Қонимни қайнатди қонимдагилар,
Жонимни ўйнатди жонимдагилар,
Йироқда юрганлар бегона эмас...
Баъзан бегонадир ёнимдагилар!
Кўнгиллар бир эмас, қарашлар турфа,
Ҳар куни ненидир этишар туҳфа,
Ҳозир кўнгилларни оғритиш урф-а?
Баъзан бегонадир ёнимдагилар!
Йироқ юрганлардан азоб кам келар,
Сени кўп билганлар кўп мазаҳ қилар,
Бирон аслаҳасиз бағрингни тилар,
Баъзан бегонадир ёнимдагилар!
Тирикманми, ёки ўлдимми билмас?
Мени ҳоҳишимга эътибор қилмас,
Қалбимдан ўтгани ҳеч кимга сирмас,
Баъзан бегонадир ёнимдагилар.
Тўғри юрагимда Аллоҳим бордир,
Биргина ҳақ ўзи кўнглимга ёрдир,
Яқинлар юраги мен учун тордир,
Баъзан бегонадир ёнимдагилар!
Жон жигарим акам, синглим, опам ҳам,
Тоғаю амаки, амма, холам ҳам,
Отам ҳам, онам ҳам, ҳатто болам ҳам,
Баъзан бегонадир ёнимдагилар!
Синишимни кутар шонимдагилар,
Баъзан бегонадир ёнимдагилар!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев