МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
5-қисм
Ҳеч қайси инсон ҳаётимизга шунчаки кириб келмайди.
- Кимлари жазо.
- Кимлари бало.
- Кимлари имтиҳон.
- Кимлари армуғон..
Яхшилаб ўйлаб кўрингчи, ким қайси мақомда экан. Зийнат учун Ахрор ким эди? Илк бор йигитни суратини кўрганида қалбида ўзгача ҳислар уйғонмаганмиди? У ҳам бахтли ҳаётни орзу қилгандику. Зийнат одатига хилоф иш қилмади. Тахорат олиб ҳуфтонни ўқиди. Сўнгра таҳажжудга ўзига тўғри йўл кўрсатишини Аллоҳдан сўради. Улар бошқа сўзлашишмади. Зийнат кийимларини енгиллатиб тахмондан кўрпача олиб хонани бир четига тўшади, кўзлари уйқудан зўрға очилиб тургани боис киприклари бир-бирига туташди-ю, уйқулар оламига равона бўлди. Инсон бир ишни доимий равишда қилаверса, бу унга шартли рефлекс бўлиб қолади. Зийнатда ҳам бомдод вақти ана шундай эди. Азон чалиниши баробарида уйғонибди бу гал. Ахрор қотиб ухлар, хона ҳавоси димиққандек эди. Секин ўрнидан туриб деразани қиялатди, сўнгра Ахрорни устига кўрпа ташлаб қўйди.
Бомдоддан кейин аммаси яна эшикни таққиллатди.
— Ҳозир, - Зийнат тасбеҳни якунлаб улгурмаганди. Ўрнидан туриб эшикни очди.
— Сен билан ҳоли гаплашиб олишимиз керак.
— Тинчликми амма?- Зийнат балки уйга кетамиз деб қолар деган умидда эди. Амма ортидан бу кеча тунаб қолган хоналарига жиянини олиб кириб эшикни беркитди.
— Гапларимга қулоқ сол. Мен узоқ ўйладим, йигит ёмонмас, сени ҳам эр кўрган деган номинг бор. Қайтиб боришинг ўзинггаям, акамгаям минус. Акамни биласан юраги ҳаста, кўтаролмайди. Яна бир томони эса умид бор.
—Қанақа умид? -Зийнат ҳайрон қаради. Зийнатни узун киприклари пир-пирар, аммасининг ҳар бир сўзини жон қулоғи билан тингларди.
—Бир танишим ҳам худди сендек бўлганди. Сендаги воқеа унда ҳам такрорланган. Эри қўрқувдан ўшанақа бўлиб қолган экан. Дугонам ҳам қайтиб боришни ор санаганди. Уч йил кутди. Эри даволанди. Ҳозирда уч боласи бор.
— Бу билан...
Зийнат гапини давом эттиролмай ер чизди.
— Ҳа, сабр қил демоқчиман. Ақлли қизсанку, сен барчасини енгиб ўтасан. Қолаверса Зулхумор опа бувимни қадрдон дугонаси. Бу даргоҳда сени ёлғиз ташлаб қўймайди. У сени кўзингдан ёш оқизмасликка сўз берди. Ҳамма гап шу ерда қолади. Онангга ҳам айтиб ўтирма. Бу ёғи сенга боғлиқ, куёвни кўнглига йўл топиш ва бахтли бўлиш. Кўп кутиб қолишмасин қани чиқамиз энди.
Зийнат ўйларди, қандай қилиб бу йигитну кўнглидан жой топиш мумкин? Ахир у Зийнатга тузук гапирмадиямку.
6-қисм
Ўтмиш.
Зулхумор режани аниқ қилиб олди. Ўзига керакли нарсалар ва ҳужжатларини бир сумкага солди. Кўздан пана қилиб оғилхона бурчагига сомонлар орасига беркитди. Кейин ҳеч нима бўлмагандек ишларни қилиб юраверди.
— Зулхумор қовоғингни очиб юр. Сенга қараб асабларим бузиляпти , -онаси тумшайиб олган қизига гапирди.
— Унда қараманг.
— Ҳаддингни бил. Ўзингдан кетяпсан.
— Мени тақдирим сизларга қизиқмас, ҳаёт меники, қарорни эса сизлар қиляпсизлар.
— Сенга ақл кирмади, кирмадида. Бор молларга қара, маралаб ётибди. Айтмасам ўзингдан билиб бормайсан.
— Ойи мен шаҳарга келин бўламан. Мол-поллариз бўлмайди у ерда.
— Кимни кўзи учиб турибди сенга. Бор бор қара молларга, -Махсума опани жахли чиқди.
Зулхумор бепарвогина бориб молларга хашак ташлади. Кейин эса бугун тунда Комил билан қандай гаплашиш ҳақида бош қотира бошлади.
— Опа сенга куёвдан хат келибди.
— Нима? Келиб-келиб ўша бесўнақай хат ёза оларканми? - Зулхумор очиқчасига йигитни устидан мазах қилди.
— Олинг, ўқинг.
— Ҳеч қачон.
Зулхумор хатни бурда -бурда қилиб, ахлат челакка олиб бориб ташлади.
— Бекор қилдингиз .
— Ишинг бўлмасин.
Эртасига қуда томон келадиган, нон синдиришадиган бўлишди. Зулхумор Комил билан учраша олмади. Отаси билгандек, орқа эшикка қулф ўрнатибди. Совчиларга розилик берилгач Зулхумор тўйиб йиғлади. Хонасига қамалиб олиб ҳеч кимни киритмади.
— Қизим чиқ овқатга.
— Емайман, келманг олдимга .
— Ўзинг биласан.
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2