ОЛТИНЧИ ҲИКОЯ. ҒУРУР ВА МУҲАББАТ
Muallif: МАФТУНА АБДУЛЛАЕВА
💻🖊️7-Қисм🖋️📖
Сизни унутаман,бу қатъий қарор!
Қулоғим тутмайман дил арзларига.
Кўнмаса қирқ бўлиб қайсар юракни
Едургим қисматнинг йўлбарсларига!
Сизни унутаман!
Бу сўнги қарор.
Ташланг,қўлингизда бўлса гар осмон!
Илло ишқ дегани шунча дилозор,
Севмаганим бўлсин энди ҳеч қачон!
Малика Салимова
♥️🔥♥️🔥♥️🔥♥️🔥♥️🔥♥️🔥♥️🔥♥️
Яхши ёмон кунлар билан ўтган иккинчи курсни тамомлаб қишлоққа қайтди. Ўзи бир ой уйда бўлгани учун онаси у келганда роса атрофидан айланиб ўргилиб юрарди. Ҳар келганида ўғлидан ўқиши ва курсдошлари ҳақида роса ижиклатиб сўрар эди. Ориф "ўғлим шифокор бўлади" деб роса фаҳрланиб гапирадиган онасига бир бошидан тушунмаса ҳам фанлари ҳақида гапириб берарди. Аёл эса ҳудди қизиқ бир нарсани эшитиб ёдида сақлаб қолмоқчидек ўғлини оғзига термулиб ўтирарди.
- Эркатойингиз келиб биз эсингиздан чиқиб қолдикми?- деди даладан келган Сардор,- қорним очди.
-Бор, бирон нарча еб тур. Кейин ҳамма қатори ейсан.
- Мен ҳамма қаторидан кўп иш қиламан, она. Бу шаҳарлик аристократни биз қораялоқлар ўқитяпмиз-ку.
- Войбў ҳасад қиляпсизми, ака.
Онаси эътироз билдиргани билан туриб дастурхон ёзгани кетганди.
- Ҳа-да,- кулиб ошхона томонга ўтди Сардор. Ориф ҳам уни изидан чиқди.
-Уйлансами бу?- деди онаси овқат ёнига помидор тўғраб қўяр экан. Аканг ҳам кўчиб кетди.
-Ҳали ёшсиз-ку, она. Ўнта келиндан чаққонсиз,- тиржайди Сардор.
- Айтиб қўяй, Ситорангга яна бир йил муҳлат, кейин рози бўлмаса бошқа қизни олиб бераман сенга.
Ситора ўқийман деб оёқ тираб олиб, Сардорни совчиларини ҳалиям қўймай турганди. Уни ҳам Саидадек икки йилдан бери омади келмаётганди.
-Ўқишга кириб қолса нима қиласиз?- сўради Ориф.
- Бир-икки йил кутамиз.
-Ўқишга кирса тўрт йил кутасиз,- деди нон кавшаб Сардор,- ўлса ҳам бюджетга киролмайди. Яна битта контрактни қандай тўлаймиз.
-Тентакмисан шартта биров илиб кетади,- деди она.
- Мен қўяманми?
- Ўқишга кириб сени писанд қилмай кетсачи?
- Ундай қилмайди. Бизникини димоғи жойида.
Ориф акасига қараб қолди. Охирги гапи ўзига тегишли бўлди. "Меникини димоғи баланд ". Уйдагилари ҳам қизда ҳамон кўнгли бор деб ўйлаяпти. Онаси ҳам гапни тагини тушунди.
- Орифга бошқа қиз қуриб қолибдими? Ўқишни битирсин мана ман деган қизлар тегади.
- Шаҳарда йўқми ишқилиб,- ўйга ботиб қолган Орифни чалғитиш учун сўради акаси.
-Ким?!
- Бунча қўрқасиз она,- онаси олайиб кетган кўзларига қараб кулди Ориф.
-У ёқдан топсанг, шаҳарлик бўлиб кетасанда.
-Бу ерда қолиб ҳам нима қилади,- деди Сардор,- ҳали ўқишини давом эттириши керак. Бунга шаҳар қулай. Тошкентлик қизга уйланса "прописка" ҳам ҳал.
Ориф тиржайиб турган бўлса ҳам бу гап устида жиддийроқ ўйлаб кўриш кераклиги яна бир бор ҳис этди.
