Улғайдим...
Тиллага бурканган, энг қиммат атирлар ишлатадиган доктор аёлнинг ўқимишли, доим иш билан банд турмуш ўртоғидан бир оғиз ширин сўз кутиб умри ўтаётганини кўрдим.
Муҳандис ўз ўғлини мактабнинг эшиги олдида ҳашаматли, қиммабаҳо мошинасида кутарди. Лекин мошинасидан тушиб, фарзандини бағрига босишни, унга эшикни очиб беришни ўзига эп кўрмаслигини кўрдим.
Кўкат сотувчи қўлида банан ушлаб турган ҳолда боласини кутаётганини, бола отасини кўрган заҳоти бағрига отилганини, унга банан келтирганидан ниҳоятда хурсанд бўлганини кўрдим.
Автобус ҳайдовчиси аёлига қўнғироқ қилиб, маош олганини, сафарга чиқиш учун керакли нарсалар ва болаларни тайёрлашни сўраганини кўрдим.
Шунда мен, чўнтакнинг бўшлиги эмас, қалбнинг камбағаллиги ҳақиқий фақирлик эканлигини англадим. Қалбнинг бой бўлиши ақлнинг бой бўлишидан афзаллигини тушундим. Мен даражаларнинг тенглигидан кўра, қалблар бир - бирига монандлиги зарурроқ деб ҳисоблайдиган бўлдим.
Мустаҳкам оила қуриш, бахт - саодат учун тарафлар ўқимишли, бой бўлиши шарт эмас. Аллоҳдан чиндан қўрқадиган қалб соҳиби бўлиши кифоя!
Умму Абдуллоҳ таржимаси...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев