Муаллиф Дилором К,осимова.
-- Сизлар билан боглик, х,ар нарса мендан узок,лашиб боравергани учунми . Мен вак,тида мехр беролмаган болаларимни хотирасини уз к,улларим билан йук, к,илиб юборишга к,улим бормади.
Гулдиёрни кузлари ёшланиб , ой шу'ласида ялтираб турарди.
-- Ме... мен аргимчок,ни х,амон согинаман. Х,озир... х,озир яшаётган уйимизда к,имматидан бор. Талашмайсиз , сингилларим билан учаман деб навбат кутмайсиз , кенг х,амма бирдай сигади. Утирганингизда бу аргимчок,дек ботмайди...
Амма мен учун , шу аргимчок, к,адрли эмас.
Гулдиёра йиглаётгани сабаб , овози титраб чик,ди.
-- К,изим . - деди Собир дард билан. Шу он Гулдиёра узини отасини к,учогига отди.
Шу он Собирни юраги у'ртаниб кетди. Елкалари силкина- силкина йиглаётган к,изини Шу елкаларидан титрок, к,уллари билан к,учди.
-- Мени кечир к,изим. К,алби кур булган отангни кечир .- деди Собир.
-- К,изим дея суйишингизни 18 йил кутдим. Эсимни танибманки , сиздан Шу сузни эшитишга мушток,ман. Сизни яхши кўраман дадажон.
Собирни багри уртаниб кетди.
Шодиёрани туйи куни шугинасини олдига бормагани учун, афсусланди. Унда имкон бор эди. Аммо чучиди ва яна икки йили йу'к,отилган йиллари сафига к,ушилди.
-- Ота бўлишга нолойик, инсонман . Сизларни куз ёшларингизга арзимайман. - деди к,изини махкамрок, к,учиб.
-- Мен сиздан ранжиган , хафа булган булишим мумкин. Х,аммага дадамни ёмон кўраман деган бўлсам хам, асли ундай эмас. Сизни х,еч к,ачон ёмон кўролмаганман. Доим мехрингизни кутиб яшадим. Х,атто сиздан узок,далигимда хам сизни к,умсардим.
Собир к,изини бағридан бўшатиб, юз - кўзига бок,ди. Куз ёшларини артиб к,уйди.
-- Мени ёмон куриб к,олгансан деб уйлагандим. - деди Собир оғир ютиниб.-- Аслида яхши кўришингаям арзирли мехр бермаганман сенга.
-- Оталар к,андай бўлмасин, улар к,изларини биринчи мух,аббати буладилар. Улар ёмон кўришни иложи йук,. Мен доим мени хам опамдек суйишингизни истаб яшадим. Бу умидни х,иссизлик ортига бекитищга урундим.
-- Сени яхши кўраман к,изим. - Собир к,изини к,айта к,учди.-- Х,аммангизни яхши кўраман. Аммо кеч тушундим буни . Сизларни жуда- жуда яхши кўраман. Бунга сизларсиз утган еунларим гувох.
-- Мен хам сизни яхши кўраман дада. Шу к,адар яхши кўраманки , х,атто Дониёр амакини сизни урнингизга бир он к уёлмадим. Минг яхши булсалар хам, уларни бир бора дада деёлмадим.
" Бизни узимизни дадамиз бор "
Собир кичик к,изларини гапини эслади. Ушанда шу гап сабаб Гулдиёрани ёнига боролмаганди.
" Фарзанд минг ота - она ёмон булган так,дирда хам, уларни бутунлай ёмон кура олмайди. Кечолмайди.
Фарзандларингиз бир кун албатта сизни топиб келишади. ИншаАллох, "
Масжиддаги имомни охирги сўзларини эсларкан, к,албида ажиб енгиллик туйгандек булди.
К,изини махкамрок, к,учиб , -- Алх,амдулиллох, .- деди юрагида х,узур билан.
-- Сизлар билан бир нарсани маслаҳатлашмок,чи эдим. - Нозима собик, эри , к,айнота - к,айнонасини олдида бироз хижолат бу'либ гап бошлади.
-- Нима экан к,изим ? - деди к,айнонаси юмшок, охангда.
-- Айтинг к,изим ! - к,айнота мехр билан к,аради.
Нозима к,айнотасига к,араркан, . " Умри узок, булсин илох,им " деб к,уйди ичида.
Бир тарафдан, шу инсонни туй курсин деб , Шодиёрани эрта узатишгани ёдига тушиб хўрсинди
Балки уша пайтда ук,ишни танлаганида , бошига бу кунлар тушмасмиди.
Дилфуза гўё ортик,чадек х,ис к,илди узини. Чой янгилашни бахона килиб чик,иб кетди.
-- Мен Шодиёрани олиб кетмок,чиман ! - деди Нозима.
-- Нималар деяпсан? Мен бунга рози бўлолмайман.! - Собир жон куйдириб деди.
Уни ота - онаси иккисини сухбатини кузатишни ма'к,ул кўришди.
Жим эдилар.
-- Шодиёра бу ерда к,олса , ичидан эзилиб хароб к,илади узини.
-- Сен уни мендан тортиб олмок,симисан а ? Шу вазиятни бахона килиб. - деди Собир анча тортишувлардан кейин.
Шодиёрадан айрилиб к,оладигандек жон куйдириб..
-- Нега бундай уйлайсиз Собир ака. ? Мен к,изимиз к,ишлок,дан сал узок,лашса куёв билан боглик, гап су'злардан х,ам узок,лашармиди деяпман. Уйланаман к,араб тур деб кетибдику. Мен уни бутунлай кетади демадим ку .
-- Узи нима деркин .- Собир к,изига ачиниб сал юмшади.
-- Балки ук,ишга топшириб курар. ?
Бахтбек билан Гулдиёр Университетга х,ужжат ишлари билан юришибди. Шуларга к,ушилиб ук,иса хам яхши эди.
-- Бунисини уйлаб кўрамиз. Майли агар узи рози булса олиб кетавер. Сал овунсин сингиллари билан, к,ишлок,дан узок,да.
-- Рахмат !
Нозима собик, к,айнона - к,айнотаси билан хайрлашиб , кетишна рози булган к,изини олиб кучага чик,ди.
Машинада Бахтбек ва Гулдиёр доимгидек келишолмай тортишиб утиришарди.
Нозима хурсиниб к,уйди.
Иккиси уйдан чик,канларини кургач, тортишувдан тўхтаб, Машинадан тушдилар.
Бахтбек тезда Шодиёрани кийимлари солинган сумками олди.
Гулдиёра эса Нозимани х,айратга к,олдириб, кулганча бориб Собирни к,учиб олди.
К,изини бу к,илиги ва юзидаги анчадан буён, балки умуман курмаган у'згача табассумни куриб х,айрон к,араб к,олди.
-- Мен яна келаман . - деди дадасига эркаланиб.
-- Кутаман! Эшигимиз сен учун х,амиша очик, к,изим. - Собир мехр билан к, изини пешонасидан упиб к,уйди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1