🌺♥️♥️♥️♥️♥️♥️♥️♥️🌺
Кечки овқатни еб бўлиб, дўстларини олдига отланди. Эрмакка семечка олгани кириб, Шердор билан тўқнаш келиб қолди. У Гуллолага ўралашиб юрганини эгитгандан бери Ориф учун дунёдаги энг мараз одамга айланиб бўлганди. Шердорни ҳам ўзига еб қўйгудек қараб турган, Орифга кўзи учиб тургани йўқ эди. Иккиси тил учида сўрашишди.
- Кел, Ориф,- деди икковини кузатиб турган Шамсиддин. У ҳам Шердорни ёқтирмасди-ю, лекин Орифдек билдирмасди.
- Пўлатникина қачон ўтасан?- деди атай овозини кўтариб.
- Ҳозир ишларим тугасин. Сен Рамзиддин билан ўтавер.
- Яхши,- деди Ориф семечкани олиб чиқиб кетар экан.
- Бунча қовоғинг солиқ,- деди Пўлат ҳўмрайиб келган дўстига.
- Ўзим, Шердор сўтакни кўрдим.
- Ҳимм.
- Агар бор-ку, Гуллола шунга тегса... билмадим... Шердор кейин мен билан учрагмагани маъқул.
- Тегмайди. Шердор ҳам совчи қўймади шекилли. Фақат бир айланган.
- Ҳа майли. Оташ қани?
- Уни келганига бир соат бўлди.
- Ҳозир Шамсиддин ҳам келади.
Ориф шу куни уйига анча кеч қайтди. Дўстларини ҳазил-ҳузулларини роса соғинган экан ўзиям.
- Бунча кечикдинг,- онаси ухламай кутиб ўтирган экан.
- Нега ухламадингиз она.
- Эй, бирон хунар қилмай уйга келишингни кутиб ўтирдим.
- Нега ҳавотир оласиз? Ёш боламанми?
- Саидани учун бир балони бошлама дейманда.
- Она, мен у билан орани очганман... Аниқроғи у умуман мен билан гаплашмаган ўзи. Мен ҳам бас қилдим.
- Энди шунга шаҳарда қолиб кетасанми?
- Ҳали битираверайчи, контрактни ҳам қаранг йилдан-йилга ошяпти. Аввал битириб олай.
- Ҳа.
- Ана Оташ қийналиб қолдим, академический олиб Россияга кетсамми деяпти.
- Сени ўқишингга топиб берамиз.
- Битта мен эмас-ку. Энди Рустам акамни иши битди. Сардор акамни уйлантириш керак, ҳали уйи чала. Мени участкамни ўрни бор холос. Мен битиргунча Усмон тайёр бўлади. Кун бўйи дарс бирон жойда ишлаш ҳам бўлмайди.
Ориф аслида кўчалик ҳаражатлари учун хонадошлари билан тез-тез кечки иш олишарди. Аммо буни уйдагиларга айтмасди. Улар Ориф стипендиясига яшаяпти деб ўйлашарди. Уйидан квартира пулини олиб турарди. Акалари ҳам сиқилиб ўқимай ҳаражатингни айт деб тез-тез пул жўнатишарди.
- Сен буларни ўйламай ўқи. Бир куниҳаммага ёрдаминг тегадиган врач бўлсанг, ҳамма қийинчиликдар ўтиб кетади.
Ориф онасини қучоқлаб олди. Онаси жуссаси кичиккина аёл. Аммо ҳаммани тўғри йўлга солиб туради. Ҳатто янгаси ҳам ора-чора эрини чақиб бергани келади. Рустам айби бўлса бўлмаса келинини тарафини оладиган онасини гапини ҳўп-ҳўплаб эшитади. Қолганлар ҳам киргандан Унсин опани исмини айтиб келишади. Уйда қолган 4 эркакни ош овқати, кир-чирини оғринмай қилади.
- Бирам яхшисизей. Сизни жуда яхши кўраман.
- Шу яхши онангга яхши келин топ хўпми?
-Ўзи қандай келин керак сизга?
-Сени яхши кўрадиган, хизматингни қиладиган, кўнглингга қарайдиган, ўзинг ҳам яхши кўрадиган бўлсин.
Ориф ҳўрсиниб қўйди. Қўрғур Саида ўтиб кетди хаёлидан...
Саида эса жон жаҳди билан ўқишга киришга тайёргарлик кўрарди. Бундан онаси қўрқиб ҳам қолди. Баҳор бошланганда қиз онасига "озгина сабр қилиб мени уй ишларидан озод қилинг ўқишга кириб олай ҳамма ишингизни қилиб бераман" деб буткул уйдан чиқишни ҳам йиғиштирди.
- Қизим,-деди онаси имтиҳон куни яқинлашиб қолганда,- рангингни қара. Озроқ дам ол.
- Бу йил ўқишга кирмасам бўлмайди. Яна бир ой қолди. Яхшилаб тайёрланмасам бўлмайди.
Инобат опа йиғлагудек қизини олдидан чиқди. Биттагина қизи бўлгани учун уни ер-у, кўкка ишонмасди.
- Ҳа,- деди ҳийла қўпол Ҳайдар фермер.
- Ранги синиб қолди қизимни,- деди аёл уфф тортиб.
- Ўйлама шу йил киради. Кирганда ҳам бюджетга киради. У мени қизим, шлса ҳам таслим бўлмайди.
Эрини ўлса ҳам деган сўзи Инобат опага ёқмади. Аммо салга боббиллаб берадиган эрига билдирмади. Яқинда келин олишгани, яна бир киши ўқиётгани учун яна битта контракт муаммо бўлиши мумкин эди. Шунинг учун ҳам Саида жон-жаҳли билан давлат грантига илашишга ҳаракат қиларди.
Акалари бошида Ориф муаммосидан кейин қизни бир-икки турткилашди-ю, ўқишга қандай ёпишганини кўриб, улар ҳам "озроқ дам ол" дейдиган бўлишди. Имтихонга бир кун қолганда Саида бувасини уйига йўл олди. Саида Рауф бувани 6 ўғил набирадан кейин туғилган биринчи қиз набираси бўлгани учун, жуда севимлиси эди. Набирасини узоқ дуо қилди. Қиз ҳаяжон босгандан бир аввал кечки овқатни ҳам егиси келмади. Уни мажбурлаб икки кун аввал ўқишдан тўхтатишганди.
- Ейсан,- деди Шахриёр косани суриб қўйган синглисига.
-Егим келмаяпти.
- Бекор айтибсан. Еган ярайди. Ол.
Шахтиёр Бахтиёрдек қизни қўп сиқувга олмасди. Ориф билан бўлган тўқнашувдан кейин уйга келган Бахтиёрни Саидага таксаки туширганини кўриб чопиб чиқиб синглисини тарафини олганди.
- Бориб Орифни ёрасан. Урганингни кўрмай иккинчи.
Орага ота аралашиб гап кўпаймаслиги учун, ўғилларини босганди. Қолаверса Саида анча вақт ўзига келолмай юрганди. Ўқишга иккинчи йили ҳам киролмагани эса жуда оғир зарба бўлди. Мана бир йилдирки, яна киролмасам нима бўлади деган фикр ич этини ейди. Ғурури осмон қизга бу катта фожеа эди. Шу сабабдан имтиҳон ҳаяжони томоғини ҳиппа бўғди. Шахтиёр акаси эрта тонгдан туриб, яна мажбурлаб овқат едириб Бахтиёрга қўшиб жўнатиб юборди...
Саида имтиҳонга кетгач онаси жойида ўтиролмай қолди.
- Бунча уффлайсан,- деди Ҳайдар ака ҳам ўзини ичи қизиб келаётган бўлса ҳам.
- Ишқилиб кирсинда, бўлмаса ўзини еб битиради. Акасига таъйинладим, имтиҳондан чиққандан яхши гапириб кўнглини кўтар деб.
- Киради. Қўшимча контракт қилиб бўлса ҳам ўқитаман,- деди ота қатъий.
🥀🔥🥀🔥🥀🔥🥀🔥🥀🔥🥀🔥🥀🔥🥀
Ёз ҳам ўтди...
Яна уч-тўрт кундан кейин,
Куз рангига беланади ёруғ олам...
Бир ҳол сўраб қўйиш наҳот шунча қийин,
Сўзинг йўқми менга айтар биронта ҳам?
Хасратимдек тўкилади япроқларим,
Юрагимдек тарс ёрилар боғда анор,
Бегонадек бўлиб қолган қадрдоним,
Йўқласангчи инсоф қилиб жилла бир бор.
Малика Тавфиқ
🥀🔥🥀🔥🥀🔥🥀🔥🥀🔥🥀🔥🥀🔥🥀
Ҳарқалай Саида имтиҳондан жуда мамнун чиқди.
- Билганларим келди,- деди ишонч билан. Уйига қайтганларида уни кайфиятини кўриб ҳамма хурсанд бўлиб кетди. У онаси қилиб қўйган паловни иштаҳа билан ер экан, ҳудди ота-онаси тушунадигандек қандай саволлар келганини эринмай айтиб чиқди. Онаси хўрози тилла тухум туққандек, хурсанд бўлиб қизини гапларини эшитиб ўтирди.
Шу куни қиз роса мириқиб ухлади. Икки йилдан бери ҳамроҳ бўлган китобларини меҳр билан тахлади. "Насиб бўлса, энди сиз билан талабаликда учрашамиз".
Ҳар йилгидек, мандат чиққунча топширганлар бир-бириникига зир югуриб чопарди. Имтиҳонни эртаси куни физикага топширган Ситора келди.
- Нима бўлди? - деди иккови сўрашиб бўлгач бараварига.
- Билмасам,- биринчи Ситора гап бошлади,- контракт-пантракт бўлиб қолар,- Уни юзидан ишончи кам экани кўриниб турарди,- ўзингчи?
- Яхши ечдим. Тўғриси бюджетдан умид қиляпман.
- Бунча яхши. Ўзи сен зўр бериб ўқидингда. Мени миям кўп чалғиди. Бу ёқда Сардор ака ҳам ҳеч қўймайди. Онам совчи қўяйлик деяпти деб. Ўзи ўқимагандан кейин тушунмас экан.
Ситора ҳасрати тошганидан, гапини бир учини Орифни оиласига бориб тақаганини сезмай қолди.
- Ўйлама ҳаммаси яхши бўлиб кетади. Ўқишга ҳам кирасан.
- Бунёд нима қилган бўлса? У ҳам математик-ку.
- Билмадим. Сен кўрмадингми?
- Йўқ. Яна киролмайманми деб, ўзим билан ўзим бўлиб юрибман.
-Яхши ният қил.
Саида Ситорани кўнглини кўтарди-ю, ўзиники ғашланди. Кеча ишончга тўлиб турган бўлса, бугун шубҳалана бошлади. Ўтириб ҳайрлашган китобларини яна қўлига олди. Саволларни қайта хотирлаб кўриб чиқа бошлади. Кўнгли бир тўлиб, бир тўлмай китобларини йиғиштирди. Кейин укаси Омонни телефонини олиб Ситорадан Бунёдни рақамини олди ва унга телефон қилди.
- Алё.
- Бунёд яхшимисан? Мен Саидаман.
- Ҳа... Саида яхшимисан?- у шовқинли хонадан ташқарига чиққанини сезди қиз.
- Безовта қилмадимми?
-Йўқ, ўзим ҳам сен билан қандай гаплашсам деб турган эдим. Имтиҳон қандай бўлди.
- Зўр. Ўзингникичи?
- Яхши ният қилиб турибман.
- Сен амалийга топширдингми?
- Ҳа. Сен олийми?
- Ҳа.
- Саволлар қандай келди?
Саида ўзини тушунадиган одамни топиб олганига эринмай ҳамма саволни айтиб чиқди. Иккиси шу қадар таҳлилга берилиб кетганидан, бир соат гаплашиб қўйганларини ҳам сезмай қолишибди. Телефон автоматик ўчгандан кейин Бунёд яна қайтиб чиқди.
- Бўлади зўр ечибсан. Грантга илашасан шекилли.
- Ниятим йўқ эмас. Сен ҳам ёмон топмабсан.
- Буёғи Худодан энди. Контракт бўлса ўқимайман.
- Яхши ният қил.
- Ҳа энди насиб қилгани. "Бунёд" Саида гўшак ортида Бунёдни чақирган овоз эгасини таниб ғалати бўлиб кетди. Ориф.
"Ҳа нима дейсан?"
Гўшак ортидаги суҳбат қизга ҳам эшитиларди.
"Ким билан бунча "кампот" қайнатяпсан?'
"Саида".
"Қайси Саида?"
"Нечта Саидани танийсан?"
"Биттасини!"
"Ўша сен таниган Саидада"
"Берчи менга"
Саида шу заҳоти телефонни ўчирди. Юраги бежо ура бошлади. Бунёд яна икки марта қўнғироқ қилганди кўтармади, кейин ўчириб қўйди.
- Опа, телефоним қани?- кўп ўтмай укаси келганда аста қўшиб берди. Кун бўйи укаси "Бунёд" деб телефонини келтириб беришидан қўрқиб ўтирди. Ҳар тугул уни қайтиб безовта қилишмади. Қиз ҳаммаси яна қайтадан бошланишини истамасди. Айни дамда юраги ўзига таниш овоз оҳангидан ҳамон типирчилаб турарди...
Ниҳоят абутурентларни бир йиллик меҳнатини сарҳисоб қилиб имтиҳон натижалари эълон қилинди. Саида ўзим бораман деб туриб олди. Ҳатто акалари ҳам уни важоҳатини кўриб эътироз билдириша олмади...
- Нима бўлди,- деди Саида икки соатларда қайтиб келганида, қизини турушидан юраги безиллаб Ҳайдар ака.
У отасига, келганини кўриб бирин-кетин пайдо бўлган жигарларига айбдорона қараб қолди.
- Ичимизни қиздирмай айт,- деди Бахтиёр.
- Биринчи ўрин контракт,- деди Саида бўшашиб.
- Эй, Худога шукур - ей, табриклайман она қизим,- Ҳайдар ака ҳурсандлигидан қизини қучоқлаб олди.
- Менга алам қиляпти. Ўқимайман. Кейинги йил аниқ бюджет бўлади. Десятка етмади ҳолос.
- Бекор айтибсан,- деди ота қатъий,- битта қизимни ўқитишга кучим етади.
- Грант бўлади деб ўйлагандим... Яна бир топшириб кўрай. Мен грантда ўқишни ҳоҳлайман. Ўқимайман контрактда.
- Хой қизим, контрактни сен тўлайсанми? Чўнтагингдан пул тўлаётгандай ўқимиман дейсан-а. Мен контрактингни тўлайвераман, сен грантга кирдим деб ҳисоблаб дадангни даврида ўқиб ол.
- Барибир ҳам - да, дада…
- Хей қўй-е Саида, - Саидани гапини чўрт кесиб гапга аралашди Баҳтиёр, - мана бизда мен кирган йили Тошматов деган йигит контрактга кирганди, журналда фамилияси мендан кейин чиқарди, ўқимади. Кейинги йили контрактга ҳам киролмади. Ундан кейинги йилга контрактга кириб, биздан икки курс пастда ўқиди. Контракт ошиб кетиб, зарарига ўқиди. Ризқинг контрактга қўшилган экан - да. Йил ютқизмасдан ўқиб ол.
- Ҳа қизим, илм олиш энг катта ибодатдир. Ҳали кўрасан, ризқинг ўқишингга қўшилиб келади, уни йўлини тўсма…
Саида икки йил тинмай ўқиб контракт бўлибди ўзи билими паст экан деган гапни айтишларини ўйлаб, қош чимириб турарди.
- Вой бу қизни ҳурсанд бўлиш ўрнига тумшайишини,- деди ота кулиб,- шу контрактни ҳам орзу қилиб юрганлар қанча...
Саида ўқишга кирганидан ўзидан ҳам кўп отаси қувонди. Уйларида ҳақиқий байрам бўлиб кетди. Ҳайдар ака ҳамма қариндош уруғини йиғиб ҳақ берди.
- Ўзи контракт бўлсам, нима қиласиз ота,- деди қиз қилинган ҳаражатни кўриб.
- Мени қизим ўқишга кирганини ҳамма кўрсин.
Саида кулиб қўйди. Ичида барибир грантга киролмаганига афсусланиб ўтирарди.
Аммо елкасидан тоғ ағдарилган каби енгил бўлиб қолганди.
🌺🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🌺
- Саида ҳам ўқишга кирибди,- деди грантга кириб ўзида йўқ хурсанд юрган Бунёд. Уни ўқишга кирганини ювиш учун ўтирганларида.
- Ҳа яхши.
- Биринчи ўрин контракт,-деди Рамзиддин,- роса аламли бўлса керак. Менга ўхшаб охирги ўрин бўлса ҳам алам қилмасди.
- Фарида кирган, айтганча,- деди Бунёд.
- Ҳа. Инглиз тилигами?- сўради Ориф.
- Контракт,- Бунёддан олдин жавоб берди Рамзиддин оғзига беш-олти дона узумни солиб.
- Ҳалиям кўзингни остидами дейман,- кулди Отабек.
- Юракни остида ҳам бор. Айниқса ўқишга киргандан кейин,- тиржайди Рамзиддин.
- Икковингни дардинг ўқиган қизлар. Пул топиб сенларни боқиши керакда а?-ачитди Пўлат.
- Жаа унчалик эмас,- ҳўмрайди Отабек,- энди ўқиса яхшида. Масалан мен ҳеч бўлмаса медколлежда ўқиган қизга уйланаман (фаришталар гапига омин деганини ҳали билмайди).
- Мен эса университетда ўқиганини оламан. Очиқ гап.
- Ҳа Рамиза. Мен ҳозирча битириб олишни ўйлаяпман,- деди Отабек.
- Ҳа контракт ҳам хар йили ошяпти.
- Аммо сен маза қилдинг, Бунёд. Битта грант ҳам чиқиб қолди.
- Контракт бўлса ўқимасдим-да.
- Омадингни берсин.
- Айтганинг келсин.
Ориф гапга кўп ҳам қулоқ солмаётганди. Хаёли Саидага кетганди. Мана Саида ҳам ўқишга кирди. Ваъдасида турса уч йил биронта йигитга розилик бермайди. Тўртинчи курсда барибир тинч қўйишмайди. Акалари орли, ундан олдин унаштириб, йигит изидан судралиб юришига қўйишмайди. Демак, ҳозир 2011- йил бўлса, Саида 2015- йил битирар экан. Ориф у пайти олтинчи курсни тамомлаган бўлади. Яна бир йил киролмаганда баравар битирган бўлишарди...
- Нима ўйлаб қолдинг?- Орифни туртди Бунёд.
- Саидани бўлмасин яна.
- Гапингни шамол учирсин Рамиз,- бош чайқади Отабек,- ўзи аранг ажратиб олдик.
- Сенларга нима оғирлиги тушяпти?
-Ориф, сен ўша ерлардан, биронта ўзингга ўхшаган врач-прач топ.
-Нега Тошкентдан,- гапга Шамсиддин аралашди,- ўзимизда қиз йўқми?
- Бу кишим Саидадан кейин, қийинмикан биронтасини танлашлари дейманда. Кўзлари 12 йил Саидадан бошқани кўрмаган, энди ҳам кўргани қийналса керак,- деди Отабек.
- Бўлди қил. Қизлар мажлиси қилмай,- Пўлат ёстиққа ёнбошлади,- ундан кўра эртанги ишдан гаплашайлик.
-Қандай иш?
-Участкамни бедаси яхши ўсмай қолди. Шуни қўлда ўрмаса бўлмайди.
- Ўзи аввал ҳам қўлда ўрардинг-ку.
-Рамиз, иш дегандан чийиллама. Аввал бир ўзим ўрганман энди ёшликни эслаб бирга ўрамиз.
-Эээ.Бедангниям.
♥️🔥♥️🔥♥️🔥♥️🔥♥️
Эртаси куни барибир Пўлат ҳаммани беда ўришга чақирди. Бир кунда ўриб тугатишди. Аммо участкани бошларига кўтаришди. Пўлат иш зўр келиб уни сўкишга тушган ҳаммага гап топиб берарди. Ниҳоят иш тугаганда ҳамма чўзилиб қолди.
-Жонинг ҳалиям пўлатдан,- деди Ориф 11- синфдаги гапини эслаб.
-Ҳа.
Ҳамма бирдан жим бўлиб қолди. Чунки кўп нарса болаликдаги каби эмасди. Ораларида Умар йўқ, йўқлиги ҳар қадамда билинади. Адиз бедарак кетган. Алиҳон армияда, қолганлар ҳам ҳар замонда бир тўда бўлади. Ориф Тошкентда, Рамзиддин ва Отабек кўп вақтини Қаршида ўтказади. Бунёд шу пайтгача тайёрловда эди, энди ўқишга шўнғийди. Пўлат билан Шамсиддин ҳам рўзғор ташвишидан ортишмайди...
-Зўр пайтлар ўтиб кетган экана,- деди ҳаммани дилидагини уққандек Шамсиддин.
-Ҳа,- ҳўрсинди Отабек,- қизлар битта марожноега ҳам хурсанд бўлиб кетарди.
-Энди чўнтакни касал қилади,- чўнтагини уриб қўйди Рамзиддин.
-Пул топиш керак. Пулсиз яшаш қийин.
- Рамзиддинни дарди қиз, сеники пул,- деб қўйди Бунёд.
-Ўқишга кирсам бўлди. Ҳамма нарса қила оламан дердим. Дунё кафтимда деб юрар эканман,- гапга қўшилди Ориф.
- Умар бўлганда ҳозир кафтингда дунё эмас, дуо бўлсин деган бўларди,- деди Пўлат қўлидаги бедани ўйнаб.
-Тирик бўлса, нима деса ҳам майли эди..
Ориф ич-ичидан бир куч, Саидани кўргиси келаётгагини сезиб турарди. Кўча-куйда юрганида унга ўхшаган қизни кўрса юраги ғалати бўлиб кетарди. Орифни юрагида ҳамон севги ўти бор эди. Бир нарсани истасангиз шу нарсани амалга оширишга бутун борлиқ ёрдам беради дейишади. Орифни ҳам қизни кўришга бўлган истаги амалга ошди. Иккиси Косон бозорида учрашиб қолишди. Саида уни кўриб ўтиб кетмоқчи эди, Ориф йўлини тўсди. Одам кам ўтадиган бир кишилик йўлакча бўлгани учун Саида нари кетолмади.
-Сал чеккароққа чиқайлик,- деди Ориф.
Иккиси қарама-қарши туриб олгани учун, ўтаётган битта-иккита одам, ёнбош бўлиб иккисига норози қараб ўтиб кетаётганди. Саида ноилож четга чиқди. Ориф анчадан бери кўрмаган суюклисига термулиб қолибди. Уни ўқиш чарчатибди. Аммо латиф чеҳрасига соя сололмабди.
- Менда нима гапинг бор,- деди қиз йўл четидан кўзини узмай.
- Мен сени ҳалиям яхши кўраман!-ҳаяжон билан айтилган бу гап қизга таъсир этмагандек кўринди. Аммо...
-Мен ҳам, ҳар доим юрагимни бир бурчагида эдинг. Сени қачон севиб қолганимни билмаганимдек, қандай унутишимни ҳам билмаяпман. Агар билсанг, ғурур билан яшаш сен ўйлаганчалик мароқли эмас. Кўзим кулиб, юрагим йиғлаб яшашдан ҳам чарчадим... Лекин нима қилай ғурур менга юргагимдан юққан...
Дил изҳоридан кейин Орифга қараган қизни юрагидан шу сўзлар ўтди. Бироқ соясини ҳам кўзларига чиқармади. Чунки...
Ўқишга киргани учун берилган зиёфат тугагач, бир оз ичган отаси қизини ёнига чақириб, шундай деди:
- Мен сени ўқитаман қизим. Истаган нарсангни муҳайё қиламан. Ҳамма шароитни қилиб бераман. Фақат... Фақат сен юзимни ерга қаратмайсан. Биронта йигитга оиламиз шаънини тутқазмайсан. Вақти келса мен айтган йигитга турмушга чиқасан.
Саидани ич-ичидан бир нарса тўлиб келди, отаси бирон марта қизига бунақа мавзуда ҳали гап очмаганди. Кўзидан ёш юмалаб тушган қиз отасини қучоқлаб олди.
- Ваъда бераман, ота, юзингизни ерга қаратмайман. Чизган чизиғингиздан чиқмайман.
Ҳамон отасини сўзлари қулоғини остида турган қиз, гўёки истеҳзоли кулди.
- Мен эса сени ҳеч қачон яхши кўрмаганман. Бундан бу ёғига йўлимда кўришни ҳам истамайман. Заррача ғуруринг бўлса, ўзингни ерга уриб йўлимни тўсма!
Орифни кўзларига тик қараб турган Саида ғалати бўлиб кетди. Йигит унга шундай тикилиб турардики... Бу кўзларда бутун дунёни ғарқ қилгулик дард бор эди.
- Унда яхши қол,- Ориф шарт бурилиб кетиб юборди. "Ана энди тамом..." деди ўзига-ўзи.
Бироқ ортига қараганида бу ишқ ҳамон жон бермаганини кўрарди. Саиданинг тишланган лабларини изида, кўзидан оққан кўзёшларини шўрида ҳамон ҳаёт эди бу ишқ.
🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀
Ўчиб кетсанг эди мутлоқ ёдимдан,
Кўрсам, танимасам, қанийди.
Исмингни биттагина ҳарфидан,
Кўксимда неки бор,оғрийди!
Малика Тавфиқ
Ориф ва Саида
ДАВОМИ БОР....
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев