БИСМИЛЛАҲ
ЯНГИ ҚИССА
1-ҚИСМ
Инсон борки хато қилади. Баьзи хатолар бизни уни такрорламасликка ундаса, баьзиларини такрорлайверамиз, сўнгра эса бу одатга айланади.
Дунёда - шунчаки бемалол ташвиш ва машаққатларсиз ҳаёт деган нарсани ўзи йўқ.
Чунки, инсон бутунлай ўзини ҳеч қачон «Бўлди бахтга етиб келдим тўлақонли» - деб ҳис қилмайди.
Қандайдир орзулар ушалиши, мақсадга эришиш мумкин. Ҳеч қачон осонликча бахтга етиб бўлмайди. Бу йўлда қанча машаққатлар бисёр. Сиз ёмон деган одамингизда заррача мисқолда яхшилик борми, демак уни қалбини тирилтирса бўлади. Инсонда қалб борми, демак умид бор. Умид борми яшашда давом этамиз...
Юлдуз қадди тик, бўйчанроқ, ҳусни оламга достон, оппоқ юзига қора қошлари ярашиб турган дугонаси Зулхуморга ҳам ачиниб, ҳам жахли чиқиб қараб турарди.
— Гапирсам хафа бўласан. Гапирмасам эси йўқ қизлигингга жахлим чиқади.
Зулхумор пиқиллаб йиғларди. Кўзидаги сурмаси бўялиб кетарди.
— Бас, йиғлама. Энди фойда йўқ.
— Мен уни жудаям қаттиқ севаман. У сиз яшолмайман.
— Эси йўқ қизсан. Аҳмоқ деб ўйламагандим сени бунчалик,- Юлдуз чуқур уф тортди. Хонасидаги гулларга сув берган киши бўлиб , у ёқ бу ёғини тузатиб ўтирарди.
— Сен севмагансан. Тушунмайсан буни.
— Эеэ севги шунақа бўлса севмаганим бўлсин.
— Комил ака жуда яхши инсон. У мени жудаям севади.
— Ўл, севармиш. Даданг Холиқ муаллимни ўғлига сени бераман деб лафз қилиб қўйибдику.
— Мен у сўтакка эрга тегмайман. Турган битгани ичакка ўхшаб буралиб туради. Юрганида мирзатерак бекор уни олдида,- Зулхумор юзини бурди.
— Яхши оила. Тарбияли.
— Сен менга дўстмисан ўзи, ёки душманимми?- Зулхумор астойдил хафа бўлди.
— Бу йўлдан қайт. Сенга ичим ачиганидан гапираман. Ота -она розилигисиз бахтли бўлиш имконсиз. Бу ерда отангни бошини эгиб , сен бахтли тотиб кўраман деб хомтама бўлма.
Юлдуз дераза олдидаги гуллардан узоқлашиб, Юлдузни олдига краватга ўтирди. Юзида ҳамон ачиниш ифодаси.
— Йўқ, мен фикримни ўзгартирмайман. Мен... Комил ака билан шаҳарга кетаман. У сиз ўлсам ўламан, аммо яшолмайман.
—Мен сени огоҳлантирдим. Кейин афсус чекма,- Юлдуз дугонасини фикридан қайтаролмаслигига кўзи етдими, ортиқ танбеҳ бериб ўтирмади.
— Энди мен борай, агар кетиб қолсам, охирги хайрлашганимиз шу бўлади. Ўзингни асра дугонажон.
— Сен ҳам ўзингни асра. Комилинг жаа ишончли одаммас, яна бир бор ўйлаб кўр.
Икки дугона ўрниларидан туриб эшик томон юришди.
— Хайр, имконини қилсам хат ёзаман.
Юлдуз хўп дегандек бош силкиди. Зулхумор хурсанд холда дугонасини уйини тарк этди.
Уйи яқин эмасми, уйига кирса онаси юмушларга шўнғиб кетган, ишдан бошини кўтармасди.
—Ойи яна нималарни бошладингиз?
—Эртага Холиқ муаллимни хотини келаркан, бир икки қариндоши билан. Дадангга ҳам маъқул. Келган совчилар айб қилиб кетишмасин. У ер бу ерларни тозалай деб ҳаракатдаман. Қани сенам деразаларни артиб чиқ, уят бўлади
— Ойиии, мен сизга айтдимку, унга тегмайман деб. Юзини кўрганмисиз, турқи совуқ. Келиб келиб ўшанга тегаманми? - Зулхумор жахли чиққан кўйи сўрида ўтирганча онасига дарду хол қиларди.
— Ҳусн бир умрлик эмас, эртага ҳамма қарийди. Йигитни чиройи эмас, ақли бўлсин.
— Менга чиройи ҳам керак. Кўрган кўзни қувнатса...
Зулхуморни ҳаёли Комилга кетди. Мушаклари билиниб турган, бўй басти келишган, бироз буғдойрангга мойил юзлари ҳам кўрки кўрк бағишлаган, қалам қош йигитни эслаб энтикиб қўйди. Комил у бошқа дунё, ҳудди актёрларга ўхшайди. Қиз уни кўрганида ҳаяжондан ўзини зўрға босади. Йигит ҳам қизни севади, отаси рози бўлмаса олиб қочиб кетаман деган. Мана буни йигит деса бўлади, севгиси учун ҳар нега тайёр.
2-қисм
— Остонада турмай ичкари кириб кийимингни алмаштир.
Онасини даккисидан Зулхуморни ҳаёли жойига келди. Қовоғини солганча уйга кирди.
— Опа нимага онамни қийнайсан?
— Ўзи сен етмай тургандинг.
Синглиси Дилхуморни гапи унга ортиқчалик қилди. Дилхурмор кашта тикиб ўтирарди.
— Онамга ёрдамлашмай тикиииб ўтирибсанми?
— Менга захрингизни сочмай, онамга ёрдам беринг. Мен буларни тикиб битирсам ҳарна пул бўлади, дадамни топганлари рўзғорга аранг етяпти. Сиз бўлса бошизни ҳам қотирмайсиз. Далага ишга чиқишку ҳаёлизга келмайди.
— Эей ақллилик қилмада, ишингни қил, - Зулхумор кийимини алмаштирган кўйи синглисига гапирди. Аслини олгандаям Дилхумор опасидан уч ёш кичик бўлса ҳам анча ақлли эди. Зулхуморни орзуси шаҳарга кетиш, кўркам йигитга турмушга чиқиб барча дугоналарини куйдириш эди. Иш юзасидан қишлоқларида пайдо бўлиб қолган йигит унга илмоқли гаплар ташлаб, ўзига боғлаб олди. Икки ёш бир-бирисиз туролмайдиган даражага етиб улгуришганди. Ярим тунда Зулхумор ҳовлисини орқа томонидан чиқиб сой бўйига борар, ой нури остида, сокинликда икки севишган қалб бир бирига талпиниб ўтиришарди.
— Хумор сен билан тезроқ тўйимиз бўлса дейман.
— Дадам... Дадам мени шаҳарга бермайман деяптилар.
— Бекорларни айтибди. Мен сени ўзимники қилмас эканман тинчимайман. Дадамг сени бошқасига бераман деб оввора бўлмасин. Шартта олиб қочиб кетаман.
— Ростми гапингиз?
Зулхумор севгилисига мехр билан тикилганча сўрарди.
— Мен ёлғон гапирмайман.
Улар ана шундай дамлардан кейин бир бирига янада боғланиб боришарди.
***
Совчилар келиб кетди, Махсумахон уларни илиқ қарши олиб, кузатди.
— Ойи мен тегмайман ўша қилтириққа.
— Онангга нима деб бақиряпсан?
Зулхумор ортидан келган овоздан, дами ичига тушиб кетди.
— Ҳеч нима.
— Қайтиб айтчи.
Содиқ ака қизини қаршисига келди. У ҳамма гапни эшитган, қорамағиз юзлари жахлдан қизариб кетганди.
— Дада...
—Мен бетгачопар қиз тарбия қилганмидим? Сен ҳали онангга шунақа сапчийсанми?
— Мендан бир оғиз
Қиз сўзини тугатиб улгурмай юзига тарсаки тушди.
— Дадаси ўзизни босинг, ҳали ёшда. Айтганимизни қилмай қайгаям борарди.
Махсумахон эри қизини уриши билан, ишини ҳам ташлаб улар томон етиб келганди.
— Сенда айб, эрка қилиб юборгансан. Холиқни совчиларига келса чўзиб ўтирмай рози бўл. Келаси гал эркаклар ҳал қиламиз тўй масаласини.
Зулхумор юзини ушлаган кўйи йиғлаганча хонаси чопди. Ўзини бир бурчакка отганча йиғлади. Уни орзулари нима бўлади? Комил акасичи? Йўқ бунга йўл қўйиб бўлмайди. Комилсиз у яшолмайди. Комил билан шаҳарга кетади. Отаси ҳали урганига пушаймон бўлсин.
— Опа йиғламанг.
Дилхурмор далда бериш учун гапириб балога қолди.
— Бор йўқол, ўзи сен кам эдинг .
Дилхурмор аразлаб чиқиб кетди. Зулхумор яна йиғлашга тушди. У шу кўйи кечки овқатгаям чиқмади. У ҳеч ким чақирмади ҳам. Ой хира нур соча бошлаганда, ҳамма ширин уйқуга кетганига ишонч ҳосил қилиб, секин ҳовлини орқа томонига ўтди, сўнгра йигит қўним топган уй томон одимлади. Комил икки уй нарида бир дўсти билан вақтинчалик яшаб турарди. Қиз қоронғуликка қарамай, қоқила, сурила йигит яшаётган уй орқасига борди. Кейин эса орқа эшикни итариб ичкарига кирди. Ичкаридан йигитларни баланд овозда гаплари, қаҳ-қаҳаси эшитилиб турарди. Зулхумор доимгидек бориб эшикни тақиллатди.
— Чиқ сеники келди шекилли.
Комилга Ҳамид сирли кулиб қўйди.
— Ўзи бугун келса керак деб кутиб тургандим. Майли қолганини менсиз давом этинглар, мен ҳали бирор соатда қайтмиман. Ҳа айтганча ҳовли охиридаги уйга бормаларинг, хафа қиламан.
—Ооо гап, гап бормаймиз, дийдор ширин қилавер.
Йигитлар яна қаҳ-қаҳа отишди.
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6