💦
(афсусс... сизни кеч тушундим)
Биласизларми.... ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин экан. Шу учун ҳамма нарсага тайёр туришимиз керак экан. Ҳеч қачон Ота онадан ранжимаслигимиз керак экан. Чунки улар бизни бахтимизни ўйлаб насиҳат қилишади. Гапларимни исботи учун ҳозир сизларга бир акамизни ҳаётида рўй берган воқеани ҳавола этмоқчиман.
-- Мен ўзига тўқ бадавлат оилани фарзандиман. - дея гапида давом этди. -- Отам нефтьгаз компаниясида етакчи раҳбарларидан бири эди. Лекин ўзини босиб олган, беш маҳал номозини ҳечам канда қилмасди. Ходим ва барчага муомиласи яхши эди. Мен баъзи бойваччаларнинг ўғилларига ўхшаган эркатой эмас... аксинча мактабда фанларни аъло баҳоларга ўзлаштирган билимим яхши эди. Шу сабабли мактабни битириб нуфузли олийгоҳга ўқишга кирдим. Мени хаёлимда доим бир орзу юрарди... олийгоҳни аъло баҳоларга битирсам Отам менга совға сифатида энг қиммат автомобил олиб беришларини ҳоҳлардим. Гоҳида ўқишдан бўш пайтларим авто салонга кириб ўша орзуимдаги мошинани кўриб ҳам чиқардим.
Ва ниҳоят битирув онларим яқинлашгач, бу фикримни Отамга билдирдим. Мени бу гапларимга Отам ҳеч нарса демасдан бироз жилмайиб қўйди. Университетни ҳам аъло баҳоларга битказиб, дипломимни ҳам олдим. Хурсандчилигим чексиз эди. Чунки мени уйда ўша хаёлимдаги бир умрлик орзу қилган машинам кутаётгандида. Уйга киргач зинадан иккинчи қаватга чиқа бошладим. Ишонасизми, ҳаяжондан юрагим тез тез урарди. Отамни хонасини эшигини очдим ва ичкарига кирдим. Рўпарамда кўзлари қувоончга тўла Отам турардилар. Мени қучиб, табриклади яхши ният тилаб табриклади. Ва қўлларида ушлаб турган олтин ғилофли "ҚУРЪОН" китобини менга узатди. Аммо мен Отамдан бошқа совға кутгандим. Шу ерда ҳафсалам пир бўлди.... кайфиятим тушиб хафа бўлиб, Отамга шундай дедим:
-- Отажон.... наҳот сиздай бой одам менга фақат шуни илинган бўлсангиз.... ахир ёлғиз ўғлингизман.... тилагимни бажариш қийинмиди?-дея китобни хонадаги стол устига ташлаб чиқиб кетдим.
Шу чиқиб кетишимда анча вақт Отамдан хафа бўлиб аразлаб юрдим. Орадан анча вақт ўтди... уйландим, болаларим изма из туғилишди. Ўз соҳамни чуқур эгаллаб яхши мутахассис бўлганим учун мени бошқа давлатга раҳбарлик лавозимига кўчириб ўтказишди. Ишларим яхши, ҳаётим ҳам оилам, болаларим билан мазмунли эди. Мен ўшанда билмасдимки, бу олган билим ва тарбиям ҳаммаси Ота онам берган ўгиту насиҳатлар сабаблигини.
Кунлардан бир куни чет элда пайтимга телефонимга Отамни юраги ушлаб тўсатдан вафот этганлиги ҳақидаги хабар келди. Мен тезгина болаларимни олиб ватанга, туғилиб ўсган уйимизга қайтдим. Уйимиз эшиги олдида тўн, қалпоқ кийган одамлар билан гавжум эди. Ичкарида йиғи овози оламни тиратарди. Кўзимда ёш билан ичкарига кирдим. Отам раҳматли жимгина кўзлари юмуқ ҳолда ётардилар. Жонсиз танасини қучиб ич ичимдан ўксиб ўксиб йиғладим. Ўшанда бекорга хафа бўлиб аразлаганимдан минг бор афсусландим. Аммо энди кеч эди. Отамни охирги манзилга кузатиб қабрга қўйиб келдик....мавридларини ўтказдик.
Эртаси куни оиламиз юристи Алишер ака уйимизга келиб яна бир бор ҳамдардлик билдирди. Ва мени отам раҳматлини хонасига бирга чиқишимни айтди. Иккинчи қаватга зинадан кўтарилаяпман, лекин ҳали ҳам Отамни вафот этганлигига ҳечам ишонгим келмасдим. Отамни хонаси иккаламиз кирдик, шу шу ҳолатда эди. Алишерака қўлимга Отамни сейфини калитини бериб уни очишимни...Отам раҳматлини менга қолдирган меросимни қабул қилишимни айтиб қолди. Сейвфни очдим.... у ерда барча Отамни мол мулклари мени номимга мерос бўлиб қолдирганлиги ҳақидаги ҳужжатлар билан биргаликда олтин ғилофли "ҚУРЪОН" китоб ҳам тутарди. Қўлимга олиб ғилоф ичини очдим. Ишонасизми китобни ғилофи ичида ўша давримда мен орзу қилган мошина калити ва ҳужжатлари ҳам турарди. Кўзимдаги ёш ўзим ҳоҳламаган ҳолда чиқиб ёноқларимга юмалаб оқарди. Мен шунда Отамни мен учун ҳамма нарсага тайёрлигини тушуниб, бекорга аразлаганимни тушуниб етдим... лекин афсус энди кеч эди.
Мана азизларим.... қиссадан ҳисса шуки * Аллоҳ инсонларга яхшилик ҳоҳлайди... лекин инсон ожиздир *.
Одамзот фақат ўзи ақли етган йўлдан бахтни кутади..... Аллоҳни эса йўллари кўп.
Вақтингизни аямасдан ўқиганингиз учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Агар ҳикоям ёққан бўлса сиздан 👍 ва изоҳларда мулоҳазаларингизни кутиб қоламан.
Крик_души // Шухрат.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев