Отам энг яхши ва афзал инсон!
Мен 6 ёшдаман:
Отамни барча инсонлар танийди.
Мен 10 ёшдаман:
Отам жуда ажойиб инсон, лекин хулқлари бир оз таранг.
Мен 12 ёшдаман:
Гўдаклик пайтимда отам меҳрибонроқ эдилар.
Мен 14 ёшдаман:
Отам таъби нозик ва таъсирчан бўла бошладилар.
Мен 16 ёшдаман:
Отамнинг давр билан ҳамқадам бўлиши имконсиз...
Мен 18 ёшдаман:
Отам кун ўтган сари тажанг ва жиззаки бўлиб бораяптилар.
Мен 20 ёшдаман:
Отамни кечириш менга жуда оғир бўлиб бораяпти... Хайронман онам қандай қилиб уларга бунча йил сабр қилиб келаяптилар?!
Мен 25 ёшдаман:
Отам қилаётган хар ишимга қарши чиқадилар...
Мен 30 ёшдаман:
Отам билан келишиш амри маҳол бўлиб қолди. Қизиқ, бобом ҳам отамнинг ёшлигида улар билан роса оввора бўлиб, ташвиш чекканмиканлар?..
Мен 40 ёшдаман:
Отам мени бу ҳаётда маълум интизом ва қоидаларга кўра тарбия қилдилар, мен ҳам болаларимни ана шундан тарбия қилишим даркор.
Мен 45 ёшдаман:
Таажжубланаман...
Отам ҳаммамизни қандай қилиб тарбия қилишни уддаладилар экан...
Мен 50 ёшдаман:
Болаларимни назорат қилиб бошқариш қийин бўлаяпти. Отам бизни тарбиямизга жон куйдириб, ғамхўрлик қилганларида қанчалар машаққат чеккан бўлсалар?.
Мен 55 ёшдаман:
Отам узоқни кўра билган одам бўлиб, бизнинг учун бир бунча нарсаларни олдиндан режалаштириб қўйган эканлар. Отам меҳрибон ва жуда ажойиб инсон эканлар...
Мен 60 ёшдаман:
Отам энг яхши ва афзал инсон...!
4 ёшимиздаги бошланғич нуқтага қайтишимиз учун 56 йил керак бўлди, вақти бой бермасдан ота-онамизга лутфу эҳсон қилайлик. Фарзандларимиз бизга, биз ота ~онамизга қилган муомаладан кўра яхшироқ муомала қилишларини сўраб Аллоҳга илтижо қилайлик!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2