Ортингиздан ташлаб қадамлар.
Икки дунё кимгадир сизмас,
Сизга ҳавас қилсин одамлар.
Барча қалблар манзури бўлинг,
Йигитларнинг мағрури бўлинг
Зўрлар ичра энг зўри бўлинг,
Сизга ҳавас қилсин одамлар.
Ёнингизда парвона бўлиб,
Ардоқлашсин қадрингиз билиб,
Тоғдайин тик қаддингиз кўриб,
Сизга ҳавас қилсин одамлар.
Баҳорлардек бўлсин қишингиз,
Панд бермасин яқин кишингиз,
Доим ўнгдан келсин ишингиз,
Сизга ҳавас қилсин одамлар.
Дилдан ариб дарду ғамингиз,
Ярим бўлмай тўлсин камингиз,
Бахтдан бўлсин кўзда намингиз,
Сизга ҳавас қилсин одамлар.
Йиқилмасин сиз ўтирган тахт,
Бойлик ўзи келиб турсин нақт,
Қувиб юрсин ортингиздан бахт,
Сизга ҳавас қилсин одамлар.
Яхши деган номни олсам деб,
Ҳаётига назар солсам деб,
Қани шундай бўлиб қолсам деб,
Сизга ҳавас қилсин одамлар.
Ростгўй бўлинг, бўлинг ёлғонсиз,
Бўлманг дардманд бўлманг дармонсиз,
Бу дунёдан ўтинг армонсиз,
Сизга ҳавас қилсин одамлар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев