Бир киши айтаяпти:
"Мен ҳижоб ўраб фоҳишалик қилиб юрган қанча-қанча аёлларни биламан!".
Мен унга дедим:
-Мен эса Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ортларида доимо биринчи сафда намоз ўқиган мунофиқларни биламан. Агар ҳижоб мақтовли нарса бўлмаганида ўша сиз айтган фоҳиша унинг ортида беркинмаган бўлар эди. Агар соқол ёмон нарса бўлганида эди муттаҳамлар уни ўзларига ниқоб қилмаган бўлар эди. Агар ислом ёмон нарса бўлганида бугунги ўзбеклар ичида писиб юрган атеистлар очиқ-ойдин ўзини таништириб "менга жаноза намози ўқиманглар" деган бўлар эди!".
Мусулмоннинг айб иш қилаётганини кўрсангиз билингки, у динига амал қилмаяпти.
Ислом хар замон ва Маконга мос ва хос диндир. Унда нуксон йук. Нуксон, динимизга амал қилмаётган биз мусулмонларда!
Абдулқодир Полвонов
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев