Намоз тугагач, ушбу зикрлар ўқилади:
«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар».
Яъни, «Aллоҳни поклик ила ёд қилурман ва ҳамдларим Aллоҳга хосдир ҳамда Aллоҳ ягона ва буюкдир».
«Маша Aллоҳу кана ва ма лам яшаъ лам якун».
Яъни, «Aллоҳнинг марҳамати билангина гуноҳлардан юз ўгирмоғимиз ва ибодатга юзланмоғимиз мумкин, йўқса, мумкин эмас!»
«Aллоҳу ла илаҳа иллаҳу алҳайюл қойюм.
Ла тахузуҳу синатув ва ла навм лаҳу ма фис-самавати ва ма фил арз. Ман заллази яшфаъу ъиндаҳу илла биизниҳи яъламу ма байна айдиҳим ва ма холфаҳум ва ла юҳитууна бишайъим мин-ъилмиҳи ила бимаа шааъ васиъа курсийюҳус-самавати вал-арза вала яъудуҳу ҳифзуҳума ваҳувал-ъалийюл-ъазийм».
Яъни, «Aллоҳдан ўзга ҳеч қандай тангри йўқ. Фақат Унинг Ўзи бордир. У тирик ва абадий тургувчидир. Уни на мудроқ, на уйқу олмайди. Самовот ва йердаги бор нарсалар Унингдир. Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз оқлай олмайди. У уларнинг (барча одамларнинг) олдиларидаги ва орқаларидаги бор нарсани билади. Ва улар У зотнинг илмидан фақат Ўзи истаган нарсаларнигина биладилар. Унинг арши - курсиси осмонлар ва ердан кенгдир. Ва Уни осмонлар ва ерни ҳифзу ҳимоятда сақлаб туриш қийнамайди. У энг юксак ва буюкдир».
- Ушбу зикр-оятлар ўқилгандан сўнг қайси амал келади?
- Ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ»,
ўттиз уч марта «Aлҳамдулиллаҳ»,
ўттиз уч марта «Aллоҳу акбар» айтилади.
Сўнг қўлларни кўкрак тўғрисигача кўтариб ушбу дуо ўқилади.
«Aллоҳумма тақоббал минна солатуна ва сиямуна ва қиямуна ва қироатина ва рукуъуна ва сужудуна ва қуъудуна ва тасбеҳина ва таҳлилина ва таҳшана ва тазарруъуна. Aллоҳумма тамаа тақсируна ва тақоббал тамамана вастажиб дуаъана вағфир аҳяина варҳим мавтана я мавлона. Aллоҳумма тақоббал минна ҳазиҳис-солатил-фарзи маъас-суннати маъа жамиъи нуқсонатиҳа бифазлика ва каромика ва ла тазриб биҳа вужуҳина. Я илаҳал ъаламинн ва я хойрин насирин таваффана муслимина валҳиқнаа бис-солиҳина ва соллалоҳу таъала ъала хойри холқиҳи Муҳаммадин ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъин!»
Маъноси: «Илоҳо, бизларнинг намозимизни, қиёмимизни, рўзамизни, рукуъмизни, таҳлилимизни, тавозеъмизни, илтижомизни ва жами амалларимизни қабул қилгин ҳамда дуоимизни ижобат қил, ёрлақагин, ўтганларни раҳмат қил, бало ва иллатлардан сақлагин! Бизларни иймонли ҳолимизда бу ўткинчи дунёни тарк этишимизда кўмаклашгин. Яратилганларнинг энг яхшиси Муҳаммад алайҳиссаломни ва унинг оиласини, дўстларини раҳмат қилгин!
"Ибодати исломия"дан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев