Муаллиф. Дилорам Қосимова
—Оқ билак ойим, Шодиёра келибдику, қайтариб олсам нима қиласан дейди, рангинг баттар ўчгур. -дея Сайёра, Камолни қўлини ўзидан итарди. —Боринг кетинг сиз ҳам.
—Мен сени соғиниб келдим. -Камол, Сайёрани куч билан ўзига тортди.
—Жинни бўлманг, Жавоҳир акам келиб қолади ҳозир.
—Келмайди. Мени биласанку, келсам ҳаммасини планлаштириб келаман.
Камол Сайёрани жавобини кутмай, ичкарига етаклади.
Сайёра ҳам дарвозага бир қараб қўйдию, Камол доим Жавоҳирни қаерга, қанча вақтга кетишини билиб, келгани учун, унга ишониб, ортидан эътирозсиз юрди.
Аммо бу сафар улар ўйлагандек бўлмади. Камол, Жавоҳир Шодиёра билан кўп қолиб кетади деб ўйлаганди...
Афсуски.... У иккиси учун афсуски, Шодиёра қанчалар Жавоҳирни севса ҳам. Ўзини тутиб олган қиз эканини унутишди....
Ичидан озгина виждон уйғониб. Асли ич-ичидан ҳечам хоҳламаса ҳам, қизи учун, Шодиёрани жавобини берган. Шодиёрани кутиб турган, Элёрни кўриб, ғазабини босиб уйига йўл олган Жавоҳир.
Учинчи сабабдан, дўсти ва ҳозиргина расмий никоҳдан ҳам ўтишни ўйлаб қайтган аёлини ҳиёнатидан, ғазабини босолмади.
Улар иккиси эса довдираб қолгани сабаб ўзларини ўнглашга ҳам улгурмадилар.
Икки ҳиёнаткорни, кийимсиз таналарини анча калтаклагандан кейин. Баъзида телевизор кўрганда, мева арчиб ейдиган, доим тумба устида турадиган, кичик пичоқчасига кўзи тушгач, ақлини бошқаролмай, қолди.
Бир эмас, икки-уч бора уларга шу пичоқча билан, тўғри келган жойига зарба берди.
Сайёра Камол билан муносабатлари бошлангандан, то ҳозирги ҳолга тушгунгача бўлган хотираларни эсларкан.
Кичик бўлсада, айнан нерв томирларига зиён етказа олган пичоқ сабаб ишламай қолган бир оёғига қараб йиғлаб юборди...
—Ўзингга-ўзинг қилдинг Сайёра. Нима кам эди сенга? Ўша Камол биринчи ифлосликка тортганда Жавоҳир акангга айтсанг бўлмасмиди?
Менга таҳдид қилди деб. Наҳот шунчалар журъацизмидим? -Сайёра ўзини гапига ўзи алам билан кулди. —Сендек иккиси билан бир вақтда вақт ўтказиш учун, журъатни энг каттаси керак.
Яна журъацизмидим деганингга ўлайми?
Ҳудди ичидаги иккинчи Сайёра гапиргандек бўлди.
—Эртага биринчи судингиз. Сизни ҳимоя қилиш учун, мен бор гапни билишим керак. -Элёр нечанчидур келишида ҳам Жавоҳирдан пичоққа илинарли маълумот ололмаганидан ҳафсаласиз қаради.
—Шунчаки мен ҳиёнаткорларни ўз билганимча жазоладим. Бор гап шу.
Жавоҳир олдингилардан кўра, босиқроқ гапирди. Бошида Элёрни, Шодиёра билан тасаввур қилиб, ғазабланган бўлса, кейин ўзини Шодиёрага тенг кўрмади.
Албатта бунга сабаб, тўрт девор орасида қолиб, қилинган ўтмиш таҳлили.
—Жавоҳир сиз ҳудди ёш боладек қайсарлик қиляпсиз. -деди Элёр.
—Менга ҳеч нарсани қизиғи йўқ. Афсуски вақтингизни бекорга сарфлаяпсиз...
—Мен Шодиёрага ваъда берганман. Сизни....
—Унга эришиш учунми?
—Буям бор. Маъсулият ҳам бор. Майли ўзимда бор маълумотлардан фойдаланаман. Аёлингиз устингиздан арз қилмади. Аммо дўстингиз...сиздан пул ундирмоқчи. Шу сабаб У томонидан ариза тушган.
—Бир тийинга ҳам эришолмайди. -Жавоҳирни жаҳли чиқди.
—Бунинг учун, сиз менга ёрдам беришингиз керак. Асосли далил келтира олмасак, пул ундирилади суд қарори билан....
Ҳаммас суд залига йиғилган. Сайёра аравачада келтирилган. Камол эса ўз аёғи билан келган. Аммо кўриниши бир аҳвол. Ота-оналар...
Қораловчи ва оқловчи ҳам бор.
—Демак бошлаймиз. -судя шундай дея болғачасини столга урди.
—Ҳурматли судя, мени асицентим бор эди. Беш дақиқа кутсак, маълумотларни олиб келиши керак эди. -деди Элёр кириш эшигига қараб қўяркан.
Шу пайт қўлида папка кўтарганча Шодиёра кириб келди. Салом бериб, кечиккани учун, судядан узр сўради.
—Келдингизми? -Кириш эшигидан кейин, уч зина пастга тушилгани учун, Элёр, Шодиёрага қўл узатди.
Ҳамқишлоқлари, эски оиласи нигоҳларидан ҳижолат тортганча Шодиёра Элёрни қўлидан тутди.
Жавоҳирни нигоҳларидан, на ғазабни, на аламни, ва на дардни ажратиш қийин эди.
Ҳар қалай, вақтида кўча юзини кўрмаган аёли, бегона эркакни қўлидан тутганди.
Ҳамма жойини эгаллагач, суд бошланди...
—Жабрланувчи....
Суд Сайёрага сўз берди.
—Жавоҳир акам нотўғри тушундилар. Камол ака, бир керакли ҳужжатга келганини айтганди, уйни қараб чиққинумгача, Жавоҳир акам келиб, дўсти Камол акани дўппослаётган экан.
Прокурорни саволига шундай жавоб берди Сайёра.
—Сизда саволлар борми? -судя Элёрдан сўради.
—Албатта, Айтингчи Жавоҳир, ҳужжатларни уйингизда сақлармидингиз? -Элёр Жавоҳирдан сўради.
—Йўқ! -Жавоҳир Шодиёрадан кўз узмай жавоб берди. Шодиёра ўзини ноқулай сеза бошлаганди. Ўткир нигоҳлардан.
—Бирон марта вазият тақаззоси билан, уйга олиб келган пайтингиз бўлганми?
—Йўқ ўзи уй ва маскан ораси икки қадам, олиб келгандан, ўша ерни ўзида битказардим.
—Раҳмат! -деди Элёр, кейин Сайёрага савол берди.
—Икки йилдан буён Наҳот эрингиз ҳужжатларни уйда сақламаслигини билмасангиз?
—Билардим. -деди Сайёра кўзи ўйнаб.
—Уйда бўлмаслигини билиб, туриб, ўша нарсани қидиргани кириб кетиш, ғалати эмасми?.....
Бироз прокурор билан мунозарадан кейин, Суд Камолга сўз берди.
—Мен дам олиш маскани иши бўйича жуда зарурлиги учун, Жавоҳирни уйига боргандим. Аёлидан уйдаги бир нарсани олиб беришини сўрагандим. Ёз...
Иссиқ биласиз. Шу томоқ қуриб, сув ичай деб дарвозадан ичкарига кирибманда. Шу бўлди тухматга қолиб, пичоқландим ҳам. Ҳурматли судя Жавоҳирни дўстим деб юрардим. Менга ишонмади. Соғлиғимга жиддий зиён етди. Аёлим бу гапларга ишониб, икки фарзандимни олиб кетиб қолди...
Мен Жавоҳирдан моддий ва манавий зараримни ундириб беришингизни сўрайман.
Камолни гапларига заҳарҳанда кулиб қўйган Жавоҳир. Кўзи Элёр билан боши бир жойда қоғоз титаётган Шодиёрага кўзи тушиб, ичидан қадрига етмаган бахти учун, ўзини койиди.
—Бу одам, -прокурорга сўз берилгач, Жавоҳирга кўрсаткич бармоғини бигиз қилиб деди. —Азалдан ишончдан кўра, рашкни устун қўйиб, унга эргашган бўлган экан. Бир пиёла сув ичгани учун шунчаликка бориш учун, ақлий носоғлом бўлиши керак. Бундай инсонлар жамият учун, ҳавфли ҳисобланади.
—Менга бир нарда қизиқда. -Элёрга сўз берилгач, боядан буён Шодиёра иккиси ўқиб ўтирган ҳужжатларга қўл чўзди. Уни Шодиёра олиб узатди. —Сиз. -деди Камолга қараб. —Сувни ечиниб ичасизми? Бу ҳужжатларда кўрсатилишича, сизлар касалхонага олиб борилганингизда, эгнингизда кийимларингиз бўлмаган!
Ҳамма жимиб қолди. Камолни кўзлари ўйнаб, жавоб топа олмади.
—Ҳурматли судя бизни гувоҳимиз бор. Рухсатингиз билан уни суд залига таклиф қилсак. -деди Элёр ечиниб сув ичиш борасида, жавоб ололмаслигини билиб.
—Рухсат. -деди судя. Қолганлар қандай гувоҳ эканига қизиқишарди.
—Шодиёра гувоҳни чақиринг. -Элёр Шодиёрага буюрди. Шодиёра эшик олдига бориб, бир йигит билан қайтди.
—Ўзингизни таништиринг.
Йигит Жавоҳирни дам олиш масканидаги, кассада турадиган йигит эди. Элёр Шодиёра етаклаб келган йигитни эслади. Ўша Жавоҳир, бу иккисини пичоқлаган кун, тер босиб кўзлари ўйнаб, маълумот берган йигит эди бу.
—Сиз қандай гувоҳлик бера оласиз? Бу ишга оид бирор маълумотга эгамисиз?
Прокурор саволим йўқ дегач, Элёр туриб савол бера бошлади.
—Бундан икки ойча аввал Камол акани қоқ пешин пайти Жавоҳир акани уйидан чиқаётганини кўриб қолгандим. Ҳайрон бўлгандим, сабаби Жавоҳир акага уйи атрофида эркаклар ўралашиши ёқмасди.
Дўстику, дедим. Жавоҳир акани олдига келгандур дедим. Аммо айнан ўша куни соат 11 ларда, Жавоҳир ака, кеч-гача бўлмайман деб, мендан эрталабдан тушган тушимни ҳам олиб, кетганди.
Камол акадан сўрагани истехола қилдим. Истамасам ҳам уларни ҳатти ҳаракатларини кузатадиган бўлиб қолдим. Ундан кейин ҳам яна икки марта кўрдим шу ҳолатда.
Жавоҳир акага қандай айтишни билмай юрганимда, шу ишлар бўлиб кетди. -деди йигит тер босган пешонасини артаркан.
—Мени саволим тугади. -Элёр жойига бориб ўтирди.
—Менда савол бор! -Прокурор қўл кўтарди.
—Марҳамат!
—Сиз шунча нарсани билган экансиз. Нега ўша заҳоти айтмагансиз хўжайинингизга?
—Ишонмайдилар деб ўйлагандим. Яна ўзимни ҳам ишончим комил эмасди.
—Қачон комил бўлди ишончингиз?
—Шуу пичоқлашгандан кейин. Рост бўлса керак деган таҳминга тўхталдим.
—Ҳурматли судя бу йигитни шунчаки асоссиз таҳминлар, далил бўлолмайди. -дея Элёрга қаради. —Бундай ўзи ҳам ишонч билан гапира олмайдиган, гувоҳлар билан судни вақтини оляпсиз ўртоқ Раҳимов.
Бу шахс айбдор, жаҳлига эрк бериб, бугун икки кишини жонига қасд қилган. Эртага қишлоқдагилар ҳам ҳайиқиб юради бу шахсдан.
Дўсти ва аёлини ноҳақ пичоқлаган.
Шундан кейин, Элёр суддан гапиришга рухсат олиб, деди.
—Ҳўп агар мени ҳимоямдаги шахс ноҳақ бўлса, буни қатъий исботи учун мен суддан талаб қиламанки, айбланувчини аёлини бачадони экспертиза қилинишига рухсат беришларини. Ва яна уларни қизи Шодиёнага ҳам днк анализи топширилишини сўрайман.
Бу гапдан, ҳамма ҳатто ҳиссиз ўтирган Жавоҳирни нигоҳида ҳам савол назари пайдо бўлиб. Суд залидаги ҳамма нигоҳини Элёрга қадади. Ҳатто Шодиёра ҳам.
—Бу қандай аҳмоқона гап бўлди энди. Нега миттигина қизалоғимни тиқиштиряпсиз ўртага? -Жавоҳир доим ишдан қайтса, мўлтиллаб қўл чўзиб талпинадиган қизини эслаб, сесканиб кетди. "У мени қизим" деди ичидан бир овоз тирналаб.
—Жавоҳир бу нарса керак бизга. Сиз....
—Ҳаддингиздан ошиб кетдингиз. Ишни ўз фойдангизга ҳал қиламан деб, мурғак гўдакни тиқманг орага... -Жавобир силтаниб, панжарага қаттиқ мушт урди.
—Тинчлик сақлансин. -судяни ва болғачани овозидан ҳамма жим бўлди.
—Бундай дейишга асосингиз борми? Аёлни бачадонидаги уруғлардан наъмуна олиш бу иш учун керакли нарса. Аммо бола масаласида.... -судя савол нигоҳи билан қаради.
—Суриштирувларимдан келиб, чиқиб буларни муносабатлари олдиндан бўлган деб таҳмин қилдим...
—Таҳминларингизни асослаб беришингизни талаб қиламан. -деди прокурор.
—Бажонидил. -Элёр бош силкиди ҳурмат юзасидан. —Ҳурматли судя ижозатингиз билан, айбланувчини биринчи аёли, ҳозирда менга асисцентлик қилаётган, Шодиёрани гувоҳликка чиқарсам.
—Майли. -деди судя бироз ҳайрон бўлиб.
—Шодиёра айтингчи Жавоҳир билан қачондан буён бирга яшамайсизлар.
—Икки йилдан ошди. -деди Шодиёра Элёрни тушунмай.
—Сабаби нима бирга яшамай қўйганларингизни?
—Сайёра. -деди Шодиёра бироз дард билан Жавоҳирга қараб. —Жавоҳир ака менга мажбуран уйланганлар. Сайёрани севиб қолгач, у билан муносабатлари ойдинлашгач, кетганман мен.
—Қайси ой кетганингиз ёдингиздами?
—Ҳа июн ойини бошларида.
—Ўша пайтда Сайёра ҳомиладор бўлган бўлиши мумкинми?
—Мумкиндур. -деди Шодиёра оғир ютиниб, —Сабаби У бувиси ва онаси билан келганларида, Жавоҳир ака билан аллақачон чегарадан ўтиб... ўтиб бўлганлари ҳақда айтишганди. -Шодиёрани лаблари титраб, киприклари пир-пираб деди.
—Айтингчи Жавоҳир шу иш қачон бўлганди? Улар уйингизга келишидан неча кун, ҳафта ёки ой аввал бўлганди?
—Буни нима алоқаси бор ҳозир? -ўқрайди Жавоҳир. Шодиёрани кўзларидаги дард уни адо қилаётганди.
—Иш учун муҳим.
—Бир ҳафта олдин. -истамайгина жавоб берди Жавоҳир.
—Яхши. Мендаги маълумотларга кўра қизингиз Шодиёна, 3-февралда туғилган экан. Ҳомила тўққиз ойда туғилишини ҳисобга олиб. Ортга қайтадиган бўлсак, жабрланувчи Сайёра С. Май ойи бошларида ҳомиладор бўлса ҳисобга тўғри келаркан.
Элёр қўлидаги ҳужжатларни судяга узатиш баробарида шундай деди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4