Макҳул розияллоҳу анҳу:
.
«Ким «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи. Ва лаа манжаа миналлоҳи
иллаа илайҳи» деса, Аллоҳ ундан етмиш зарарнинг эшигини ёпади. Уларнинг энг кичиги фақирликдир», деди».
.
Термизий ривоят қилган
.
Ибн Касийрнинг тафсирида ва имом
Суютийнинг «ад-Дуррул Мансур» номли тафсирларида Муҳаммад ибн Исҳоқ ва Ибн Абу Ҳотимлардан қуйидагилар ривоят қилинади:
.
«Молик ал-Ашжаъий
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
.
«Ўғлим Афв асирга тушиб қолди», деди. «Унга одам юбориб,
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сенга «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи»ни кўп айтишни амр қилмоқдалар» деган хабарни етказ», дедилар.
Хабарчи бориб, унга ҳалиги гапни
етказди. Афв тинмасдан «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи» ни айтишда бардавом бўлди. Унинг ўғлини қайиш билан боғлаб қўйишган эди. Қайиш ундан ечилиб тушди. У чиқиб қараса, бир
туя турибди. Уни миниб олди. Ташқарига чиқиб, қавмнинг қўрасини кўрди ва у ердаги бор жонлиқни ҳайдаб кетди.
Эшик олдига келиб, чақиргандагина
ота-онаси унинг келганини билиб олдилар. Отаси хурсанд бўлиб: «Каъбанинг Робби ила қасам! Афв!» деди. Онаси эса:
«Вой, шўрим! Афв қайишда боғланиб азоб чекибди!» деди.
Ота билан ходим унинг олдига шошиб бордилар. Қарашса,
Афв ҳовлини туяга тўлдириб юборибди.
У отасига бўлган воқеани айтиб берди. Отаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, Афв ва туялар ҳақидаги хабарни берди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алай-
ҳи васаллам: «Уларни нима хоҳласанг, ўшандай, ўз туянгга нима қиладиган бўлсанг, шундай қил», дедилар.
Сўнг «Талоқ» сурасидаги:
«Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўядир. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, унга У зотнинг Ўзи кифоядир» ояти нозил бўлди»
(2-3-оятлар).
<><><><><><><><><><><><><><><><><><><><><><
---- Тақвонинг фойдалари?
💖 1. Тақво ўз эгасини Аллоҳ таоло билан бирга қилади.
💖 2. Тақво ўз эгаси учун икром башоратидир.
💖 3. Тақво гуноҳларнинг кечирилишига сабабдир.
💖 4. Тақво ажрнинг кўпайишига сабабдир.
💖 5. Тақво мағфират ваъдасидир.
💖 6. Тақво нафсдан хавфнинг кетишидир.
💖 7. Тақво ишда енгиллик ва осонликдир.
💖 8. Тақво ўз эгасига Аллоҳ таолонинг ёрдами ва
нусратидир.
💖 9. Тақво балолардан омонликдир.
💖 10. Тақво висол ва қурбат воситасидир.
💖 11. Тақво бошқалардан устунлик иззатидир.
💖 12. Тақво ғам-ғуссадан чиқишдир.
💖 13. Тақво кенг ризқ ваъдасидир.
💖 14. Тақво азоб ва уқубатдан нажотдир.
💖 15. Тақво жаннатга эришиш йўлидир.
💖 16. Тақво содиқлик гувоҳномасидир.
💖 17. Тақво Аллоҳ таолонинг муҳаббатидир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев