Укинг факат йигламанг...
Тоғамни қабрга қўйгач, ўғиллари қуръон тиловат қилди.
Охири ҳамма туриб тарқала бошлади. Мен негадир кетгим келмасди. Раҳматлик тоғам менга жуда кўп яхшилик қилгандилар.
Энг катта яхшиликлари диний илм олишимга сабабчи бўлгандилар.
Ўзлари шайх ҳазратларини шогирди бўлиб, мени хам суҳбатларга олиб борганлар.
Кейинчалик мен жуда кўп хатоликлар қилдим, гуноҳларим осмон қадарга етди, аммо айнан ҳазратдан олган диний пойдеворим мени бутунлай жарликка қулашимдан сақлаб келди. Қабрдан узоқлашмасимдан бир киши чақирди.
-- Тўхтанг биродар. Кечирасиз марҳумга ким бўласиз?
-- Жиянлариман, тинчликми.
-- Тинчлик мен гўрковман, қабрни қазидим. Марҳум нима иш қилардилар.?
-- Оддий сувоқчи уста эдилар.
--- Қизиқ бу ер одатда жуда қаттиқ. Икки ёрдамчимни чақиргандим.
Лекин қабр сарёғдек қазилди ёрдамчимга ҳожат ҳам бўлмади.
Энг қизиғи лаҳадни қазиётиб кўзимга каъба кўринди. Шунга ҳайрон бўлиб сиздан сўраяпманда қандай одам эдилар деб.
Кўзимга ёш келди. Гапиролмай қолдим. Лекин қабрнинг сирини у билиши шарт!.
--Тоғам саховатли мўъмин инсон эдилар.
Жуда кўплаб хайрли ишлар қилганлар. Ярим йил бировни уйида ишлаб олган пулларини тўғри жиянларини йиллик контрактига тўлаганлар.
Қамоқдан чиққан қўшнисини уйда битта шолчада ётганини кўриб, уйдаги бор сармояларига гилам ва мебел олиб берганлар.
Ўша одам ҳозир илмли ва ризқ насибали бўлиб кетган.
Ҳалол топган пулларига ҳажни адо этмоқчи бўлиб дуо олиш учун бир кўзи ожиз қарияни олдига бордилар.
Қария дуо қила туриб тоғамдан, каъбадаги дуо қабул бўлади.
Менга боришлик насиб қилишини Аллоҳдан сўраб дуо қилгин дейди.
Ўғилларини айтишича бу гапни эшитиб тоғамни кўзига ёш келади.
Йўқ отахон дейдилар, каъбада дуони сиз қиласиз чунки сиз борасиз Аллоҳнинг байтини зиёратига!
Шундай деб ўзларини ўрниларига отахонни ҳажга юбордилар.
Қария Маккадан келибоқ омонатини топширди.
Мана шу сабаб Каъба кўзингизга кўринган биродар.
Кўзи ожиз отахоннинг дуоси туфайли Аллоҳ тоғамни ризқини кенг қилиб икки йилга қолмай яна пул жамғардилар.
Ҳаж ибодатини адо этиб келишлари билан 63 ёшларида жигар ҳасталигидан оламдан ўтдилар...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1