Шунчалик кўп "САЖДА" қилганидан пешонаси туяни тиззасига ўхшаб кетганди аммо амоз ўқиб бўлиб САЛОМ* берилиши билан тезда чиқиб кетаверарди...
Бир куни Расулуллоҳ (саллолоху алайхи васаллам)
--- "Эй Саълаба нима сен мунофиқмисан намозни ўқиб бўлар бўлмас югуриб чиқиб кетасан?! ~дедилар... Саълаба:
--- "Эй Аллоҳнинг расули мен ва аёлим учун битта намоз ўқийдиган КИЙИМИМИЗ* бор...
Мен югуриб чиқиб кийимимни аёлимга ечиб бераман намоз вақти ўтиб кетмаслиги учун, мени бир дуо қилинг мен ҳам <<БОЙ>> бўлиб кетай деди...
Пайғамбаримиз (саллолоху алайхи васаллам):
--- "Эй Саълаба АЛЛОҲ шуни хохлабди, шу ҳолингга шукур қил ,~дедилар... Саълаба ҳеч қўйявермагач уни бой бўлгин деб ДУО қилдилар ва ҳадия учун келган бир урғочи қўйни унга ҳадия қилдилар...
У қўйга Аллоҳ "БАРАКА" бериб, кўпайиб кетди...
Саълаба бошқа жойга кўчди қўйлари бир водий кейинчалик икки водий бўлди... У энди ҳафтада фақат бир марта масжид остонасига қадам қўядиган бўлди... Қолган намозларини қўйлари орасида ўқирди...
Бир куни Пайғамбаримиз (алайҳиссало):
--- "Саълабага бориб айтинглар молининг ЗАКОТИНИ* берсин ,~дедилар...
Саълабага бу ҳақда айтишганда:
---"Бу қўйларни ўз меҳнатим билан кўпайтирдим" деб жавоб берди ва закот беришдан БОШ ТОРТДИ... Шунда Пайғамбаримиз уни мунофиқ бўлганлигини хабарини бердилар қариндошлари бу сўзни унга етказишди...
Саълаба бундан қўрқиб кетди ва закотини олиб Пайғамбаримизни ҳузурларига келди, аммо пайғамбаримиз (саллолоху алайхи васаллам) уни закотини қайтардилар !
Расулуллоҳ (саллолоху алайхи васаллам) дунёдан ўтиб кетганларидан кейин Абу Бакр Сиддиқ (р.а)га олиб келди у киши эса:
--- "Эй Саълаба Пайғамбаримиз (саллолоҳу алайҳи васаллам) олмаган нарсаларини мен олсам Аллоҳга нима деб жавоб бераман дедилар ва олиб келган ЗАКОТИНИ* қайтардилар...
Кейин Ҳазрати Умар р.а. ни даврларида ҳам олиб келди ва закоти қайтарилди ва шу тариқа мунофиқ ҳолида дунёдан ўтиб кетди...
ХУЛОСА:
1. Намозни ўқиб бемалол дуоларни қилиб туришлик яхши амаллардан эканлиги акс ҳолда мунофиқликка яқинлаштирилган амал эканлиги...
2.Камбағаллик ҳам Аллоҳдан эканлиги ва уни ўзи ҳоҳлаган кишига бериши ва бойликни ҳам ўзи ҳоҳлаган кишига бериши ва шу билан бирга ким нимани кўтара олишига қараб Аллоҳ таъоло тақсимот қилиши...
3. Закотини бермаган инсонни закотига~ Ислом муҳтож эмаслиги...
4. Пайғамбаримизни башоратлари барибир ўз кучини кўрсатиши ушбу ривоятдан тушунилади !
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1