бу орада Мадина қизлик бўлди. Исмини узоқ ўйлаб, Сожида қўйишди. Чиройли исм. Энди Анварни икки фарзанди бор. Анварни онаси ҳам хурсанд эди. Бирданига бундай бахтни келишини кутмаганди. Невараларига қараб, роса қувонарди. Замира ҳам роса қувонарди. У ҳақиқий эрига вафодор аёл. Чунки ўз пайтида эрига ғамхўрлик қилиб, керак пайтда бошқа турмуш қуришга ҳам кўндирди. Юрагини бир парчасини узиб бўлса ҳам. Унча-бунча аёл бунга рози бўлиши қийин ҳолатда. Бундай олиб қараганда,у Анварни лиси эди, яни бахтни лиси. У Анварни БахтЛИ бўлиши учун яралгандек эди. Ўзи эса камтарлик қилиб, лини Мадина деб айтарди. Балки иккаласи ҳамдир. "л” ва "и”. Бахтли. Чиройли сўз. Ҳамма орзу қиладиган ҳолат ойлар ўтиб, Замирани аҳволи анча яхши бўлиб қолди. Ҳар ҳолда аравачага ўтира оладиган бўлди. Мадина уни сайрга олиб чиқарди. Докторлар эса ҳали ҳам ожиз. Нима касал эдию, қандай тузалмоқда деб. Бу Мадинани меҳрибонлигиданми, ёки бир оилани тўкис бўлиши учун Тангрини юборган синовими? Мавҳум. Яна 1-йил деганда Замира ўзи бемалол юрадиган бўлди. Ўз ишларини ва керак бўлса уй ишларини қиладиган бўлди. Сожида қизалоқ эса икки ёшга тўлди. Туғилган куни нишонланди. Оила дастурхон атрофида. Ҳамма ҳурсандчиликда. Бу кунларни Анвар тушида ҳам кўрмаганди. Тўкис оила ва меҳр...
Анвар меҳрини тенг иккига бўлишга қийналарди. Икки аёл билан бир уйда яшашга жуда ҳам қийналарди. Биридан бирини ортиқ кўролмасди. Шунда ҳам кўз очиб кўргани Замира бўлса, Мадина ҳам унга энг қийин ҳолатида келган бўлса. Анвар бир вақтни ўзида икки булоқдан сув ича олмаслигини жуда яхши биларди. Уни ўйларини, Замира ҳам Мадина ҳам ўқий оларди. Замира тузалиб кетишини ҳаёл қилмаганди. Ўлиб кетаман деб ўйларди. Мадина эса, бу ҳаётни билиб келган. Демак, минг сабрли бўлса ҳам Замира бу ҳолатдан қийналарди. Иккаласи ҳам Анварни бу қийин ҳолатдан чиқариш учун, уйдан кетишга тайёр эди. Кўпроқ Мадина кетишга тайёр эди. Анвар, бечора Анвар… Икки ўт орасидаги Анвар. Олдин ким эди? Қандай аҳволда эди? Ким уни шу даражага етказди? Ким уни шу мартабагача етказди? Иккаласи... Яна танлов. Жонига тегди. Иккаласига меҳр бера олади. Кўникади. Уддалайди... лекин қандай қилиб? Сиқилиб кетиб, қўшни кварталдаги БАРга бир ҳамкасбини қистови билан борди. Ичкарига кириб, оддий сув олиб, ичиб ўтирди. Ёнида маст, аластлар йигит қизлар ҳиринглашиб, ичиб ўтиришибди. Ҳамкасби ўша ерда ким биландир гаплашиб ўтирди. Анварга ўйлаши учун шароит керак эканини биларди. Ичкари қоронғуроқ, у ер бу ердан чироқлар ёниб, ўчиб турарди. Анвар навбатдаги сувни олиб ичаётганда бир аёл уни туртди. Қаради, сочларини тўзғитиб олган бир маст аёл. Қўлида қандайдир ичимлик бор. Совуқ тиржайиб турибди. Анварга қараб: Яҳши йигит, дам олмаймизми? Сиқилиб ўтирибсиз? Юринг, кўнглизни очай! деди. Анвар ичида фоҳиша, сенлардан нафратланаман, деб қўйди. Фоҳиша ундан баттар суйкала бошлади. Уни қўлидаги сувни олиб, ичиб қўйди, ортидан совуқ кулди ҳам. Анвар унга нафрат билан қаради. Ўчиб, ёниб турган чироқлар уларнинг юзига тушди. Узоқ тушиб турди. Фоҳиша кулишдан, Анвар нафратидан тўхтаб, иккаласини юзида ҳайронлик туси эгаллади. Фоҳиша аста: Анвар ака, бу сизми, кўзларимга ишонмаяпман? Мен Саидаман. Танияпсизми?, деди. Анвар яна жим. Фақатгина калласи билан ҳа ишорасини қилди. Саида: Қандай қилиб, тузалдингиз, ахир сиз... Биласизми, мени сизни уволлингиз урди. Оилам билан узоқ яшай олмадим. Ажрашиб кетдим. Тўғрироғи, хиёнат қилганимда эрим ушлаб олди. Кейин ўз уйимга ҳам сиғдиришмади. Кўчада қолдим. Биласизми? Сизни роса ўйладим. Сизга бўлган севгим ҳали ҳам бор, деди. Унга жавобан Анвар: Йўқ мен сизни танимайман. Мен бошқа Анварман. Илтимос мени тинч қўйинг. Уйда икки севган аёлим кутмоқда. Болаларим ҳам. Сиздақалардан эса нафратланаман, деб айтди ва БАРдан чиқиб кетди. Фоҳиша уни гапларини пичирлаб қайтариб қолди: Илтимос мени тинч қўйинг. Уйда икки севган аёлим кутмоқда. Болаларим ҳам. Сиздақалардан нафратланаман...
Анвар икки аёл билан яшаши тақдирида бор эканига ишонч ҳосил қилди. Эндиликда тақдир тушунчасини моҳиятига етганди. У Саидага уйланмаганидан роса ҳурсанд эди. Худони ўзи уни, ундан узоқлаштириш учун шундай дард берган. Бу дард орқали Замирасини топган. Замирасини дарди туфайли, Мадинасини топган. Энди уларни ҳеч қачон йўқотмайди. Уларни қийналиб, синовларда топганди. Меҳрини бўлиши шартмас. Улар ўзига керагини олиб яшашади. Бу бахт ҳаммада ҳам эмас. Тинч оила яратиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Бу дунё-синовли дунё. Ойни ўн беши қоронғу бўлса, ўн беши ёруғ. Синовларда тобланган одам, эртасига албатта ярқирайди. Тобланаётганда, олов домида албатта азобли бўлади. Бунга чидаб, ўта олсагина ярқирайди...
Тамом.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4
Кундуз амакининг айтилмай колган эртаги