Предыдущая публикация
Мана яқин олий мақсадга,
Қутлуғ қадам борасиз макон.
Етдик шукр ушбу фурсатга,
Омон бориб келинг Отажон.
Оқ кўнгиллик, оппоқ либослар,
Ярашибди ялтилаб маржон.
Байтуллохга бирга борасизлар,
Омон бориб келинг Онажон.
Юзларимда қувонч кўз ёшим,
Олислардан боқаман гирён
Дуогоим падар қуёшим
Омон бориб келинг Отажон.
Истагандим чиндан юракдан,
Аллоҳимга шукр мехрибон.
Ниятларга етдим тилакдан,
Омон бориб келинг Онажон
Сизни чорлаб Макка Мадина,
Фарзи ажиб бормоқлик инсон.
Хожи Ота бўляпсиз мана,
Омон бориб келинг Отажон.
Кўз ёшларим юрак сўзларим,
Дуоларда бўласиз хар он.
Сизга дилдан оқ йўл тиладим,
Омон бориб келинг Онажон.
Нурулло Нурлий
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев