Суралар ҳажм жиҳатидан тўрт қисмга бўлинади:
1) Ас-собъу тивалу - Узун еттилик. Бу қисм Қуръони Каримдаги энг узун сураларни ўз ичига олиб, унга Бақара, Оли Имрон, Нисо, Моида, Анъом, Аъроф, Анфол ва Тавба суралари биргаликда киради.(Баъзи
уламолар Тавба сураси "Бисмиллаҳир Роҳманир
Роҳийм"сиз бошлангани учун Анфол билан бирга бўлиб еттинчи, десалар, бошқалар бу ҳар иккиси
алоҳида сура ва уларни бирга ҳисоблаш нотўғри, деб "Юнус" сурасини еттинчиси, дейдилар).
Ойша онамиз родияллоҳу анҳо ривоят қилдилар:
"Росулуллоҳ соллаллоҳу ъалайҳи васаллам: "Ким Қуръондан биринчи етти(та сура)ни (ўрганиб, унга амал қил)олса, у (тақволи) олимдир" - дедилар" (Имом Аҳмад ривояти)
2) Ал-маъун - Юзликлар. Юз оятлик ёки ундан зиёда оятлик суралар.
3) Ал-мусанна - Оятлари юздан кам бўлган суралар.
4) Ал-муфассал - "Ҳужурот" сурасидан Куръони
Каримнинг охиригача булган суралар.
Восила ибн ал-Асқаъ родияллоҳу ъанҳу ривоят
қилдилар: “Росулуллоҳ соллаллоҳу ъалайҳи
васаллам: “Менга Таврот ўрнига еттилик, Забур
ўрнига юзликлар. Инжил ўрнига масоний берилди ва муфассал билан афзал қилиндим” – дедилар”
(Имом Аҳмад ривояти)
Қуръони Карим Маккалик уламолар наздида 6219 та,
Куфалик уламолар наздида 6236 та,
Басралик уламолар наздида 6204 та,
Шомлик уламолар наздида 6226 та оятдан иборат.
Уламоларнинг ихтилофи оятлардаги тўхталишлар билан изоҳланади.
Қуръони Карим 77439 та калимадан ёки 340740 та ҳарфдан ташкил топган.
Қуръони Карим 30 жуздан, ҳар бир жуз 10 варақдан, жами 300 варақ 600 бетдан ташкил топади.
Қуръони Каримдаги энг узун сура - "Бақара" сураси бўлиб, у 24 варақ ёки 286 оятдан ташкил топган.
Қуръони Каримдаги энг қиска сура - "Кавсар" сураси бўлиб, у уч оятдан иборат.
Қуръони Каримдаги энг узун оят - "Бақара" сурасининг қарз ҳақидаги 282 - ояти.
Қуръони Каримда 15 та сажда оятлари мавжуд бўлиб, улар:
Аъроф сураси (206 - оят)
Раъд сураси (15 - оят)
Наҳл сураси (49 - оят)
Исро сураси (107 - оят)
Марям сураси (57 - оят)
Ҳаж сураси (18 ва 77 - оятлар)
Фурқон сураси (60 - оят)
Намл сураси (25 - оят)
Сажда сураси (15 - оят)
Сод сураси (24 - оят)
Фуссилат сураси (37 - оят)
Нажм сураси (59 - оят)
Иншиқоқ сураси (21- оят)
Алақ сураси (19 - оят)ларда жойлашган.
Қуръони Каримдаги тиловат қилинганда сажда қилиш
лозим бўлган оятлар “сажда ояти” деб юритилади. Ҳанафий
мазҳабида Ҳаж сурасининг 77-ояти “сажда ояти” деб
ҳисобланмайди.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таъала Қуръони Каримда ҳар бир
пайғамбар номини қуйидаги ададлар билан ёд етган. Биз
уларни такрор бўлиш сонига қараб келтирамиз:
1) Мусо (ъалайҳис салам) 136 марта;
2) Иброҳим (ъалайҳис салам) 69 марта;
3) Нуҳ (ъалайҳис салам) 43 марта;
4) Юсуф (ъалайҳис салам) 27 марта;
5) Лут (ъалайҳис салам) 27 марта;
6) Ийсо (ъалайҳис салам) 25 марта;
7) Одам (ъалайҳис салам) 25 марта;
8) Ҳорун (ъалайҳис салам) 20 марта;
9) Исҳоқ (ъалайҳис салам) 17 марта;
10) Сулаймон (ъалайҳис салам) 17 марта;
11) Яъқуб (ъалайҳис салам) 16 марта;
12) Довуд (ъалайҳис салам) 16 марта;
13) Исмоил (ъалайҳис салам) 12 марта;
14) Шуъайб (ъалайҳис салам) 11 марта;
15) Солиҳ (ъалайҳис салам) 9 марта;
16) Ҳуд (ъалайҳис салам) 7 марта;
17) Закариё (ъалайҳис салам) 7 марта;
18) Яҳё (ъалайҳис салам) 5 марта;
19) Муҳаммад (соллаллоҳу ъалайҳи васаллам) 4 марта;
20) Айюб (ъалайҳис салам) 4 марта;
21) Юнус (ъалайҳис салам) 4 марта;
22) Алясаъ (ъалайҳис салам) 2 марта;
23) Илёс (ъалайҳис салам) 2 марта;
24) Идрис (ъалайҳис салам) 2 марта;
25) Зул-Кифл (ъалайҳис салам) 2 марта ёд қилинган.
Қуръони Каримда - фаришталардан Жибрил, Микоил, Ҳорут ва Шорут.
Саҳобалардан Зайд ибн Ҳориса родияллоҳу ъанҳу. Ўтган солиҳ кишилардан Имрон, Узайр, Луқмон, Туббаъ, Зул-Қорнайн, Толут, Марям.
Кофирлардан Қорун, Ҳомон, Озар, Жолут, Абу Лаҳаб.
Қабилалардан Ъод, Самуд, Мадян, Йаъжуж ва Маъжуж номлари.
сонлардан 100000, 50000, 5000, 3000, 2000, 1000, 300, 200, 100, 99, 80, 70, 50, 40, 30, 20, 19, 12, 11, 10, 9, 8, 7, 6, 5, 4, 3, 2, 1 рақамлари ёд қилинган.
Қуръони Каримда емак-ичмакдан узум, анжир, зайтун, анор, ҳурмо, асал, гўшт, сут, сув, ҳалво, бодринг, саримсоқ, мош, пиёз.
Ҳайвонотлардан сигир, туя, бўри, қўй, бузоқ, эчки, эшак, ит, кит, фил, бақа, тўнғиз, илон.
Қушлардан қарға, ҳудҳуд.
Ҳашаротлардан пашша, ўргимчак, искабтопар, чигиртка, чумоли ва бит ёд қилинган.
Қуръони Каримдаги бешта сура "Фотиҳа, Анъом, Каҳф,
Сабаъ, Фотир" суралари Аллоҳ субҳанаҳу ва таъaлaга
мақтов айтиш билан
Ўн еттита сура "Соффат, Зарият, Тур, Нажм, Қиёмат,
Мурсалат, Назиъат, Буруж, Ториқ, Фажр, Балад, Шамс,
Лайл, Зуҳо, Тийн, Адияат, Аср" суралари қасам билан
Ўнта сура "Нисо, Моида, Ҳаж, Аҳзоб, Ҳужурот,
Мумтаҳина, Талоқ, Таҳрим, Муззаммил, Муддассир"
суралари нидо билан.
Еттита сура "Воқиъа, Мунофиқун, Таквир, Инфитор,
Иншиқоқ, Залзала, Наср" суралари шарт билан бошланган.
Қуръони Каримда 29 та сура ҳуруфи муқаттаъот - алоҳида
ҳарфлар билан бошланган. Биз қуйида сураларнинг номлари
ва ҳуруфи муқаттаъотларнинг ададларини келтирамиз.
Бақарада З та (алиф-лам-мим); Оли Имронда З та (алиф-
лам-мим); Аърофда 4 та (алиф-лам-мим-сод); Юнусда З та
(алиф-лам-ро); Ҳудда З та (алиф-лам-ро); Юсуфда З та
(алиф-лам-ро); Раъдда 4 та (алиф-лам-мим-ро); Иброҳимда З
та (алиф-лам-ро); Ҳижрда З та (алиф-лам-ро); Марямда 5 та
(каф-ҳа-я-ъайн-сод); Тоҳада 2 та (то-ҳа); Шуъарода 3 та (то-
син-мим); Намлда 2 та (то-син); Қасосда З та (то-син-мим);
Анкабутда З та (алиф-лам-мим); Румда З та (алиф-лам-мим);
Луқмонда З та (алиф-лам-мим); Саждада З та (алиф-лам-
мим); Ясинда 2 та (я-син); Содда 1 та (сод); Ғофирда 2 та
(ҳа-мим); Фуссилатда 2 та (ҳа-мим); Шурода 5 та (ҳа-мим-
ъайн-син-қоф); Зухруфда 2 та (ҳа-мим); Духонда 2 та (ҳа-
мим); Жосияда 2 та (ҳа-мим); Аҳқофда 2 та (ҳа-мим); Қофда
1 та (қоф); Нунда 1 та (нун).
Ҳуруфи муқаттаъотлар жами
78 та.
"Фатҳ" сурасининг охирги 29 - оятида араб
алифбосининг барча ҳарфлари ишлатилган.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таъaлa Қуръони Каримни бир нечта номлар билан номлаган. Биз қуйида уларнинг энг машҳурларини келтириб ўтамиз:
1) Ал-Қуръан - Қуръон. “Албатта, у улуғ Қуръондир”.
Баъзилар "Қуръон" сўзи араб тилидаги - (яқроа) - (қороа) - "ўқимоқ" сўзидан олинган деб билишса, бошқалар Қуръони Карим қиссалар, ҳукмлар, зарбулмасалларни бир-бирига боғлаб келгани учун - қорона яқрону - "боғламоқ" сўзидан олинган дейишади. Яна бошқалар эса, Аллоҳ субҳанаҳу ва таъaлaнинг сўнгги пайғамбари Муҳаммад саллаллоҳу ъалайҳи васалламга нозил бўлган ва кейинги умматларга бирин-кетинлик билан келган ривоятлар орқали етиб келган китобга берилган атоқли от дейдилар. "Қуръон" сўзи Қуръони Каримда жами 68 марта такрорланган.
2) Ал-Фурқон - Айирма. “Бандасига Фурқонни нозил этган Зот баракотлидир” (Фурқон: 1) Одамлар орасида ҳақ билан ботилни, ҳалол билан ҳаромни, ҳидоят билан залолатни ажратиб берадиган ягона одил ўлчов - меъёр бўлгани учун "Фурқон" деб номланган. Шунинг учун Қуръони Карим ҳақ деган нарса хақ, ботил деган нарса ботилдир. "Фурқон" сузи Қуръони Каримда жами 7 марта такрорланган.
3) Ал-Зикр - Эслатма. “Биз ўзимизгина бу эслатмани нозил
этдик...” (Ҳижр: 9) Аллоҳ (субҳанаҳу ва таъaлa)га ибодат қилиш, яъни Аллоҳ (субҳанаҳу ва таъaлa)нинг буйруқларига
сўзсиз итоат этиб, қайтарган нарсаларидан сўзсиз қайтиш даркорлигини инсонга эслатиб тургани учун "Эслатма" деб номланган. "Зикр" сўзи Қуръони Каримда жами 21 марта такрорланган.
4) Ал-Китаб - Китоб. “Бу китоб, унда шубҳа йўқдир”
(Бақара: 2) Аллоҳ субҳанаҳу ва таъaлa томонидан инсон
салоҳияти ва табиатига мувофиқ ҳукм ва кўрсатмалар жамланган энг улуғ китоб. "Китоб" сўзи Қуръони Каримда жами 176 марта такрорланган.
Қуръони Карим бундан ташқари "Танзил, Нур, Ҳидоят" каби номлар билан ҳам номланиб "Ал - Арабий", "Ал -Муборак", "Ал Хакийм", "Ал Карийм", "Нур", "Равшан", "Ҳидоят, Раҳмат, Шифо, Азиз, Мўъжиза, Башорат берувчи"
каби қатор сифатлар билан сифатланган.
Уламолар Қуръони Каримнинг энг охирида нозил бўлган оятларини ажратишда бир нечта фикрга бўлинишган.
1) Имом Бухорийнинг Абдуллоҳ ибн Аббос родияллоҳу
ъанҳудан қилган ривоятига кўра, "Бақара" сурасининг
судхўрлик ҳақидаги 278 - ояти охирги бўлиб нозил бўлган.
Бу фикр далил жиҳатдан энг қувватлисидир.
2) Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ва Абу Довудларнинг Бароъ ибн Ъозиб родияллоҳу ъанҳуданқилган ривоятларига кўра, "Нисо" сурасининг 176 - оятиохирги бўлиб нозил бўлган.
3) Имом Насоийнинг Абдуллоҳ ибн Аббос ва Саид ибн Жубайр (родияллоҳу ъанҳум)лардан қилган ривоятига кўра
"Бақара" сурасининг 281 - ояти охирги бўлиб нозил бўлган.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3