Ушбу КУН дуолар ижобат бўладиган, Аллоҳнинг илоҳий нури раҳматию марҳамати ёғиладиган кунга етказган РОББИМИЗга беҳисоб ҳамду санолар бўлсин!
Ё РОББИЙ, шундай имон саломатлиги бергинки, ҳеч бир имтиҳон, дард, синов мушкулотлар бизларни инсонийликдан чиқармасин!
Ё РОББИЙ, қалбларимизни кибрдан, амалларимизни риёдан, тилимизни ёлғондан муҳофаза айла!
Ё РОББИЙ гуноҳларимизни мағфират қил!
Ё РОББИЙ, бизларни тўғри йўлингда собитқадам қил, ҳидоятингдан бенасиб қилма, тилларимизни дилларимизни зикру дуодан айирма!
Ё РОББИЙ, ҳаққимизда хайрли бўлганига кўнгилларимизни рози айла шукрли, доимо Ўзингни ёд этувчи, тинмай ҳамд айтувчи бандаларинг қаторидан жой бер!
Ё РОББИЙ, бу гўзал тонг файзли кун шарофатидан бандаларингнинг ошкораю пинҳона, қалбдан қилган хайрли дуоларини мустажоб қил!
Аллоҳ таоло дуоларингизни ҳусни мақбул айлаб сўраганингиздан зиёдасини энг хайрлисини насиб этсин!!!
┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев