3-қисм.
🔥Ҳикоя🔥
Асила Махлиё опанинг уйидан чиқганида кўча қоронғу бўлиб, тун ўз пардасини ёйиб бўлган эди. У шунчалар Махлиё опанинг дарди билан овора бўлиб, вақт ўтганини сезмай хам қолган эди. У тез тез нотаниш кўчадан кетиб борар, юрагига ғулғула ва қўрув тушганди. Шу пайт маххаладан чиқаверишда, эски гаражлар ёнида 3 – 4 йигитларга кўзи тушди. Кўринишидан безорисифат бўлган бу йигитлар, сигарета чекиб пиво ичиб ўтиришар, овозларини борича қахқаха отиб кулишар эди. Асила уларни ёнидан ўтишга мажбур эди, чунки махалладан чиқишга бошқа йўл йўқ, шу йўл орқали катта кўчага чиқилар эди. Асила тез тез қадамлар билан йигитларни ёнидан ўтиб кетар, лекин ич – ичидан ўзини ўзи кеч қолиб кетганга койир эди. Шу пайт йигитларни орасидан бир барзангисифат, юзида тиртиғи бор йигит Асила тарафга қараб кела бошлади.
- Салом яхши қиз, бу дейман мен билан танишгани келаяпсизми, - хиринглаб Асиланинг қўлидан тутишга харакат қилди йигит.
Асиланинг юраги қинидан чиққудей урар, лекин билдирмасликга харакат қилар эди. У хеч нима демай йигитни ёнидан ўтиб кетишга харакат қилди.
- Хой, қулоғингиз томи битганми ёки соқовмила, - Асилани йўлини тўсишга харакат қилиб яна гапида давом этди тиртиғли йигит.
Шу пайт халиги 3 йигит хам “тиртиғ”ни ёнига келиб, Асилани тўрт тарафидан ўраб олишди.
- Йўлимдан қочинг, - қаъттий овозда деди Асила.
- Вой, бу қушчани қаранглар, дағдағаси ўзгачаку, - деди пакана бўйлик йигит. Йигитлар яна хиринглашди.
- Биз тарафларга келиб қобсиз, энди би-и-ир кўнглимизни хушлаб кетасизда хонимча, - деб Асиланинг белидан қучди “тиртиғ”.
Асила жон холатда ўзини орқага олди, ва “тиртиғни” юзига шапалоқ тортиб юборди.
- Хе онангни, қ..жиқ, хали сенми менга қўл кўтарадиган - Кутилмаган шапалоқдан ва дўстларини олдида из – за бўлганидан “тиртиғни” жон – пони чиқиб кетди, ва Асиланинг иккала қўлини қайириб,сочидан бураб тортиб, юзига бир мушт туширди.
Кучли мушт зарбидан Асиланинг кўз олди қоронғилашиб, ўзини йўқотиб қўйиб ерга қулади. Кўзи қонга тўлган “тиртиғ” энди баттар қутуриб кетганди. Асилани даст кўтариб яна бир шапалоқ тортиб, хунук сўзлар билан хақорат қила бошлади. Бу иш қолган безориларга хам ёқиб тушиб, энди Асилани хар тарафидан турткилашар, унга озор беришар эди. Пакана эса бир зарба билан Асиланинг кофточкасини тортган эди, қизнинг бадани очилиб қолди. Йигитлар хиринлаб қизни турткилаб савалар эдилар. Оғриқдан, қўрқувдан Асила дод солиб ёрдамга чақирар, лекин уни овозини хеч ким эшитмас эди. Асиланинг кўз олди қоронғилашиб борар, охирги эшитган сўзи тиртиғнинг “қани бу қушчани бир татиб қўрайликчи” деб, Асилани даст кўтаргани эди. Асиланинг кўз олди қоронғулашиб, хушидан кетди...
Шу пайт кўча бошида яна ўша қора Прадо мошинаси пайдо бўлди. Ундан Шохрух йигитлар тарафга югириб келар эди. У чопиб келиб, йигитлар билан муштлашиб кетди. Ўсмирлик чоғида спорт билан жиддий шуғулланган Шохрух, жисмоний томондан баққувват бўлиб, хаш – паш дегунча тўрт йигитни ағанатди.
У Асилани даст кўтариб мошинасига оборди, ва охисталик билан машина курсисига ётқизиб, устига костюмини кийгазди ва сув олиб унга сепди. Асила охиста кўзини очди.
- Хайрият, ўзингизга келдингиз, - деди Шохрух.
Асила аввалига қаердалигини, унга нима бўлганини англай олмади. Секин аста онг шури тинниқлашиб, ўн дақиқа олдин бўлиб ўтган воқеаларни эслади, ва йиғлаб юборди.
- Йиғламанг Асила, улар сизга хеч нима қила олишмади, мен етиб келдим, - деди Шохрух.
- Сиз... сиз бу ерда нима қиляпсиз?, - деди Асила зўрға.
- Шу ерда бир танишим яшайди, вақти – вақти билан кўргани келиб тураман. Мана бугун хам келаётган эдим. Узоқдан қарасам бир тўда безорилар бир қизни калтаклашаётган экан. Чопиб келдим, қарасам сиз экансиз.
Асила хўнграб йиғлаб юборди, ва илкис Шохрухни бўйнидан қучиб “ Рахмат, сиз бўлмаганингизда хаётим барборд бўларди, сиз яна бир бора хаётимни сақлаб қолдингиз” деди.
Шохрух Асиланинг бу қилиғидан қувониб кетди. У секин аста қизни қучоғидан бўшаб, “Кеч бўлиб қолди, ота – онангиз хам хавотир олишаётгандир, юринг энди уйингизга элтиб қўяман”, деди ва машинасини ўт олдирди.
Даврон ака билан Нозима опа минг би
р хаёл билан ўтиришар, Асилани кеч қолиб кетганидан хавотирда эидалар.
- Қаерларда юрибти бу ўзбошимча қизинг, - деб Даврон акани жони чиқар, ўзини қўйишга жой топа олмас эди.
Нозима опа қайта – қайта Асилага қўнғироқ қилар, лекин у тарафдан жавоб бўлмасди. Даврон аканинг сабр коссаси тўлди, ва даст ўрнидан туриб эшикга қараб кета бошлади.
- Қаерга дадаси, - Нозима опанинг оғзидан чиқган жумлага Даврон ака бир ўқрайиш қилди, ва эшикдан чиқиб кетди.
У шахдам қадамлар билан кўча бошига чиқиб борар, хаёлида минг бир фикр чарх урарди. Шу пайт узоқда қора прадо мошинаси кўринди, ичида ўтирган қиз таниш кўринди. У яхшилаб қаради, ва бу Асила эканлигига ишончи комил бўлди.
Асила отасини кўриб, Шохрух машинани тўхтатиши билан отилиб тушди, ва ўзини отасининг бағрига отди. Қизининг ахволини кўрган отанинг қўзлари минг хаёллар билан қонга тўлди.
- Ассалому алайкум, мен Шохрух бўламан.
- Овозингни ўччиииииир ит, - қичқириб Шохрух томонга хезланиб кела бошлади Даврон ака.
- Йўқ йўқ дадажон, Шохрух ака мени ўша итлар чангалидан қутқарган халоскорим, - деб Асилани дадасини қўлидан ушлаб олди.
Даврон ака узур сўраб, Шохрухни уйга таклиф қилди. Шохрух эса зарур ишлари борлигини пеш қилиб, машинасини ўт олдирди.
- Ха айтганча, Асила, сиздаги беъэтиборлик ва совуқгина ширини сўзлашиш дадажонингиздан ўтган экан, энди билдим.
Шохрухнинг хазилидан юзларига табассум югурганча, ота бола уйларига кириб кетишди. Асила бўлган воқеаларни ота онасига сўзлаб берди, ва жуда чарчаганини айтиб, ўз хонаси тамон равона бўлди. Жуда чарчаган, буни устига бутун танаси оғриқдан зирқираб турган бўлсада, хаёлидан негадир Шохрух кетмас эди. У бу ахволга умуман тушмаган, хатто энг севимли иши хақида хам ўйламай қолганди. У учун энг дахшатли кун бўлган бўлсада, энг ёқимли тун сифатида ширин ўйлар оғушида уйқуга кетди. Тонгги соат 5 лар чамаси, Асила телефон овозидан уйғониб кетди. Қизиқ , нотаниш номер.
- Ало?
- Ало, салом Асила. Бу мен, Шохрух. Номерингизни дўстим севгилиси, Шохидадан билиб берди. Илтимос дугонангизни койиманг.
- Ассалому алайкум, - Асила хаяжондан зўрға жавоб бера олди.
- Асила, деразангиздан ташқарига бир қиё боқинг илтимос.
Дераза олдига яқинлашган сари, Асила гох чўчиб, гох севинарди. Қўлида бир боғ оппоқ атиргуллар билан турган Шохрух Асилага сеқишини қайта ва қайта такрорлаб тинмас, бу шовқин овозидан безовта бўлиб, кўчага чиқган Даврон ака ва Нозима опалар хам қизларининг розилик беришини хохлаб туришарди. Ахир Шохрух уни халоскори, хам келишган, хам ўзига тўқ хонадоннинг фарзанди эди. Хуллас, улар орзу қилиб юрган мард ва жасур куёв эди назарларида. Асила бахтга тўла юзларини яшириб, деразани беркитди. Шохрух эса янада баланд овозда икки кундан сўнг қайтиб келишини ва албатта Асилани ўз уйига тез кунларда олиб кетишини бор овозда айтарди.
Асила шу икки кун ичида ўқишга хам бормади. Чунки уни ахволи ўқишга боришга йўл қўймасди. Ота онаси хам бунга қарши эдилар. Лекин бу орада Асила Бахром Савриевичнинг иш хонаси, турар манзили қаерда эканлигини суриштириб билди. Кўчага чиқиш учун Асиланинг отаси унга атай машина тайинлади. Асила Савриевичнинг махалласига бориб, ул бул кимдан у хақида ўзми кўпми гаплар эшитди. Кўринишидан махалла гап олди сотти бўйича бошлиқ бир аёлнинг гапларича, Савриевич ўзини аёлларга беъэтибордек кўрсатсада, ўзи асли ғирт хотинбоз эмиш. Яна уни ноқонуний ўғли бор бўлиб, боланинг ойиси хақ талаб қилиб келгани учун Савриевич ўз оиласи билан анча вақтгача чет элда яшириниб яшаб юрганмиш.
- Ээээ, жиннисиз Халимахон. Савриевич унақа одам эмас. У ўғлини бир ўзини ўқишга юборишни хохламаган, Хусния опанинг (Савриевчининг аёли) гапи туфайли чет элда яшашди, - гапини бўлди бошқа бир аёл.
- Халимахон, бу дейман, Бахром ака сизга қарамаганидан жаааа аламзадасиз шекилли а? , - хазиломус гап қўшди улар билан турган учунчи аёл.
Хуллас Асила Бахром Савриевич билан тўғридан тўғри мулоқат қилиш тўғри эмаслигини яхшигина билиб, Бахром Савриевични ўз идораси рўпарасида пойлаб турди. Ва нихоят ўзи хам кўринди. Тўлачадан келган, кўринишидан нимадандур жуда асабий Савриевич машинасидан тутоқиб тушибоқ идораси томон шахдам қада
млар билан кириб кетди.
“Бойларнинг боши доим ташвишдан чиқмайди ўзи”, хаёлидан ўтқазиб мийғида кулиб қўйди Асила. Уйга қайтгач, хаммасини солиштириб кўрар экан, бу халокатлар тасодиф эмаслигига қайта ва қайта ишончи комил бўларди. “Қандай қилиб бой бадавлат инсоннинг даъвоси бу инсон фойдасига хал хал бўлмаган деган саволига бугун у аниқлик киритди. Илгари янглишган эканман, бу даъволар аслида Савриевичнинг фойдасига хал бўлган кўринади, буни барибир тагига етмай қўймайман”, - дея ўзига ахт қилди Асила.
Эх Асила Асила...
Учунчи кун ўқишга кетаётиб Асила ошхонада гурунглашиб турган дадаси ва ойисини сухбатини беихтиёр эшитиб қолди.
- Дадаси, нима дейсиз, Шохрухжон ўз фикридан қайтиб қолмасмикин. Қизингиз жуда қайсар, қаёқдаги отаману – сотаманлар билан машғул. Унга қолса бир умр ўша алламбалоларга тўла портфелини қучиб юраверади. Сиз хам бундо ота бўлиб қизингизни койимасангиз. Биттаю битта қизимиз хам бизга бўйсунмаса.
- Нолишни бас қил, мен Асилани қарорини мақуллайман. У жуда ақлли қиз. Ўзига қўйиб бер.
Отасининг сўзларидан мағрурланган қиз, ойисининг хам сўзларини ўйлаб, жилмайганча йўлга тушди. Ўқишга боргач, негадур унга хамма бошқаса нигох билан боқар, кимлардир кни ўз – ўзидан табриклар, яна кимлардир бўлса “ичидан пишган писмиғей” деган хазиломуз сўзлар билан уни ғашини келтиришарди. Сабабини билишга қанча уринмасин, хеч ким унга индамас эди. Фақат дугонаси Шохидвнинг сўзларидан кейин, гап нимадалигини тушунди.
- Хаааа, севгини чўпчак дейдиган дугонажоним, фаришта дугонажоним, севгини тан олмайсан а. Яна хеч нима билмайдигандей туришингничи. Бутун зал бўйлаб сенга аталга гуллардан қизғониб кетаяпман хатто.
Ха, Асила хар доимгидей ўз хаёллари билан бўлиб, бутун зални қоплаган бир – биридан ажойиб гулларга эътибор хам қилмаган эди. Хақиқатдан хам, севгига ишонганча ўқиш хонаси томон бораркан, Шохрухни кўрдию, юрагининг туб – тубига чўкиб ётган қандайдир илиқлик унинг бутун вужудини куйдириб юборди. Дархақиқат, бу хақиқий севги эди!
- Асила, мен сизни қўлингизни сўраб келдим. Сизни бутун хав – хатарлардан, бутун қоронғу келажакдан, қолаверса бутун бошли нохақлик чангалидан олиб чиқишимга изн беринг.
Гарчи бу сўзларни мағзини чақиб улгирмаган бўлсада, Асила ўзида йўқ хурсанд эди. Шохрухнинг севги изхорини қабул қилишдан бошқа иложиси хам йўқ эди, чунки у чиндан севиб қолган эди. Ўқиш тугагач, бу икки ёш орзулар осмонида парвоз қилганча Тошкент кўчаларини кезишар, бир бирларини борликлари учун шукроналар айтишар эди.
Шохрух Асилага кечки пайт совчилар боришини ва тез орада тўйлиги бўлишини, тўйдан сўнг чет элда яшашлигини айтди. Асилага бу таклиф ёқмасада, Шохрухга бўлган мухаббати уни бир сўз дейишга ундамади. Кеч тушиб Шохрухнинг ойиси ва холаси Асилани сўраб келишди. Қизларининг бахтини кўриш хар бир ота она учун бахт бўгани каби, Даврон ака ва Нозима опалар хам бу бахтдан бебахра қолишмади. Гарчи қизларини чет элда маълум вақт яшаб туришини эшитиб жуда хафа бўлишсада, Асилани қарорини мақуллашди.
Тез орада тўй кунини хам аниқлашди. Асила ўқишини тугатиб олишни жуда хохлар, Шохрух эса уни чет элда давом эттириши мумкинлигини такидларди. Асила ота онаси Шохрухнинг оиласи хақида гап бошлашса уялибгина ўрнидан туриб кетар, уларнинг мақтовларига қўшилиб севинарди.
Кунла мисоли оқар сув каби ўтиб борар, икки ёш бир бирининг висолига етадиган кун хам келиб қолган эди. Хамма қизлар орзу қилгани каби, Асиланинг хам орзуси амалга ошадиган кун келди. Фаришта мисол оппоқ либосли келинчак ўз уйи остонасидан чиқиб борар экан, Даврон ака ва Нозима опаларнинг бахтга тўла кўзларидан дув – дув ёш тинмасди. Бу бахтли кўз ёшни Аллох насиб килсин барчага. Бахт ва никох оқшоми муносабати билан уюштирилган базм кечасида, икки ёшга бахт тилаб, қўлларини дуога очиш учун Шохрух ва Асиланинг ота оналари даврага чиқишди.
Йўўўўўўўқ, бу дахшат! Асила кўриб турганларига ишонмас, кўзларини қайта – қайта ишқалаб кўрарди. Лекин хамон унинг рўпарасида Бахром Савриевич келини бихтига дуо қилиб турарди. Бўлиши мумкин эмас, нахотки Асила ўзи билмаган холда мархум Санжаржон ва мархума Барно сингари тузоқга илинган бўлса?!
Давоми бор.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 10
https://ok.ru/group/57399327326364/topic/156148600447132
Давоми
https://ok.ru/group/57399327326364/topic/156153999106204