Ишқ захридан жуда тўйганман.
Сен севгидан асло сўз очма,
Анча бўлди севмай қўйганман.
Мен хам телба бўлганман севиб,
Кеча кундуз бедор ухламай.
Ишқ хақида байтлар битганман,
Дўстми, душман асло англамай.
Ишонганман боримни бериб,
Хатто жоним қўйиб гаровга.
Неча бора алдаса хамки,
Кўз юмганман ўша саробга.
Чиндан севсанг шундай бўларкан,
Кўринмаскан хаттоки жонинг.
Йўлларига фидолар қилиб,
Билинмаскан тўкилса қонинг.
Аммо хар гал оғриса кўнгил,
Умидинг қайтса қуйнилари пуч.
Ишонч деган пойдевор қулаб,
Ишқ саройинг қумга келса дуч.
Вайрон бўлса кўнгил саройинг,
Ғийбат ,бўхтон, ланати рашкдан.
Бир табассум кўрмаса лабинг
Тўхтамаса кўзларинг ашкдан.
Тоғ бўлсаям сабр қуларкан,
Муз қоядек музлаган кўнгил.
Инсон шундай бир бор ўларкан,
Ва бир бора севаркан кўнгил.
Сўз очмагин асло севгидан,
Ишқ боғига чорлама мени.
Анча бўлди севмай қўйганман,
Юрак қабул қилмайди сени...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев