Синовлар рухимни қилди чалажон...
Ўртаси қайғули, ниҳояси бахт,
Эртак айтиб беринг менга Онажон...
Эслай бағрингизда ором олганим,
Сўзларингиз тинглаб ухлаб қолганим,
Унутай ғамлардан чарчаб толганим,
Эртак айтиб беринг менга Онажон...
Сизнинг ҳикояда қувонч бор эди,
Ошиқ ошиғига доим ёр эди,
Яхшилар ғолибу, ёмон хор эди,
Эртак айтиб беринг менга Онажон...
Бошларимдан силаб кўзимга боқиб,
Тафтингиз юборсин дардларим ёқиб,
Кетсин ҳасратларим сувдайин оқиб,
Эртак айтиб беринг менга Онажон...
Китобга ёзилмас баъзи қайғулар,
Сиз айтган достонда эзгу туйғулар,
Яна кўзларимга келсин уйқулар,
Эртак айтиб беринг менга Онажон...
Тиззангиз устига бошимни қўйдим,
Барига қўл силтаб тақдирга йўйдим,
Ҳаёт эртагидан жуда ҳам тўйдим,
Эртак айтиб беринг менга Онажон...
Дилда ҳаловат йўқ, вужудимда шахт,
Синовлар рухимни қилди чалажон...
Ўртаси қайғули, ниҳояси бахт,
Эртак айтиб беринг менга Онажон...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев