"Хаж сафарига бордик, ибодат килиб юрганда бир отахонни кузата бошладим, уни хар куни масжид сахнини тизаси билан ўтирволиб юваётганини кўрардим,
– Ёши бир жойга бориб қолган отахондан дуо олмоқчи бўлдим, шерикларим билан ёнига бориб:
– "Қандай хам яхши касбингиз бор" дедим араб тилида. Чўнтагимдан бироз пул чиқариб қўлига тутқаздим.
Чол пулларни у ёқ бу ёғини кўриб, нима қилай буларни? деган маънода менга қаради, "Дуо беринг бизга" дедим.
У пулни қайтариб қўлимга тутқазиб " Дуони пулга бермайман" деди. Қилган ишимдан бироз хижолат бўлдим...
Чолни сухбатга тортдим, "Бу ишни қилишга сизни нима мажбур қилади?" дедим.
Чол эса:
– "Сизлар мени пулга мухтож деб ўйлаяпсизлар тўғрими? Мен сизларга шундоқ бўлиб кўриняпман, шундайми? Мақтаниш эмасу, аммо мени кимлигимни биласизларми" деди ва шу захотиёқ ўзи жавоб берди саволига:
Мени Арабистонда фалонта заводим бор, хаж фондига хар йили фалон миллион сўм ўтказаман, яна кўп ишлар қиламан, аммо кўнглим тўлмайди қилган ишларимдан.
Кимлигимни унутмаслигим учун хаж бошланди дегунча ишимдан таътил олиб, чет элга дам олгани кетяпман деб шу ерга келаман ва хаж охиригача шу ишни қиламан, мени бу кийимда биров танимайди, зора шу ишим Аллохга мақбул келса..!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев