Гуруппамиздаги Азиз Опа-сингиллар, Онажонлар кириб келаётган 8-март ҳалқаро хотин, қизлар байрами билан, сиз азиз аёлларни чин қалбимиздан муборакбот этамиз. Сизлар борки, хаётда маъно бор, сизлар борки уйда тартиб бор, сизлар борки кўнглимиз тўқ, сизлар борки ғамимиз йўқ! Ҳамиша бор бўлинглар Аллоҳ барчангизни ўз паноҳида асрасин!
................Азиз аёллар.............
_______________________________
Сизлар борки, хаёт ҳам гўзал,
Қадрингиз бор азалдан, азал.
Ёзай сизга минг - битта, ғазал,
Бор бўлингиз азиз, Аёллар.
Нурга тўлиб юрсин, кўзингиз,
Дилга ёқар ширин сўзингиз.
Сўзим тингланг энди ўзингиз,
Бор бўлингиз азиз, Аёллар.
Баъзиларга қоламан ҳайрон,
Қалбингизни қилади вайрон.
Парво қилмай юрингиз, шодон,
Бор бўлингиз азиз, Аёллар.
Баҳор каби, бе ғубор бўлинг,
Шодлик ила қувончга тўлинг.
Бахтни кўриб табассум, қилинг,
Бор бўлингиз азиз, Аёллар.
Иймонингиз қалбда жўш, урсин,
Сизда, Ибо кўриниб турсин.
Баъзи қизлар, ҳаваслар қилсин,
Бор бўлингиз азиз, Аёллар.
Оқмасин ҳеч кўзда, ёшингиз,
Эгилмасин мағрур бошингиз.
Аллоҳ берсин, гўзал бахтингиз,
Бор бўлингиз азиз, Аёллар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев