Биринчи фасл
7 - қисм
Муаллиф : Рустамхон
1983 –1984-йил (Самарқанд)
Жазирама ёз чилласи, қуёш қоқ тушга келиб, жонзот борки, ўзини соя салқинга олган палла. Иссиқдан димиқиб кетган хаводан бир оз салқинлаш мақсадида сербарг шохладан қуним топган қушлар эринчоқлик билан мудрайди.
Катта асфаль йўлда қўлига басоножкасини кўтариб олган қиз, жазирамада қайнаб турган асфальт оёғини жиз жиз қилиб куйдиришига парво қилмай енгил енгил сакраб йўлида давом этди.Унинг ўзида йўқ шодонлиги юз кўзидан билиниб турибди. У хурсандчилигидан ён веридан бир ярим одамни унга ажабланиб қарашларига парво ҳам қилмай йўлида давом этди. Ҳа у жуда ҳам хурсанд! Бунинг сабаби эса...
Самарқанд медицина техникумини қизил диплом билан тугатган Ҳуснида устозларининг тавсияси билан , шахардан бир оз четроқда жойлашган бўлса ҳам халқ орасида травматология деб аталаган шахарнинг энг олди шифохонасига ишга юборилди. Курсдошлари каби аллақандай чекка қишлоқ ёки туманга эмас! Курсдошларини кўзлари хавас ва ҳасад билан ёнганини кўрган Ҳуснидани юзига табассум югурди.
-Онажооон!- эшикдан учиб кирган Ҳуснида қизини кутиб эшикка кўз тиккан онаси қучоғига отди. -Она мени тарбикланг табрикланг!
Турган жойида ирғишлаб сакраган қиз онасини қучоқлаб айлантирди.
-Вооой вой болам қўй қўй болам бошим айланди. Қуйгин . Нима бўлди қизим нима гаплар гапирсангчи? Қаерга юборишди?
-Ҳеч жойга! Онажоним ҳеч жойга! Ҳали мен сизнинг бошингизга ёстиқ бўлиб анчаа куйдираман!
-Аа? Ишга олмадими болам? Қизининг кўзларига тикилган онаизорнинг қароқларида ёш қалқиди. –Отанг аралашибдими ё?
-Вой онажоним қўйсангизчи! Травматологияга махсус йўлланма билан жўнатишди.
-Вой юракларимни ёрдингку болам юрагимни чиқардинг! Ҳазилинг қурсин сени! Худойимга шукр! Худойимга минг қатла шукр! Юзимни ёруғ қилдинг болам рахмат сенга!
Елкаси силкиниб титраб йиғлаб юборган онасига қараб туриб қизнинг ҳам кунгли бузилдими онасини махкам қучди.
-Йиғламанг онажон, йиғламанг! Онасини юзларини кафтлари орасига олди.
-Қувонибда болам, қувончдан бу кўз ёшлар! Бугун нима овқат қилиб берай?
-Ош онасини қучиб турган Ҳуснида эркаланди. Битта ош қилиб берииинг!
-Бўлди болам сен кириб дамингни олавергин, мен уйқудан тургунингча ош пишириб қўяман!
Ҳуснида онасини жуда яхши билади. Ҳозир онаси тоҳорат оладида уй тўрига жойномоз тушаб номоз ўқийди. Сунг узоқ дуо қилади. Йиғлаб йиғлаб дуо қилиб, ҳориб чарчаб, жойномоз устида ухлаб қолади. Ўрнидан туриб ашула ҳиргойи қилиб рузғор ишларига уруниб кетади. Ҳуснидага онасининг қўшиғи ҳам ёд бўлиб кетган.
Ҳой оқ илон оппоқ илон ойдинда ётганинг қани,
Сенку мени ёмон дединг яхшини топганинг қани?
Ҳой оқ илон оппоқ илон ойдинда ётганинг қани,
Сенку мени ёмон дединг яхшини топганинг қани?
Ҳой оқ илон, оппоқ илон тўнингни ташлаб кетма,
Олиб, олиб менга ёмон кунингни ташлаб кетма!
Ҳой оқ илон, оппоқ илон тўнингни ташлаб кетма,
Олиб, олиб менга ёмон кунингни ташлаб кетма!
Онаси қўшиқ хиргойи қилаверади. Ҳусниданинг кўз олдига отаси келади. Баланд бўйли оқ сариқдан келган, бир вақтлар жуда меҳрибон ғамхўр бўлган отаси....
Ҳуснида қиз бола бўлгани учунми отасини жуда яхши кўрар эди. Ҳозир эса отасига нисбатан дилида нафратдан ўзга нарса йўқ. Шунчаки нафратланади. Унинг ақли отасининг қилмиши қанчалик, нафратланарли эканлигини билар ва ноиложликдан пешонамга шу инсонни ота қилиб ёзибди. Қаерга ҳам борар эдим деган ожизгина ўй таъсирида бир мунча отасини кечиргандек бўлар ҳам эди. Аммо отасининг қилмишлари ўта даражада вахшийлик эканлигини ўтган йили, Москвадан келган шифокор кўригига онасини олиб борганда билди. Онасини узоқ вақт синчковлик билан текшириб кўрган шифокор рентген текшируви ва бошқа қўшимча текширувлар ёзиб берди. Онаси билан ёнма ён текширувлардан ўтиб келган Ҳуснида шифокор юзига умид билан тикилди.
-Онангизда қачондан буён уйқучанлик ва шиш бошланган?- савол берди шифокор.
-Уч ойдан ошди.
Шифокор аёлнинг кўзларида пайдо бўлган аянчли назардан эти жунжиккан қиз дахшат билан аёл юзига тикилиб қолди.
-Апаа, келинг менга!
Ўзбек тилида бир мунча яхши сўзлаган аёл онасини етаклаб эшик томон юрди.
-Мен кизингизга дорилар ёзиб бераман, ичишни тушунтираман сиз шу дориларни ичиб юрасиз. Яхши булиб кетасиз. Хавотир олманг!Шундай деган аёл онасини каридорда қолдириб ортига қайтди.
-Дахшат!- бош чангаллади стол ёнига қайтиб келиб бош чангалаган аёл узоқ вақт жим бўлиб қолди. Ҳуснида сабр билан шифокор аёлнинг сўз бошлашини кутиб ўтираверди.
-Бу касаллик жуда камдан кам учрайдиган касаллик турига киради. Ниҳоят сўз бошлади. -Бизнинг изланишларимиз шуни кўрсатадики, охирги марта бу касаллик Ўрта Осиёда 1800 -йилларда аниқланган. Онангиз ўта оғир руҳий зарбани қабул қилиб қаттиқ қайғу чекиши оқибатида,- томоғига қўл узатган аёл маюс жилмайди.- Қалқонсимон бези бутунлай эриб йўқ бўлиб кетган! Тушунаяпсизми гапларимни? Бу без эриб йўқ бўлиб кетиши учун онангиз қай даражадаги аламни бошидан ўтказган ва бу алам қайғу оловида ёниб эриган бўлиши керак!?
Кўзларига ёш қалқиган шифокор алам билан бош тербатди.
- Оҳҳ аёллар, аёллар, нега ўзингизни еб тугатисиза!?
Тусатдан йиғлаб юборган докторга тикилиб қолган Ҳуснида дахшатдан ўрнидан тура олмай қотиб қолди.
-Онангизга дорилар ёзиб бераман, бу дорилар унинг аҳволини бир мунча енгиллаштиради. Эсингизда бўлсин дориларни ўз вақтида ва доимий ичиб юриши шарт!
Каридорда ўзини кутиб турган онасини ёнига борган Ҳуснида ўзини хушчақчақ кўрсатишга тиришди.
-Сизга витаминлар ёзиб берди.-йиғлаб юборишдан қўрққан қиз оғзига келган сўзларни қайтармай сўзамоллик билан гапга тушиб кетди. Ўзи билиб турибди агар шу топда гапиришдан тўхтаса хунграб юборади.
- Айтаманку она, сизда витамин танқислиги бор деб. Мана Москвадан келган духтир билан фикримиз бир чиқди.
-Воой боламеейй, мен билмасам, шишли юзини сийпалаб олган онаси бошидаги румоли билан юзини беркитди. -Нима деди? Онанг кам овкат еркан дедими?
-Ҳа иштаҳангизни очадиган дорилар ёзиб берди. Ундан кейин онангизга хафа бўлиш йиғлаш мумкинмас деди. Мен сўз бердим. Онам йиғламайди дедим. Олти ойдан сунг яна келар экан. Унгача айтган дориларини тўхтатмай ичиб юрасиз экан.
-Хўп болам хўп! Соддалик билан бош ирғаган онаси, қизига термулди. Дориларни ҳаммасини ичаман сени уялтирмайман!
Шундан бери ҳар куни дориларини ичадиган онасининг ахволи бир мунча яхшиланган. Илгаригидек оёқ судраб юришлари, хатто юрган йўлида ҳам мудраб мункиб кетишлари йўқолган.
Онасида ижобий ўзгариш катта. Илгаригидек ярим тунда бақириб додлаб ўрнидан туриб кетмайди. Телбадек ўзини уриб йиғлаб кетмайди. Ҳуснидани назарида онасида, Ҳаётга яшашга қизиқиш уйғонган. Уйлари яқинида жойлашган, гилам цехидагилар гаплашиб ойида битта гилам чиқариб беришга келишган, цехдагилар ўрнатиб берган махсус ускунага гилам қуриб, ранго ранг иплар билан гилам тўқишга киришадиган онаси бутун дунёни унутиб, қўшиқ хиргойи қилганча гилам тўқийди. Цех томонидан бериладиган ўн беш сўм пул, Ҳусниданинг оладиган олий стипендияси билан рўзғорлари ўтади. Ҳуснида пулни тежаш учун ўқишга пиёда кетади. Тушлик қилмайди. Онаси қизини тушлик қилмаслигини билгани учун ҳам овқат қилиб қизини кутиб ўтиради. То унгача гилам тўқийди. Гилам тўқишдан зерикса, уй ишлари билан шуғулланади. Ундан ҳам зерикса, қизининг йўлига кўз тикиб ўтиради. Онасининг йўл қараб ўтиришини билган қиз, дарси тугаши билан уйига югуради. Беш ой олдин яна уша шифокорнинг яна шу ерда келиб бемор қабул қилаётганини эшитиб қабулига онаси билан борди.
Онасини эслаб қолган экан. Кўриши билан ўрнидан дик турган аёл онасига қучоқ очди.
-Ай гузал апа!- деди табассум билан.- Мана гузал бўлиб кетибсиз. Мен жуда хурсандман.
Шифокорга жилмайиб боқиб турган онаси соф рустилида жавоб қайтариб аёлнинг бир ҳайратига минг ҳайрат қўшди. Онаси билан жуда иноқлашиб қолган аёл кел сенга сингил бўлай деди. Онаси бу гапдан ўзида йўқ шодланиб аёлни махкам қучиб олди. Кейинги сафар келганимда апа мен сени ўзим билан Москвага олиб кетаман. Мен билан Москавани айланасан, музейга борамиз деб таклиф берди.
Бу ердаги комондровкаси тугагунича, Ҳуснидаларни уйида яшади. Ҳамшираликка ўқийдиган Ҳуснидага кўп нарсаларни ургатиб, илм берди. Кейинги келишида албатта ўзи билан олиб кетишини такрор такрор айтиб кетган аёлдан ҳар ойда битта мактуб келади.... Шундай қилиб умр ўтаяпти. Мана ўқишни ҳам тугатди. Эртадан иш бошлайди. Азобли кунлари тугади. Пахта мавсумида пахта териб топган пулини бир бирига улаштириб яшаганлари, ўқиш даврида, оладиган Ленин степендияси билан ўтказган кунлари тугайди. У мустақил иш бошлайди. Онасини даволатишга Москвага олиб боради. Энди у учун ёруғ кунлар келади. Бошларига шу кунларни солган отасини олдидан онасини қўлтиқлаб ғурур билан ўтади. Ҳали боради. Отаси яшайдиган қишлоққа бошини тик тутиб боради. Худойим меҳрибон, ўзини севадиган адроқлайдиган инсонни учратади. Катта туйлар қилади. Хусниданинг бахтига ҳавас қиладиганлар кўп бўлади......
-Ҳуснидаюю, чиқақол қизим, ош пишдиии.
Онасининг меҳрли овози, қизнинг ҳаёлларига чек қўйди. Ўрнидан туриб хонасидан чиқди. Она бола гурунглашиб ўтириб ош едилар. Онаси қўшни ҳаққи болам деб бир коса ошни кўтариб, ён қўшнисиникига чиқиб кетгач, Идишларни ювиб тозалаб ошхонани тартибга келтирган Ҳуснида эртанги кун ташвишида формаларини яна бир карра кўздан кечирди. Ҳаяжон билан хўрсиниб олди. Оқ йўл бер худойим пичирлади...............
Ишхонада уни очиқ чехра билан кутиб олди. Бош шифоокор юзидан нур ёғилиб турадиган инсон экан. Мулойим оовз билан Ҳуснидани ўқишни битиргани билан табриклади. Бошқа нима дейман она қизим сафимизга хўш келибсан! Ишларинга омад!
-Духтир сиздан илтимосим бор эди. Қаршисида ўтирган инсондан ёғилиб турган салобат олдида овозига тироқ кирган қиз титраб турган қўлларига тикилди.
-Эшитаман гапир қизим
-Мени онам жуда оғир бетоб, уйимиз нураб кетай деб турибди. Онамдан бошқа ҳеч кимим йўқ. Қўзларига хўрлик ёши тиқилган қиз аччиқ ютиниб гапида давом этди.- Илтимос сиздан, менга яна қўшимча ишлашга ёрдам берсангиз. Онамни даволатишим уйимизни ремонт қилиб олишим керак. Нима иш бўлса ҳам беринг, меҳнатдан қочмайман!
-Оббо қизимеей, ҳеч кимим йўқ деганинг нимаси она қизим?! Асло бундай гапларини гапирма! Мана биз бормиз. Отам ўрнида ота деб бил қизим. Пархез ҳамширалигини тушунасанми? Савол берди.
-Ҳа
-Кунглингни чуктирма қизим, ҳамма томондан ёрдам берамиз, онангни даволатишга ҳам уйингни ремонт қилиб олишинга ҳам. Қайғу чекма болам. Ҳаёт ой мисол қизим бир тўлади бир сунади. Сунган кунларда тўлган кунларингни унутиб қўймада болам. Мен буйруғингни чиқариб бераман. Бир ставка операцион ҳамшира бир ставка пархез ҳамшираси бўлиб ишлайсан. Чарчадим десанг қулоғингни кесиб оламан! Бош шифокорни ёлғон пуписасидан юзига табассум югурган қизнинг кайфияти кутарилди.
-Борақол қизим. Ишларнга қара! Мени уялтириб қўйма!
Бош шифокор хонасидан кутаринки кайфиятда чиққан қиз ғайрат билан ишга киришди. Илк маошини қўлига олган куни магазин айланиб онасига куйлаклик мато танлади. Бир магазинда майда йўллик, хон атлас сотилаяпти экан. Бир кийимлик сотиб олди. Ёнига сим румол ҳам қўшди. Бир кило ирис сотиб олиб уйига қайтди. Она бола байрамоно дастурхон безашди. Маошини қолганини шундайлигича онасига топширди.
- Онажон мана ойлигим сизда турсин. Энди гилам цехида ишламанг. Бўлди сизни ўрнингизга, мен ишлайман. Сизни бошимда кўтариб юраман онажон! -Умринг узоқ бўлсин болам. Бахтли тахтли бўлгин! Пешонасига лаб босган онаси унсизгина кўз ёш тукди.- Ғам билма болам. Ғам кўрма илойим!
-Бу пулни нима қилсам экан?
Ғамгин ўтириб қизини кайфиятини бузгиси келмадими? Юз кўзини артиб олиб савол берди.
-Билмасам она ўзингиз истаган нарсани олинг.
-Ёнимиздаги магазинда телевезор кебди. ” Весна” деган шундан битта олсак зерикмасдимда....
Синиққина овозда орзусини айтган онасини қучиб олиб юзладиан ўпиб олди. -Бу пуллар сизники истаган нарсанингизни олинг!
Кейинги ойда уйларини ремонт қилиб олдилар. Янги йил олди Москвада телиграмма келди. Мария холасидан . У байрамни 1984- йилни Москвада кутиб олишга таклиф қилибди. Онасини Ҳуснидани ёлғиз ташлаб кетишга кунгли бўлмаган эди. Койиб берди.
-Худди мен кечаю, кундуз уйда ўтиргандек гапирманг она! Уйга фақат ухлаб олиш учун келаманку! Боринг айланиб келинг холам сизни кутади. Шу билан онасини Москвага кузатиб қўйди. Янги йил куни онасидан хат олган Ҳуснида негадир йиғлади. Онаси ёзган сатрларни қайта қайта ўқиб йиғлади. Йиғлаганда ҳам шунчаки йиғламади. Ўпкаси тўлиб уксиб, онасидан келган мактубни юзига босиб хунграб хунграб йиғлади. Онажоним ўртанди. Бунчалар хокисорсиза меҳрибоним! Бунчалар соддасиза!Онаси ҳақидаги ҳаёллари уни, айни дамда ўзи яшаётган ҳудуддан бир мунча олисда жойлашган, сўлим ва гузал қишлоқ ва у ерда ўтган болалик хотиралари томон етаклади................
Ҳуснидаларнинг оиласи, туманнинг энг гузал сўлим табиатли, дов дарахтга бой бўлган аҳолисининг кўпчилиги тагини суриштирса бир бирига қариндош чиқадиган, аҳил иноқ қишлоқда яшарди. Ҳар ҳолда Ҳуснида бир бирларига иноқ деган тушунчага эга эди....
Уларнинг оиласи, қўни қўшниларга солиштирганда, кичкина эди. Бувиси, ота онаси ва бир сингил ва укаси. Жуда ширин аҳил оила. Ҳозир ўйлаб кўрса Ҳуснидалар ўзига тўқ, ҳаттоки бир мунча бой ҳам яшар эканлар.Уларнинг бундай яшашига кўпчиликнинг ҳатто ҳасади ҳам келар экан.Ҳуснида ростдан ҳам муҳтожлик нима билмай ўсди. Бунга сабаб эса, ота онасининг мехнаткашлиги эди албатта. Ҳуснида эсини танибдики, ота онасининг ухлаб ётганини кўрмаган. Тонг азонлаб,ҳали атроф ёришмасдан ўрнидан туриб кетадиган ота, катта ер майдонига эга ҳовлисидаги юмушлари билан банд бўлар. Ховли этагига жойлаштирилган асалари жойлаштирилиган ёғоч қутилардан хабар олар, Тартиб билан экилган дарахтлар ва экинларга сув тарар, ёки экинлпр тагини қўлига кчкина кетмонча олиб юмшатарди. Ота юмушларини тугатгунича, онаси сигирларни бирин кетин соғиб олиб, бузоқларни бушатиб юборар, сунг совуқдан дилдирабгина турган қизи қўлига узун хивич тутқазиб қорамолларни қозиқлардан бушатарди. Ҳуснида кичкинагина бўлса ҳам олти қорамолни олдига солиб, қишлоқнинг айри кўчаси бошида кутиб турадиган Шомил чупон олдига шошиларди. Чупонга молларини топширган қизча тупроғи кўпчиб кетган қишлоқ кучасидан югуриб уйига қайтарди. Унгача, бузоқлар олидига отаси томонидан ховлидан юлиниб келтириб қўйилган ўт ташлаган онаси, товуқларга дон сочиб, ошхонага қайтар. Тўрт томони очиқ, устига шифр бостирилган тартибли қилиб учоқ ва тандир қурилган ёзғи ошхоналарида учоқ тагига ўтин қалаб ўт ёқар, сутни катта қозонда қайнатиб олгач, човгумни учоқда лангиллаб ёниб турган чўғ устига қўйиб чой қайнатарди. Аёл юмушларини чаққонлик билан бажариб, ҳовлида ўз юмуши билан банд отасига овоз беради.
-Ҳуснидааююю, ишга кечикмайсизми?
Молларни чупонга бериб қайтган Ҳуснида онаси Ҳуснида деганда отасига мурожат қилганини тушуниб илжайиб олиб, ўзи эса онаси ургатган тартиб бўйича олдин ювиниб югуриб уйга кирардида, ухлаб ётган укалари устидан кўрпани силтаб олади.
-Тур ўрнингдан!
Ўзидан уч ёш кичик синглисини устини очиб муздек қўлларни унинг қўйнига тиқади. Додлаб йиғлаб ўрнидан турган синглиси, уйқули кўзларини уқалаб йиғисини давом эттиради. Унинг шовқинидан кўз очган укаси ўрнидан туриб онасини қидириб ховлига тушиб кетади.
-Тўр ўрнингдан! Пиёлаларни юв!
Ҳанузгача кўрпача устида шингиллаб ўтирган синглисига дўқ урган Ҳуснида, ўрин тушакларни тез тез йиғиб , тахмонга тахлаб кетди.
- Тур отамни ишга кетиш вақти бўлиб қолди. Тур бор пиёлаларни юв! Инггилаб йиғлаб ўтирган синглиси опасига ўқрайиб қўйиб ўрнидан турадида, бир даста пиёлани қўлларидан кўтариб ҳовлига тушади.
-Олдин юзингни юв! Бувимга айтиб бераман!
-Мен сени отамга айтамааан! Ариллаб йиғлаган Ҳолида уйқусини бузган опасига ташланади.
Ҳуснида яхши билади. Отаси синглисини урса қовоқ уйиб синглингни урма десада, отасининг опасига дўқидан хурсанд илжайган синглисига кўрсатмай кўз қисиб олади.
Оёғига ёпишган синглисини итариб ташлаган Ҳуснида синглисига дўқ урди
-Бор айтганимни қил!
Опасининг дўқидан бузилган кайфияти баттар бўлган шингиллаб ҳовлига тушиб кетади. Ҳолида ариқдан шарқираб оқиб ётган сувга мушук ювиш қилиб юз кузига сув теккизиб олади.Ўла қолса обдон юз қўлини ювмайди. Шу ерда ўтирганча пиёлаларни ҳам ариқ сувида чаядида уй томон югуради.Бу ўртада, тандирдан иссиқ нонларни узиб бўлиб, нонушта тайёрлаган онаси ўғлини етаклаб бувисининг хонасига яқинлашади.
-Она, онажон чой тайёр бўлди.
Эшик очилиб юз кўрсатган буви келини етаклаб олган неварасига қучоқ очади. Искандар ҳам шуни кутиб тургандек бувисининг қучоғига ўзини отади..... Бувиси ўзи ва синглисини куп ҳам эркаламайди. Лекин укасини жонига жойлайди. Искандар ҳам ўлгудек эрка. Бувиси тўйга борса ҳам қўни қўшниларникига чиқса ҳам Искандарни чиройли кийинтириб ўзи билан етаклаб олади. Меҳрибон ота юмушларини тугатиб дастурхон бошига келиб ўтиради. Онаси олдин бувисига сунг, отасига чой қуйиб узатади. Бувиси бисмиллаҳ деб синдирган иссиқ нонни, қаймоққа булаб, асалли чой билан нонушта қилишга киришадилар....
Нонуштадан сунг, онаси уй юмушларини давом эттиради. Отаси эса, бостирма тагида турган “ ИЖ” мотоциклига қизларидан киччигини олдига каттасини орқасига мингаштириб мактабга олиб кетади. Отасининг ортидан қучиб олган Ҳуснида аваллига мотоцикилдан йиқилиб тушишдан чўчийди.
-Қўрқма қизим мени махкам қуч!- деган ота далдасидан қувват олган қиз отасидан уфуриб турган қудратни ҳис қилади.Дадасининг бақувват гавдаси юзига муздек шамол урилишидан тўсади. Қизча эркаланиб дадасининг гавдасига бош тирайди....
Мана шундай кечаётган ҳаётларига кўз тегди. Уларнинг кимдир ҳавас, кимдир эса ҳасад қиладиган ширингина оиласига кўз тегди.............................
Уй айвонида турган телефоннинг ғириллаб жиринглашдан хаёлларини тўплаган Ҳуснида трубкани кўтарди.
-Ҳуснида қизим, байрам куни сени безовта қилдим. Трубкадан бош шифокорни овози эшитилди.
-Вой ассалому алайкум Раҳим Турғунович! Байрамларингиз билан!
-Раҳмат она қизим. Тезлик билан касалхонага етиб кел! Бизда жуда катта автоҳалокат бўлган. Икарус автобус шофёри ухлаб қолибди. Жабрланганларни етказиб келишаяпти. Кимники қўлидан иш келса ёрдамга чақираяпмиз! Ишчи кучи етмаяпти! Тез етиб кел!
-Хўп бўлади!
Отаси етказган жарахотдан сўнг шу инсонни ўзига кўрсатган ёрдамлари туфайли қалбида отага бўлган меҳр уйғонган қиз, шошилиб кийимларини алмаштириб касалхонага йўл олди. Йўл йўлакай ҳам автоҳалокат ҳақида эмас, Раҳим Турғунович ҳақида ҳаёл суриб кетди. Дастлаб ишга кирган вақтларида менга ёрдам бергани учун шундай ҳурмат пайдо бўлди деб ўйлаган эди. Йўқ адашибди. Иш жараёнида кузатиб билдики, Раҳим Турғуновични фақат ўзи эмас бошқа ҳамкасблари ҳам яхши кўришар ва қаттиқ ҳурмат қилишар экан.
Ҳизр назар солган одам деб ортидан гапиришларига гувоҳ бўлгач, у одамга нисбатан меҳр берганлар сафида эканлигига ишонч ҳосил бўлган қизнинг ёдига онаининг дуоси тушди.
Ёмонга ёндаштирмасин! Яхшига янаштирсин! Онамни дуолари сабабли эканда! Кўнглидан ўтказди.
Касалхонага етиб борган Ҳуснидани эси чиқиб кетди. Атрофни касалларни дод фарёди тутиб кетган. Ким қўлидан нимадир ёрдам бера олса бажариб ётибди. Ёрдамчилар сафига қўшилган Ҳуснида, касалхона ховлисига учиб кирган тез ёрдам машинаси томон юрди. Белидан пасти қип қизил қонга беланган йигитни операция хонасига шошишилинч олиб кирдилар. Тезлик билан кийимларини ечиб ташлангач, сонидан то товонигача чуқур ўткир нарса билан тилиниб кесилиб кетган катта жароҳатни курган жарроҳ томоғини тиққиллатди.
- Хеей сени укамеей омадинг бор эканку! Салгина чуқур кесганда, кетиб юборардинг! Ҳуснида бўл тезлаш ўзинг тикасан мени вақтим йўқ!
Уч ойдан буён жароҳатга қандай чок қўйишни ургатиб келаётган духтирнинг буйруғидан сесканиб тушган Ҳуснида, тез тез керакли нарсаларни тайёрлаб духтирнинг ёнига келди.
-Чуқур қилиб новокаин юборда, қурқмай тик! Бошла! Қани нималарни урганибсан?
Қалтираб қақшаб чоқ тушираётган қизни ўзи бошқа касалга ёрдам бераётиб кузатиб турган духтир танбех беравериб чарчатиб юборди. Ишина тугатгунича катта стадионни юз марта югуриб айланиб чиққан одамдек ҳолдан тойган қиз ишини текшириб кўраётган духтирга жавдираб боқди.
-Биринчисига ёмонмас! Бўлади. Палатага юборда кейингисини олиб келишсин!
Барча ярадорларга ёрдам кўрсатиб бўлгунларича тун ярим бўлиб янги йил ҳам кирди.
Ҳали чоқ қўйётган чоғда лабини қаттиқ тишлаб ҳар замонда инграб олган, йигит ёдига тушган Ҳуснида у ётган палатага кирди. Ухламабди. Деразадан куча томоша қилиб ётибди экан. Эшик очилиши билан бош бурган йигитнинг юзлари қизга тушиб негадир қизариб кетди.
-Яхши бўлиб қолдизми?- савол берди.
Индамай бош силкиб жавоб қайтарган, йигитнинг кўзларига кўзи тушган қизнинг юраги орзиқиб қалқиб кетди. Қалқиб кетиш чиқарган нафасида титроқ бўлиб отилиб чиқди. Ўзини амалаб қўлга олган қиз. Жилмайиб олдида хона чироғига ишора қилди.
-Ўчираман
Яна индамай бош силкиш. Чироқни ўчираётган чоғда ўзига тикилиб турган кўзларга қараш учун журъат топа олмади. Касаллик тарихидан билди. Йигитнинг исми Ориф экан. Касалхонада даволанаётган Орифнинг кунлик боғлов амалиётини Ҳуснида ўтказади. Ўзига тикилиб турган йигитнинг қарашлари ёқмайди. Лекин кўз ўзмай туришини истайди. Аста секин иккиси яқиндан танишиб олдилар. Орифнинг айтишича, ота онаси ёшлигида ўлиб кетган ва у аммасининг қўлида ўсган экан. Шу вақтгача уйланмабди. Ҳуснида Орифнинг сўзларидан сунг диққат қилди. Ҳақиқатдан ҳам бошқа беморлар орқасидан йўқлаб келувчилар сони сон саноқсиз бўлса, Орифнинг изидан ҳеч ким келмайди. Ҳусниданинг юраги шу бемор йигитга нисбатан аллақандай ачиниш хисси пайдо бўлди. Унга нисбатан меҳрибонлик қилиш истагидан воз кеча олмади. Эрталаб ишга келаётган вақтида тушликда ейман деб кеча тунда ўзи пиширган овқатни идишга солиб олади. Янги йилдан уч кун ўтиб Москвадан қайтган онасининг ҳайрон нигоҳларига жавобан касалхона овқати ошқозонимга ботаяпти деб жавоб қайтаради. Жароҳат ўрни тез битди. Ниҳоят Орифга жавоб бериладиган кун ҳам келди. Ҳуснида ўзини кайфияти тушиб, ўз ўзидан асабийлашиб кетаётганинин сезди. Энди у Орифни қайта кўрмайди ахир! Йигит билан хайрлашишни истамади. Орадан ўтган икки ҳафтада бу нотаниш, кун келиб ўз юртига кетадиган йигитга юрагидан чуқур жой бериб қўйганлиги учун ўзини айблаб ҳунг ҳунг йиғлади. Орадан икки ой ўтиб ишдан чиққан Ҳуснида, касалхона дарвозаси олдида қўлида гулдаста билан ёмғирда ивиб кетган Орифни кўриб йўлида таққа тўхтади. Тунлари ўйлаб чиқадиган инсонини қаршисида кўрган қизнинг юраги соғинчдан фарёд кутариб титраб кетди.Узоқдан йигитга соғинчли кўзларини тиккан қиз бахтиёр жилмайди.
Жинни ўйлаб олди. Шамоллаб қолман ҳам деб ўйламайдия, ахир ёмғирда ивиб кетибдику!
Юраги титраб ўзига томонга тикилганча жилмайиб турган йигит томон қалтираб кетаётган оёқларини бир бир босиб яқинлашди.
-Салом! Орифнинг соғинчли кўзлари
-Салом! Жавоб қайтарди унга тикилган нигоҳлар
-Мен сени жуда ҳам соғиндим!
-Мен сизни, сизданда кўпроқ соғиндим!- унсиз жавоб қайтди
-Бир мартагина бағримга босай!
-Мени олиб кетинг ўзингиз билан!.................
-Яхши бўлиб кетдингизми?
Йигитдан икки қадам нарида тўхтаб савол берди.
-Рахмат!
Қизариб кетган Ориф қўлидаги гулдастани нуноқлик билан қиз томон узатди.
-Ёмғирда туриб қолибсиз?
Нигоҳларини ерга тиккан Ҳуснида ер остидан ботинмайгина йигитнинг юзига назар ташлади.
-Ҳа ёмғир ёғади деб ўйламабман...
Хижолатли кулган йигит нима қилишни билмагандек гавда оғирлигини бир оёғидан иккинчи оёғига кучирди.
-Ишдан чиқдингизми?
-Ҳмм бош тебратди
-Уйгами энди?
-Ҳаа
-Кузатиб қўйсам девдим...
Индамай йўл юриб кетдилар. На йигитдан на қиздан садо чиқди...........
Давоми бор...
#СИЙРАТҳикоя
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1