Ҳақиқат муддаоси бандасиға гоҳ-гоҳ тегди.
Скандар мулкига ноз айласа, ман ажзи покимга,
Шаҳаншоҳларга тахту бизга нақши бўрё тегди.
Чиқарсам оҳи сардимни, муқаллид, қилмагин айбим,
Бўлур мақсуд мавжудики бир тире бажо тегди.
Иймонни ганжидур ихлоси комил, эй жигарбандим,
Кўнгулға андаки ширкатки, роҳ топти, бало тегди.
У бир саргашта Мажнун Лайлини кўйини кўрганда,
Ки маъшуқдин, агарчи, ноз тегди, кимё тегди.
Ўзингдиндур ҳама нодонлиғинг, зулматға йўл бошлар,
Вагарна раҳмати Ҳақ бандаларга борҳо тегди.
Савобим бор деб, кўтаҳ дема домони халқни сан,
Ки халқ арзан оломас, кишту корига ҳаво тегди.
Дуруғдин тил била уммат демак шарти ҳидоят йўқ,
У вақт уммат бўлур ҳар дилга чун тарси Худо тегди.
Танинг озоддур, Вайс ул-Қаран, нори жаҳаннамдин,
Муборак ҳирқаи поки ўшандоқ анбиё тегди.
Бир «омин» деса Ҳақ номига жоним тасаддуқ дей,
Топар ҳашр обрўйин пири комилдин дуо тегди.
Гулистони вафодин ғунчаи бекор қолмасдур,
Тузолмай қолмагай ранжур, ғайбдин чун даво тегди.
Илоҳо, хосларни пойини қабримға еткурғил,
Мунаввар бўлди кўҳи Тур, чун пойи Мусо тегди.
Ҳамани дини охир бўлди, ҳоло дини Аҳмаддур,
Шукр қил, уммато, дастингга дини Мустафо тегди.
Аларни соясида уммати дўзахдин эминдур,
Тирилмай қолмагай, ҳар мурдага пойи Исо тегди.
Эшитгин жон қулоғи бирла иймон баҳравар бўлсун,
Мукаммал дин меросу бизга қурби Зикриё тегди.
Сочилди, Машрабо, одам сарига Мабдайи нури
Ҳамадин пастлар хок эрди, нур тобти, баҳо тегди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев