АБУ ЗАРР ҒИФОРИЙ (розияллоҳу анҳу) НИНГ ЎГИТЛАРИ
Суфён ас-Саврийдан розияллоҳу анҳудан:
"Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу, Каъба ёнида туриб:
- Эй инсонлар! Сизнинг фойдангизни ўйлаган бир биродарингиз сифатида бир-икки оғиз гапирмоқчиман, - деди.
Одамлар унинг гапларини эшитиб атрофини ўраб олишди. Абу Зарр Ғифорий улардан:
- Мободо йўлга чиқмоқчи бўлсангиз сафар учун керакли нарсалар тайёрлайсизми, йўқми? - дея сўради.
Одамлар:
- Албатта, тайёрлаймиз, - деб жавоб беришди.
- Қиёмат сафари энг узоқ сафардир. Шунга яраша тайёргарлик кўринг.
- Қандай ҳозирлик кўришимиз керак?
- Катта ташвиш-хавотирлардан халос бўлиш учун ҳаж фарзини адо этингиз. Қиёмат кунида қаттиқ савол-жавоб бўлишини ўйлаб, иссиқ кунларда рўза тутинг. Қабрнинг даҳшати ва у ердаги ёлғизликни ўйлаб, кечанинг тим қоронғисида туриб, намоз ўқинг. Қиёмат кунининг машаққатларини ўйлаб, доимо фойдали гапларни айтинг. Агар буни уддалай олмасангиз, зарарли бирор сўз айтиб юбормаслик учун жим туринг. Молингиз билан муҳтожларга ёрдам беринг. Кунингизни иккига бўлиб бир қисмини оҳиратга тайёргарлик ишлари, қолганини ҳалол ризқ насиба топиш билан ўтказинг. Учинчи бўлимининг эса сизга фойдаси йўқ, зарари бордир. Молингизни ҳам иккига бўлинг. Бир қисмини бола-чақангиз учун сарфлаб, қолганини охиратингиз учун озуқа қилинг.
Учинчи қисмини эса сизга фойла эмас, зарари борлиги учун, унга эҳтиёжингиз йўқдир. Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу, сўзининг охирида баланд овозда:
- Эй инсонлар! Азалдан бор бўлган, охири ҳам кўринмайдиган катта бир ҳирс-эҳтирос сизларни ўлдирмасин, - деб ҳайқирдилар".
══════ ❁✿❁ ══════
© «Нажот Йўли» каналига аъзо бўлинг ва яқинларингиз билан бўлишинг !!! 👇 https://telegram.me/najotyoli1
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев