Ушбу саволга қонун доирасида атрофлича жавоб беришга ҳаракат қиламиз.
Жавоб: Жиноят кодексининг 168-моддасида Фирибгарлик яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш озодликдан маҳрум қилиш жазосини инобатга олиб, шунингдек оғирлаштирувчи ҳолатлар модданинг таркибида берилган бўлиб, 1 йилдан 3 йилгача, 3 йилдан 5 йилгача, 8 йилдан 10 йилгача белгиланиши мумкинлиги келтирилган. Саволда сўралган 84-модда олдин қамоқ жазоси бўлган эди. Ҳозирда бу модда олиб ташланганлиги сабабли савол беришда озгина адашганлиги билиниб турибди. Жиноят кодексининг 74-моддаси биринчи қисмида Озодликдан маҳрум этилган, озодлиги чекланган ёки ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан суд жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириши мумкинлиги баён этилган. Шундан келиб чиқиб, суд томонидан маҳкумга қандай санксия ва ОМҚ бўлса неччи йилга ҳукм қилиб, маҳкум жазони қанча қисмини ўтаганлигини ҳисобга олиб жазони алмаштириши мумкинлигини айтиш мумкин. Чунки моддани кейинги қисмларида:
Жазони енгилроғи билан алмаштириш ушбу модданинг биринчи қисмида кғрсатилган жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумга нисбатан қўлланилиши мумкинлиги белгиланган. Жазони енгилроғи билан алмаштириш маҳкум:
а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жинояти учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида тўртдан бир қисмини;
б) оғир жинояти учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар у илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини;
в) ўта оғир жинояти учун, шунингдек жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш қғлланилган ва жазонинг ғталмаган қисми мобайнида қасддан содир этган янги жинояти учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида ярмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланилиши мумкин. Озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазонинг ўталмаган қисми ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштирилганда ахлоқ тузатиш ишлари озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш жазосининг ўталмаган қисми муддатига тайинланади.
Жазонинг ўталмаган қисмини енгилроғи билан алмаштириш:
а) умрбод ёки узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахсга;
б) ўта хавфли ресидивистга;
в) уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшманинг ташкилотчи ва қатнашувчиларига;
г) жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш, ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган жабрланувчининг номусига тегиш ёки унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш, Ўзбекистон Республикасига, тинчлик ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноят содир этиш, ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа хилдаги оммавий қирғин қуролларини, шундай қуролларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиш мумкинлиги аён бўлган материал ва ускуналарни, контрабанда қилиш учун ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қўлланилмаслиги кодексда ёзиб қғйилган.
Шунингдек, Жиноят кодексининг 73-моддасида Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш моддаси ҳам белгиланган бўлиб, унда Озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш ёки ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш қўлланилиши мумкинлиги, ҳамда шахс ижро этилмаган қғшимча жазодан ҳам озод қилиниши мумкин эканлиги белгилаб қўйилган. Юқорида келтирганимиздек ушбу моддада ҳам шахснинг Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш 73-модданинг биринчи қисмида кўрсатилган жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумга нисбатан қўлланилиши ёзиб қўйилган.
Шундан келиб чиқиб, юқорида айтганимиздек Жазони ғташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш маҳкум:
а) ижтимоий хавфи катта бғлмаган ёки унча оғир бғлмаган жинояти учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини;
б) оғир жинояти учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар шахс илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бғлса, суд тайинлаган жазо муддатининг камида ярмини;
в) ўта оғир жинояти учун, шунингдек жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинган ёки жазоси енгилроғи билан алмаштирилган шахс жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этганлиги учун ҳукм қилинган бўлса, суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан икки қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланилиши мумкин.
https://t.me/joinchat/AAAAAE0NrtD5xbs64z1GKg
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1