49 - 50 - 51 - қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
— Йўқ, буни иложи йўқ.
Мен рози бўлмасам ҳам, чуқур муносабат ўрнатмасам ҳам Раҳимни хотини телефонини ковлаб менга ёзганларини билиб қолибди. Кейин шахсийимга ёзиб тўполон қилди.
— Уялмайсанми бузуқи, хотини бор эркакка осилиб? Сендақаларни деб оилалалар бузилиб кетяпти.
У яна узоооқ гапирди. Менга алам қилди. Ахир мен уларни оиласини бузаётган эмасдимку. Мен рози бўлмасдимку. Кейин эса Раҳимни онаси ёзди. Ҳуллас номимни қорага қориштиришди. Айбсиз айбдор бўлдим. Аммо аёлга раҳмим келди. Чунки эри бошқасига уйланиши менинг бошимдан ўтган. Юрагимни қаттиқ яралаган ҳақиқат. Мен бу аёлга била туриб буни раво кўрмасдим. Аста четга чиқдим. Шундаям Раҳим тинчимади. Менга ёзаверар, илтимос қилаверарди. Бир томондан унга ҳам рахмим келарди. Чунки бу ҳаётда ҳеч ким менга Раҳим акадек гапирмаган, хол сўрмаган, мехр бермаганди. Уни қийналмасин, оиласи билан бахтли бўлиб кетсин дердим.
Ёмони кейин содир бўлди. Овсиним мени хабарлашганимни сезибди. Кузатибди. Қайнонамга чақибди. Уйда ўтиргандим бирдан эрим кириб келди.
— Сен фохиша кимни топиб олдинг?
Салом йўқ, алик йўқ эрим бўға кетди.
—Ни... Нима... лар деяпсиз?
— Хозир биласан. Телефонинг қани?
У мени чўнтагимни ковлаб телефонимни олди.
—Телингни бер,- деди.
Индамай узатдим. Аслида менга уйланишни айтганидаёқ мен барча хабарларни ҳам ўчириб, Раҳимдан узоқ бўлишни ният қилгандим. Шу сабаб телефоним топ-тоза эди. Озроқ ковлади. Кейин юзимга тикилиб турдида:
—Нима учун?-деди.
Менга шуни раво кўрдингми?
Сени шу холингда хамма кетсин десаям, кетгазмаганим учун, шу ишни қилдингми? Сен менга хиёнат қилдингми?
Мен хурсанд эдим. Билмайман нега? Балки у мени рашк қиляпти дебми? Ёки керак эканман, қизиғим бор экан дебми? Ёки бўлмасам аламимдан чиқяпманми уни бу аҳволидан.
Кўзларидан кўзимни узмасдан тикилдим. Йиғламадим, бир сонияга қўрқмадим, юрагимдаги ғашлик ўрнини хурсандчилик эгаллаб олганди.
—Қўлингиздан келса исботланг.
Мен бемалол эдим. Шу сабаб ҳам шу гапни айтдим.
Кейин эрим телефонини олиб кимларгадир телефон қилди. Уйга келинглар деб чақирди. Қайнота, қайнонам, овсиним, қайнисинглим билан биргаликда отам, онам, укам кириб келди. Энди ўлдим дедим ичимда.
****
Маржонани ортидан овсини доим пойлаб юради. Унинг бемалол яшаши, рўзғори алоҳида экани овсинига ёқмасди. Овсини эса қайнонасини ҳизматини қилиб, захар гапига ҳам рўбаро бўларди. Айни шу сабаблар билан доимий равишда Маржонани ёқтирмаган.
Пойлаб юрган кунларини бирида Маржонани телефонда бир икки суҳбатини эшитади. Овсинини кулиб гаплашгани унга қизиқ туйилиб қайта, қайта пойлайди. Шунда Раҳим дегани билан гаплашаётганини билиб қолади. Бу ҳолат уч бора такрорлангач қайнонасига чақади. Қайнонаси ҳам дарровда Мақсудга телефон қилади.
50 -қисм
— Мақсуд тез келмасанг бўлмайди. Анави касалмандинг ўзига ўйнаш топиб олган. Бизни шарманда қилмасин. Келиб уйдан йўқот уни.
Мақсуд хабарни эшитганидаёқ тайёрага чипта олиб бу ёққа учади.
***
Қайнонам кира солиб жаврай кетди.
—Ҳа кўрнамак, нима қанд еб юрибсан?
—Нима қилибман тушунмадим?- дедим.
Катта қайнопам сочимга ёпишди. Бу вақтда мени ҳам уйимдагилар келиб улгурганди. Укам силтаб ташади.
— Олинг қўлизни опамдан.
— Қизим тинчликми? - дадамни куёвни кўришга келдик деб ўйлаётганди.
— Тинчлик дада.
Мен зир югуриб дастурхон тузадим. Чой дамлаб келтириб қўйдим. Ҳаммамиз хонтахта атрофида ўтириб олдик.
— Келин гапир нималарни эшитганингни.
Кейин сўз навбати овсинимга берилди.
—Мен бир икки марта уйи ёнидан ўтсам тинмай кулади. Кейин дераза ортидан пойладим. Раҳим ака деб гапирганди. Бу биттаси билан гаплашиб юрибди. Ўзим неча марталаб эшитганман. Тузук хотин бўлса шунақа қиладими?
Қайнотам, дадам боши хам ўтиришарди. Қайнотам дадамга:
— Узоқ қариндошлигимиз сабаб хеч нима даво қилмаймиз. Фақат... Суюқ қизингну олиб уйдан кет. Бизни тинч қўйинглар. Мен бунақа иснодни кўтармайман. Кейин бизни оилани шаънини булғашига йўл қўймайман.
—Илтимос кетинглар.
Дадам жим эди, ер ёрилсаю ерга киргудек аҳволда. Кейин аям бошлади.
— Ия қуда бу нима деганиз? Биз нега олиб кетарканмиз? Келин сизники ўзингиз хал қилинг муаммосини. Борган тақдирдаям, мен буни икки боласи билан уйимга олиб турмайман. Гулдай қизим шу саёқни дастига бахтсиз бўлсинми? Буни қилганлари қизимни хаётига тасир қилсинми ? Ўзингизни уйингизда тураверсин.
—Болалар кетмайди, сиз қизизни олинг бўлди,-деди эрим.
—Халиям қайнукам яхши экан, агар бошқа эр бўлганда уриб ўлдирарди буни, -деди овсиним.
— Буни уриб, нимасини ураман. Худо ўзи уриб қўйибдику буни, - дедида эрим ён томонига чирт этиб тупурган киши бўлдида менга қараб «Мажрух» деди.
Оёғимни учидан,сочимни толасигача исиб ёниб кетаётганимни хис қилди. Кейин кулиб юбордим. Умримда илк бор баланд овозда баралла хохолаб кулдим. Ҳамма менга қаради. Жиннини кўраётгандек эди.
«Мажрух»деб ўзимни ўзим кўрсатдим қўлимни ўзимга бигиз қилиб. Мен-а мажруҳ? Мен мажруҳми? Мени мажруҳ деяпсанми? Унда сен кимсан а? Айтчи сен кимсан? -деб бақирдим эримга қараб. —Сенларчи сенлар кимсанлар ўзи?- дедим. Менку бир худо қисган шўр пешона мажруҳдирман. Лекин сенларчи хаммангни қалбинг юрагинг мажруҳ, минг лаънат сенларга, минг ланат бўлсин.
Укам келиб тўхтатаман деганди силтаб ташладим.
— Тегма менга.
Кейин қучиб:
— Жим опа, жим кетамиз юр.
51 -қисм
Лекин тўхтамадим баттар бақирдим.
—Хаммангни худога солдим. Рози эмасман ,мендан баттар азоб кўрмасанглар рози эмасман , кўрмай ўлсам ўша кунингни рози эмасман,- деб бақирдим.
Онамга қараб:
—Биттаю битта қизингни, бахтида зор йиғламасанг розимасман.
Овсинимга:
— Сен мени изимдан пойлаб юрибсанми ифлос? Била туриб, кўра туриб-а. Ўзимга айтсанг бўлардику, дўст бўлсанг, нега менга ўзимга айтмадинг? Рози эмасман олдимга эмаклаб келмасанг, розимасман дедим
— Тур йўқол кучук нарроққа бориб хур, мен сенга гўдакми эмаклайман,- деди
—Сенчи сен , - дедим қайнсинглимга. Сен аввал уйингни билгин хўпми, уялмай шундан шуёққа рўзғорлик ташийсан. Бировни уйига келиб хўжайинчилик қилгунча эрингни ишлат эплаб,- дедим
— Бу жинни бўлиб қолибдику. Бу ҳолатда ҳеч нарсани ҳал қилолмаймиз.
— Қизим қилган ишини исботлаб беринг куёв. Майли кейин олиб кетмаган номард.
Кун кеч бўлиб кетгани учун улар ўрниларидан туришди. Мен қимир этмадим. Аҳволим ёмон эди. Дунёдан тўйиб кетгандим. Одамлардан тўйгандим. Доимги ноҳақликлар мени яшашга бўлган иштиёқимни бўғиб ташлаганди. Яшагим келмай қолганди.
Биласизми?
Баъзида ўзимни денгиз соҳилига улоқтириб ташланган балиқдай ҳис қиламан ва жон-жаҳдим билан бу ҳолатдан қутилишга урина бошлайман!
Жудаям оғриқли бўлади бу…
Аммо кимга дуч келсам кўникиб кетишни ёки рози бўлиб қўйишни тавсия қилаверишади. Мен шу чоққача рози эдим.
Йўқ...
Улар сўз билан айтмайди.
Шунда, бу қумлоқда нафас олишга ўрганишим керакми?!
Одамда доим қайдандир умид ва ишонч бўлади..” Менда эса ҳозирда ҳеч нарса йўқ. На умид, на ишонч.
Сен истасанг ҳам, истамасанг ҳам кимгадир заррача ишониш керак деган пастгина шивирлаш тақиб қилади.
Менга шунча азобларни беришдию, бу ҳам инсон. Бунда ҳам юрак бор дея ўйлашмади. Биласизми нимага севгини ёмон кўраман дедим? Дадам ва эрим сабабли. Биттаси севгилиси ўлди деб тарки дунё қилиб муҳаббати меваларини унутиб қўйди. Биттаси эса севганидан ажрагани учун доим аламини мендан олиб яшади. Шу икки инсон севгани сабабли мени ҳаётимни барбод қилди. Қани эди мени дадам ҳам менга озгина эътиборли бўлса, ўзгалар қўлида мен хор бўлмасмидим? Улар отамни эътиборсизлиги сабабли ҳам, буни сўрайдигани йўқ деб қайта-қайта эзишгандир.
Дастурхон йиғилмай қолди. Менда бунга ҳаракат йўқ эди. Менга барибир эди. Болалар эрим биланми билмадим. Идрок ўз хусусиятини йўқотганди. Нечагача ўша хонада қолдим билмайман. Кейин менда бир шижоат уйғонди. Ўрнимдан турдим. Ҳамма ер қопқоронғу. Ҳеч зоғ кўринмайди. Кийим иладиган дордан арқонни ечиб олдим. Тандирхона томон одимладим. Бу ҳаётни менга, мени бу ҳаётга керагим йўқ. Стул қўйиб шифтга арқонни боғладим...
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев